Қариндошининг судланганлиги энди шахс ҳуқуқларини чекламайди
Президент томонидан айрим қонун, ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонунга киритилган ўзгартишларга кўра қариндошининг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ва ўташ вақтида фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.
Бундан ташқари, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, тадбиркорлик субъектлари қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақлилиги белгиланмоқда.
Қонун расман эьлон қилингандан сўнг кучга киради.
👉 http://t.me/Uzbekistansadosi