Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз!
27 октябрь 2021 йил ЎзДК орган залида “Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Шайхонтохур тумани ИИБ “Терроризм ва экстремизмга қарши кураш” бўлими ходими Х.Гайназаров, Хотин- қизлар масалалари бўйича катта инспектор С.Азимова, майор Г.Х.Ишонхонова, Имом Хасан жоъме масжиди имоми М.Даминов, “Ўқчи” маҳалласи Хотин-қизлар масалалари бўйича раис ўринбосари Р.Рустамбекова ва ЎзДК Ёшлар масалалари ва маънавий –маърифий ишлар бўйича проректор Ю.Хуснитдинова, Хотин- қизлар кенгаши раиси М.Абрарова ҳамда факультет талабалари иштирок этдилар.
Маърузачилар талаба ёшларга терроризм ва диний экстремизм фожеаси, бу ҳодисага ёш авлод билимсизлиги туфайли алоқадор бўлиб қолаётгани ҳақида маълумотлар бердилар. Замонавий технологиялар ривож топган айни дамда, интернет ресурсларидан тўғри фойдаланиш, диний масалаларда саll-марказга мурожаат этиб, ишончли маълумот олиш тавсия этилди.
Ички ишлар ҳодимлари, аёлларга ўтказилаётга таъзйиқлар, уларнинг оқибатлари, зўравонликларнинг турлари ҳақида батафсил маълумот бердилар. Талабалар орасида у ёки бу зўравонликка дуч келаётганлар бўлса, ҳар бир хотин-қиз давлат ҳимоясида экани, уларга “Ҳимоя ордерлари” берилиши ҳақида тушунтирилди.
Тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.
Бу каби суҳбатлар талаба ёшларнинг билимларини кенгайтиришга ҳизмат қилиши шубҳасиздир!
Каналга уланиш:👇👇👇
http://t.me/UzDK_5tashabbus