Uzpharmagency


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал
Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🔴 Ҳиндистонлик инвесторлар Ўзбекистонга сармоя киритишга катта қизиқиш билдирмоқда

Бугун, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва "Vivalia Remedies" компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

✔️ Учрашув давомида, "Vivalia Remedies" компанияси вакиллари «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳаларга қизиқиш билдириб, Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш, онкологик дориларни ишлаб чиқариш доирасида маҳаллийлаштириш бўйича фикр алмашдилар.

❗️Маълумот учун: "Vivalia Remedies" компанияси онкологик дориларни етказиб бериш бўйича, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан кўп йиллардан бери ҳамкорлик қилиб келмоқда.


Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда “Vialek” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

❗️ Жорий йилнинг 23 январь куни, Агентлик директори, “Vialek” компанияси раҳбари ва соҳанинг фаол вакиллари билан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини сифатли назорат қилиш, GMP ва GPP инспекцияларини такомиллаштириш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, “Vialek” компаниясининг раҳбари Александр Александров дори воситалари сифатини оширишда инспекциялар ва уларнинг профессионалик даражаси муҳимлиги ҳақида ўз фикрларини билдириб, бу масалада агентлик билан ҳамкорлик қилишга, мониторинг режасини тузишда, GMP инспекцияларини янада сифатли ўтказишда ўз малака тажрибаларини бўлишишга тайёр эканлигини маълум қилди.

✔️ Компаниянинг вакили, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Арманистон ва Белоруссия мамлакатларида GMP тажрибасини қўллаш механизмлари ҳақида маълумот берди ва Ўзбекистон маҳаллий инспекторларининг малакасини ошириш масалаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Хитойнинг “Snibe” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда, “Snibe” компанияси раҳбари бугунги кунда, Ўзбекистонда тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш жараёни ҳақида қизиқиш билдирди. Агентлик директори мазкур йўналишдаги ишлар, тартиб-қоидалар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш кластери ҳудудига сармоя киритишнинг афзалликлари тўғрисида тўхталиб ўтди.

"Snibe" компанияси бугунги кунда дунёнинг 183 та давлатига 280 дан ортиқ лаборатория реагенти экспорт қилади.


✔️ Учрашув якунида, компания вакиллари Ўзбекистонга инвестиция киритиш ва келгусида янги лойҳалар устида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


ДИҚҚАТ ЭЪЛОН‼️

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассисларни ишга таклиф этади


Ташқи алоқалар бўлими мутахассиси:

Мутахассисга қўйиладиган талаблар:

• Олий маълумотга (фармацевтика, халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар йўналишларида) эга бўлиши;
• Халқаро ҳужжатлар, меморандумлар ва бошқа ҳужжатлар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиши;
• Давлат тили, инглиз ва рус тилларини мукаммал билиши, инглиз тилида юқори даражада билимга эга бўлиши;
• Давлат секторида халқаро алоқалар бўйича камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;
• Фармацевтика йўналишида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаши.

https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/14477


Доривор ўсимликлар ва улардан маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ишлаш бўлими мутахассиси:
Мутахассисга қўйиладиган талаблар:

• Фармацевтика соҳаси бўйича олий маълумотга эга бўлиши ҳамда давлат бошқарув органларида 2 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлиши;
• Давлат тилини мукаммал билиши (хорижий тиллар бўйича халқаро сертификатларга эгалик устунлик беради);
• Фармацевтика йўналишида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаши.

https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/14476


Инвестиция менежери:
Мутахассисга қўйиладиган талаблар:

• Молия, иқтисод, бизнес бошқаруви ёки тегишли фанлар бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
• Инвестициялар, молиявий таҳлиллар соҳасида ёки шунга ўхшаш лавозимда камида 2 йил иш тажрибасига эга бўлиши ;
• Катта ҳажмдаги маълумотлар ва молиявий моделлар билан ишлаш қобилиятига эга бўлиши;
• Инглиз тилини Б2 даражасида билимга (Ўрта даражадан юқори) эга бўлиши;


Батафсил маълумот учун:
Телефон: 55-902-22-22 / 211

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази - GxP” Давлат муассасаси амалга ошираётган ишлар

“Зарур дистрибьюторлик амалиёти – GDP” нимани ўзгартирди?

Бугунги кунда GDP нафақат дори воситалари сифатини назорат қилиш тизимини шакллантирди, балки бутун фармацевтика тармоғини янги босқичга олиб чиқди:

❗️ Барча дори воситалари сақлаш жараёнидан тортиб, аҳолига етказиб беришгача бўлган ҳар бир босқичда қатъий назорат қилинади.
❗️ Махсус ҳарорат режимларига риоя қилинадиган замонавий фармацевтика омборлари ташкил этилди.
❗️Логистика тизимлари рақамлаштирилди ва реал вақт режимида мониторинг қилинади.

Бу нафақат сифатли дорилар, балки ҳар бир фуқаро учун хавфсизлик, ишонч ва саломатлик кафолатидир!

✔️Батафсил видеолавҳада 👆

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


ДИҚҚАТ ЭЪЛОН‼️

«Зарур амалиётлар маркази - GxP» ДМ қуйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этади:

Зарур амалиётлар (GxP) инспекторати бошқармаси 1-тоифали мутахассиси;
Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси 1-тоифали мутахассиси;

Лавозимига қўйиладиган талаблар:

1. Олий маълумотга (фармацевтика, тиббиёт, кимё-биология ва кимё-технология йўналишида) эга бўлиши (соҳа йўналиши бўйича малакага эга бўлган номзодга устунлик берилади);
2. Давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тиллар бўйича халқаро сертификатларга эгалик устунлик беради);
3. Ахборот-коммуникация технологияларини амалда қўллай олиши, МС Оffice, Microsoft Excel бўйича амалий билимларга эга бўлиши.


Маълумотнома (телефон рақамингиз киритилган бўлиши шарт) 2025 йил 31 январь кунига қадар 95 012-30-32 телеграмм рақамига тақдим этишингизни сўраймиз.

Батафсил:
Телефон: 55-902-55-55 / 159

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


🔴Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Хитойнинг “LU’AN ROSE RED TEA PRODUCTS” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда, “LU’AN ROSE RED TEA PRODUCTS” компанияси вакиллари "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш кластери ҳудудидан ер участкасини ажратиш масаласида мурожаат қилди ва истиқболли алоқаларни ўрнатиш истагида эканлигини билдирди.

Компания вакиллари кластер ҳудудидаги инвестиция лойиҳалари бўйича имтиёзлар билан танишди ва сармоя киритиш орқали бу ерда қандли диабет касаллигига қарши БФҚ ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режаси ҳақида маълумот берди.

Учрашув якунида томонлар келгусида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


🔴Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва USPнинг PQM+ дастури вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

❗️PQM+ (Pharmaceutical Quality Management Plus)
дастури жаҳон миқёсида фармацевтика саноатининг сифатини ошириш, унинг регламентациясини кучайтириш ва соҳада глобал стандатларга мос келадиган ёндашувларни илгари суришга қаратилган муҳим ташаббусдир. Ўзбекистон билан PQM+ дастури ўртасидаги ҳамкорлик доирасида бир нечта лойиҳалар амалга оширилмоқда.


✔️Учрашувда, Агентлик директори ва PQM+ дастури вакиллари ҳозирги кунда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида сўз юритди. Ҳар икки томон жорий ишларнинг натижалари, амалга оширилган ташаббуслар ва келажакда эришилиши керак бўлган мақсадлар ҳақида ўзаро фикр алмашди. PQM+ дастурининг техник экспертлари Ўзбекистоннинг фармацевтика соҳасидаги регламентацион ҳолатини яхшилаш ва уни глобал стандартларга мослаштириш борасида бир нечта таклифлар билдирди.

Шунингдек, шартнома асосида ишлаб чиқариш (contract manufacturing) соҳасида мавжуд ҳолатни таҳлил қилиб, шу йўналишни янада самарали ва тартибга солинган тарзда ривожлантириш учун тавсиялар берди. Экспертлар Ўзбекистоннинг фармацевтика компанияларига хорижий ҳамкорлар билан шартнома асосида ишлаб чиқаришни амалга оширишда янада шаффоф ва тартибли тизим яратишни таклиф этди.

✔️Бундан ташқари, PQM+ дастури вакиллари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг GBT (Global Benchmarking Tools) тизими бўйича Ўзбекистоннинг ҳолатини баҳолаб, ундан самарали фойдаланиш орқали фармацевтика ишлаб чиқариш тизимини яхшилаш имкониятлари ҳақида сўз юритди.

❗️
GBT дунё бўйлаб фармацевтика тизимларини солиштириш ва уларга глобал стандарларга мослаштириш учун самарали восита ҳисобланади ва унинг ёрдамида Ўзбекистон фармацевтика сектори сифатини янада ошириши мумкин.


✔️Шунингдек, PQM+ дастури вакиллари, фақат тайёр фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш эмас, балки фаол доривор моддалар (API) ишлаб чиқариш соҳасини ҳам ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Учрашув якунида, икки томон ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, қўшма ташаббусларни амалга ошириш ва фармацевтика соҳасида самарали ўзгаришларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Швейцариянинг "Tecan" компанияси вакиллари билан учрашди

Учрашувда, Швейцариянинг "Tecan" компаниясининг Марказий Осиё бўйича "Zalma" корхонаси вакиллари билан R&D лабораториясини жиҳозлаш, лабораториялар концепциясини ўрганиш ва концепцияга қайси лабораториялар киритилиши масалалари муҳокама қилинди.

Компания вакиллари R&D лабораториялар учун ускуналари ва маҳсулотлар тақдимотини ўтказди.

Томонлар келгусида мутахассисларни жалб қилиб, видео-конференц алоқа орқали учрашув ўтказиш ва ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Диққат эълон‼️

Жорий йилнинг 23 январь куни, соат 11:00 да Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази - GxP” ДМ томонидан “Зарур дорихона амалиёти - GPP” (якка тартибдаги дорихоналар), талабларини жорий этишда юзага келаётган муаммолар ечимига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтади. Мулоқот видео конференц алоқа орқали савол-жавоб шаклида ўтказилади.

Онлайн мулоқотга қуйидаги ҳавола орқали уланшингиз мумкин:

https://us06web.zoom.us/j/87271009214?pwd=tvACjgy1tSCSOL5lWuqBXVHlaZf24J.1

Идентификатор конференции: 872 7100 9214
Код доступа: 941990

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


ДИҚҚАТ ЭЪЛОН‼️

«Зарур амалиётлар маркази - GxP» ДМ мутахассисларни ишга таклиф этади!

Мутахассислар учун асосий талаблар:

1. Олий маълумотга (фармацевтика, тиббиёт, кимё-биология ва кимё-технология йўналишида) эга бўлиши;
2. Ишлаб чиқариш корхоналарида (GMP йўналишида) 5 йиллик малакага эга бўлиши;
3. Давлат тилини ва инглиз тилини (IELTS С1 сертификатига эга бўлиши) мукаммал билиш;
4. Ахборот-коммуникация технологияларини амалда қўллай олиши, МС Оffice, Microsoft Excel бўйича амалий билимларга эга бўлиши.


Маълумотнома (телефон рақамингиз киритилган бўлиши шарт) 2025 йил 31 январь кунига қадар 95 012-30-32 телеграмм рақамига тақдим этишингизни сўраймиз.

Батафсил:
Телефон: 55-902-55-55 / 159

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Join the Pharmaceutical Technical University Life Sciences Olympiad!

Showcase your knowledge and ignite your passion in biology and chemistry.

🖥 Stage 1:
Conducted online from 21 to 23 February 2025, with the option to take the test in Uzbek, Russian, or English.

🏢 Stage 2:
Finalists will compete in the second stage held on campus.

Rewards for Excellence:

🎓 Scholarships for studying British higher education programmes at PTU.

🏆 Exciting prizes for winners!

📅 Registration Deadline: 16 February 2025
🪪 For detailed information on registration and examination dates, visit:
https://pharmatechuni.uz/olympiad

📞 Contact us at: +998 55 900 05 00

Showcase your talent and passion for life sciences and register today!

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар

Ўзбекистонда ҳаёт фанлари бўйича биринчи Британия олий таълими!

Ўзбекистонда доривор ўсимликларнинг 580 га яқин тури мавжуд бўлиб, шулардан ҳозирги кунда 250 га яқини илмий табобатда қўлланилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги "Зарур амалиётлар маркази -GxP" Давлат муассасаси, ISO 9001:2015 сертификатини қўлга киритди.

Диққат эълон‼️

ҲАР БИР ТОПШИРИҚДА ХАЛҚИМИЗ ТАҚДИРИ ВА ФАРОВОНЛИГИ МУЖАССАМ

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни тежаш масалаларига бағишланган навбатдаги брифинг ўтказилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Эроннинг "Golrang Industrial Group" компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда Туркиялик халқаро эксперт Ҳасан Бағжи билан учрашув бўлиб ўтди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


"Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш кластери дирекцияси Бош ҳисобчи лавозимига бўш иш ўрини учун очиқ танлов эълон қилади:

Лавозим учун расмий талаблар:
Маълумоти: Олий касбий таълим
Иш тажрибаси: бошқарув лавозимларида молиявий ва бухгалтерия ҳисоби бўйича камида 5 йил иш тажрибаси.

Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар дастлаб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги https://uzpharmagency.uz/ ёки https://pharmapark.uz/ веб-сайтида рўйхатдан ўтиши, маълумотнома, диплом, фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси нусхаси жойлаштириши лозим.

Батафсил ҳаволада: https://pharmapark.uz/vacancy

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Диққат эълон‼️
Ҳурматли тадбиркорлар
‼️

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сон Фармонининг 4-банди В-қисмига кўра фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи якка турдаги дорихоналар 2026 йил 1 январь кунига қадар "Зарур дорихона амалиёти - GPP" миллий стандарт талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши белгиланган.

Ҳозирда, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази - GxP” ДМ томонидан 4500 дан ортиқ тармоқли дорихоналарда фармацевтик инспекция жараёнлари амалга оширилган ва натижада, бугунги кунга қадар 3200 дан зиёд дорихоналарга "Зарур дорихона амалиёти - GPP" сертификатлари топширилди.


Республика ҳудудида мавжуд якка турдаги дорихоналарни қамраб олган ҳолда, сертификатлаштириш ишлари маълум вақт талаб этадиган узлуксиз ва мураккаб жараён бўлиб, иш ҳажмига кўра, жорий йилнинг 1 июнь кунига қадар тегишли ариза билан мурожаат қилган якка турдаги дорихоналарга йил якунига қадар GPP сертификати берилиши, ушбу санадан кейинги мурожаатлар натижаси келгуси 2026 йилга ўтиш эҳтимоли бор.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 январь кунидан тегишли тартибда GPP сертификатига эга бўлмаган якка турдаги дорихоналар фаолияти тўхтатилади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, қонунчиликда белгиланган талабларни ўз вақтида бажарилиши сўралади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube



16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.