#Сўраган_эдингиз?
⚡️
Мактабга ноловой синфга чиққан болаларга ўқиш пулликми ёки бепул? "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги қонуннинг 6-моддасида "Давлат ҳар бир боланинг умумий ўрта таълим ташкилотига ўқишга киришидан бир йил олдин давлат мактабгача таълим ташкилотларида умумий ўрта таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқини кафолатлайди." деб белгиланган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорида мазкур таълим
бепул амалга оширилиши белгиланган.
Ⓜ️анба:
@huquqbon✍️
@UYCHILIKMIZ