Ўзбекистон 24


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ўзбекистон24 | Телеграм канални кузатиб боринг!
☑️ Ўзбекистонда содир бўлаётган воқеалар хақида ёзиб борамиз.
Реклама учун: @uzb24uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қойил
15 ёшида АҚШга кўчиб кетган қорақалпоғистонлик ҳамюртимиз 200 млн доллар ишлаб топибди.

Канат Бектемиров, Нуқусдан бўлган тадбиркор, "SupplyPike" жамоасига бошланғич босқичларда қўшилган ва техник директор лавозимида ишлаган. У компаниянинг ривожланиши ва кенгайишида муҳим рол ўйнаган.

2024 йил август ойида "SupplyPike" "SPS Commerce" компанияси томонидан 200 миллион долларга сотиб олинган.

👉 @Uzbekistan24HD


Сирдарёда ўқитувчига қўл кўтарган аёл руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди

Экспертиза хулосасига кўра, у ақлий заифлик енгил даражаси билан хасталанган ва ҳуқуқбузарлик пайтида ҳаракатларига жавоб беролмаган.

Вазир Ҳилола Умарова мактабга дуч келган одам истаганича кириб-чиқишга, дарс жараёни ва педагоглар фаолиятига аралашишга, ўқитувчига дўқ қилиш уёқда турсин, маданият чегарасидан четга чиқиб гаплашишга ҳақли эмаслигини эслатган.

👉 @Uzbekistan24HD


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#диққат

⚡️ Мопед ва скутерларни ҳам энди ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бошқариш шарт

2025 йил 1 мартдан бошлаб мопед ва скутерларни "А" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бошқариш талаб этилади

Шунингдек, мопед ва скутерлар давлат рўйҳатидан ўтказилиб, тегишли тартибда давлат рақам белгилари олинади.

👉 @Uzbekistan24HD


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Яхши_хабар

⚡️Картошка нархи 4000 сўмга тушди.

👉 @Uzbekistan24HD


18 ёшли қизни мажбуран 65 ёшли эркакга турмушга берганликлари учун жавобгарликка тортилди.


👉 @Uzbekistan24HD


❗️Қамчиқ довонидаги вазият

Довонда автотранспорт воситалари тўхтовсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўллар қордан тозаланмоқда. Ҳайдовчилардан тезликни меʻёрдан оширмасдан, оралиқ масофа сақлаб ҳаракатланиш сўралди.

👉 @Uzbekistan24HD


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Бугун 16-февраль воқеаларига 26 йил тўлди.

☝1999 йилнинг 16 февраль куни Тошкент шаҳрининг бир нечта нуқталарида портлашлар содир этилди.

❗Илк портлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси биносида содир этилган эди.


👉 @Uzbekistan24HD


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
☀️❄️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!


👉 @Uzbekistan24HD


#таъзия

Наманганлик энг бой инсонлардан бири Баҳодир Абдуллаевнинг кичик қизи Ширин Абдуллаева бугун 19 ёшида оламдан ўтди...

Марҳума 2005 йил 14 декабр куни Наманган шаҳрида дунёга келган. Пекиндаги Синхуа университети талабаси бўлган қўшиқчи 2023 йилда санъат йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.  

Эндигина 19 ёшга кирган Ширин Абдуллаева вафотини сабаби "менингит" касаллиги деб ёзилмоқда...

Яқинларига улкан сабр берсин.

👉 @Uzbekistan24HD


Абдуқодир бугун майдонга тушди ва "Манчестер Сити" йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

"Манчестер Сити" – "Ньюкасл" 4:0.

Хусанов майдонга тушган барча ўйинларда "Сити" ғалаба қозонмоқда, у ўйнамаган ўйинларда эса мағлуб бўлмоқда.

Пеп Гвардиола энди ҳам тушуниб етган бўлса керак :)

👉 @Uzbekistan24HD


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат #Огоҳ_бўлинг
🔞 УЙИНГИЗ ЭШИГИНИ БЕГОНА ШАХСЛАРГА ОЧАЁТГАНДА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ. УЛАР БОСҚИНЧИ БЎЛИШИ МУМКИН

Тошкентда ана шундай гуруҳ қўлга олинди. Уй эгасини калтаклаб қимматбахо нарсаларни ўғирлаб кетишди.

Судланувчилардан бири жабрланувчиларнинг хонадонида бир неча ой аввал ишлаб кетган мардикор бўлган 😳

У шерикларига уй ҳақида маълумот берган. Ёлланма ишчиларга ҳам ишонч қолмаяпти.

👉 @Uzbekistan24HD


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#фойдали

‼️Пластик картангиз блокланиб қолган бўлса уни очиш жуда осон…

👉 @Uzbekistan24HD


⚡️Пластик карта операциялари бўйича 5800 рақамидан келадиган Uzcard СМС-хабарномаси хизмати нархи 2025 йил 1 мартидан 168,4 сўм (2 баравар қимматлашадиган) бўлибди.

👉 @Uzbekistan24HD


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️15-февраль куни эрта тонгда Тошкент шаҳридаги Миллий боғ ҳудудида хитойликлар ўзига хос «парад» уюштиришди.

👉
@Uzbekistan24HD


ҲАМАС яна уч асирни озод қилди, улар орасида россиялик Александр Труфанов ҳам бор

Асирлар Хон Юнис шаҳрида Қизил Хочга топширилди.

Труфанов ва унинг оиласи 7 октябр куни Жанубий Исроилда фаластинлик радикаллар томонидан асирга олинган. Ўша куни 250 дан ортиқ киши Ғазога олиб кетилган.

Шунингдек, озод қилинган исроиллик маҳбуслардан бирига "Вақт ўтмоқда" деб ёзилган қум соати берилиб, уни Нетаньяҳуга етказиш айтилган.

👉 @Uzbekistan24HD


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🚨Тошкентда 20 ёшли "мойкачи" Gentra’да ЙПХ ходимларидан қочди, аммо охири қўлга тушди

Маълум бўлишича, у ишониб топширилган машинани эгасига айтмасдан ҳайдаб, пойтахт бўйлаб сайр қилган.

Рейд давомида ЙПХ ходимлари ундан тўхташни сўраганда, у ишорага бўйсунмай қочиб кетган.

Вақт ўтгач, у қўлга олиниб, тегишли чора кўрилган.

👉 @Uzbekistan24HD


🇺🇸🇺🇿🇵🇦АҚШ ўзбекистонлик муҳожирларни ҳарбий самолётда Панамага депортация қилди

Америка ҳарбий рейси АҚШ иммиграция ҳибсхонасида бўлган осиёлик муҳожирларни Панамага депортация қилган ва улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам мавжуд.

👉 @Uzbekistan24HD


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Telegram'да "Алишер Усмонов акцияси" номи остида фирибгарлик қилган гуруҳ фош этилди

Тошкент вилояти ИИББ ва Оҳангарон шаҳар ИИБ ходимлари Telegram'да 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, одамларни фирибгарлик йўли билан алдаган 7 нафар шахсни қўлга олди.

Маълумотларга кўра, 25 ёшли Ш.Б. ўз уйида 18-25 ёшдаги 6 нафар шерикларини жалб қилган. Улар “20 млн сўмлик соврин ютиб олдингиз” қабилидаги ёлғон хабарлар тарқатиб, пул ўтказмаларини ўзлаштирган.

Рейд давомида 4 дона компьютер, 11 та телефон, Wi-Fi қурилмалари ва банк карталари далилий ашё сифатида олинди.

👉 @Uzbekistan24HD


#Тезкор
⚡️Тошкент бозорларида патта нархлари ошди

Янги патта нархларининг миқдори қуйидагича ўзгарди (нархлар 1 ўрин/1 кун учун):

🔹 ҳўл мевалар – 18 000 сўм (аввал 15 000 сўм);
🔹 цитрус ва тропик мевалар – 39 000 сўм (аввал 32 000 сўм);
🔹 қуруқ мевалар – 40 000 сўм (аввал 33 000 сўм);
🔹 сут маҳсулотлари – 15 000 сўм (аввал 18 000 сўм);
🔹 полиз маҳсулотлари – 34 000 сўм (аввал 28 000 сўм);
🔹 гўшт маҳсулотлари – 42 000 сўм (аввал 35 000 сўм).

👉 @Uzbekistan24HD


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Дунёдаги энг мияси тез ишлайдиган бола

👉
@Uzbekistan24HD

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.