Икки блогер ҳақида...
Сўнгги бир неча кунда телеграмм ва мессенжер орқали бир неча шахслар блогерлар Гули Мирзаева ва Шерали Комилов тақдири ҳақида сўрашди, шу муносабат билан улар ҳақидаги маълумотларни улашмоқчиман.
Фарғоналик блогер Гули (Гулноза) Мирзаева ўтган йилнинг ёзида Муборак тумани судининг ҳукми билан товламачиликда айбланиб, 3,6 йилга манзил-колонияга жазо ўташ учун юборилган ва 21 октябрь куни тартиббузар деб топилиб, аёллар қамоқхонасига ўтказилган.
Эртага, 13 март куни ЖИБ Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани судида блогер Шерали Комилов устидан маҳкама давом этади. Судланувчи ЖКнинг товламачилик, туҳмат ва ҳақорат моддалари билан айбланмоқда. Жабрланувчилар орасида тармоқ фаоллари Гўзал Назарқосимова ва Аброржон Абдуазимовлар бор.
Эҳтимол, иккисининг ҳам ҳаётда, хизмат фаолиятида хатолари бордир, уёғи қонуннинг иши. Биз эса бошига кулфат келган ҳар кимнинг мушкули осон бўлсин, деймиз.