🕌Умари Одил🕌 жомеъ масжиди


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Сурхандарё вилояти Қумкургон тумани "Каттакул" МФЙ-да жойлашган 🕌"Умари Одил"🕌 жомеъ масжиди!
Иншааллох жаннатга йул,
Аллохни байтини куришга уз хиссамизни кушайлик!
💳:4073420076777394 AGROBANK
Мурожат учун👇👇👇
☎️:+998997152606 имом Хасан

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


❗️Ҳаётда ишонч-умид билан
яшанг..чунки Аллоҳ сиз билмаган
нарсаларни билгувчидир..Сизни
ўзингизга мос шаклдаги ҳаётни сиз
учун чизиб қўйгандир!!
Барча бошингизга келган қийинчиликларни орқага ташланг
ва кўнглингиз тусаган нарсалардан
тийилишга қалбингизни
ўргатинг..Чунки сиз маҳрум бўлган
нарсаларингиздан нима сабабли
маҳрум бўлганингизни билмайсиз, аммо АЛЛОҲ
билгувчидир.


Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Анас розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, у киши дедилар: "Қачонки Аллоҳ таоло ерни яратганида у (ўрнида турмай) ёйилиб кетди, бас тоғни яратиб унинг устига ташлади, (ер) ўрнида тек қарор топди. Шунда фаришталар тоғнинг яратилишидан ажабланиб, айтдилар:
- Ё Рабб! Тоғдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, темир, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Темирдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, олов, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Оловдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, сув, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Сувдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, шамол, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Шамолдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, ўнг қўлида садақа қилиб, чап қўлидан беркитадиган Одам боласи, деди".

Имом Аҳмад ривояти.


📝"ҲИКОЯ"

Ҳикоя қилишларича, бир камбағал
киши ҳайит кечаси кўчаларни кезиб
юриб, кўп одамларни гўшт-
кабоблар **** ўтиришганини кўриб,
оғзининг суви келиб ичи қизиганича
уйига келибди. Овқат пишириб тайёрлаб турган аёли "Ҳайтингиз
муборак бўлсин азизим!" дея
дастурхонга сузиб келган таомнинг
ичида фул (ловия) дан бошқа ҳеч
нарса йўқ эмиш. Совуққина қилиб
"сенга хам" дебдию, овқатни ея бошлабди. Ловияларни ****, устидаги
пўстини айвоннинг деразасидан
кўчага қараб отар ва ўзига ўзи: нега
энди ҳамма одамлар мазза қилиб
гўшт ейдию, мен эса ловия ****
ўтиришим керак.?- дея хасрат қила бошлабди.
Дунё кўзига тор куриниб уйидан
кўчага чиқса, деразаси тагида бир
бечора одам отилган ловия
пўстлоқларини пуф-пуфлаб
чангидан тозалаб еяётган эмиш ва "Қанча-қанча бечораларга насиб
этмаган ризқни менга берган
Аллоҳимга шукрлар булсин" деб
қайта-қайта ҳамдлар айтармиш...
Бу холни кўрган камбағалнинг
кўзларига ёш тулиб: "РОЗИМАН эй Раббим, берган насибангга РОЗИМАН"
деганича уйига кириб кетибди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
НАМОЗНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
16. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қайси амал Аллоҳга маҳбуброқ" дейилганда, у зот: Вақтида ўқилган намоз"дедилар.
17. Кимки субҳи намозига борса, иймон байроғи билан борибди. Кимки бозорга борса шайтон байроғи билан борибди
18. Пешиндан олдин ўқилган тўрт ракат намоз саҳарда ўқилганнинг мислидек
19. "Кимки пешиндан олдин тўрт ракат намоз ўқиса гўёки кечаси таҳажжуд ўқигандек бўлади
20. Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб, Эй Муҳаммад, хоҳлаганингизча яшанг, албатта сиз ўлувчисиз Хоҳлаганингизча амал қилинг сиз у билан жазоланувчисиз Хоҳлаган кишингизни яхши кўринг сиз ундан ажралувчисиз Билингки, албатта мўминнинг шарафи кечаси қоим бўлиши ва унинг иззати инсонлардан беҳожат бўлишидадир", деди.
21. "Кечаси қоим бўлишни ўзингизга лозим тутинг, чунки у сизлардан олдинги солиҳ кишиларнинг одати ҳамда Раббингизга яқин қилувчидир. Ва хатолар учун каффоратдир. Ва гуноҳлардан маън қилувчидир. Ва жасаддан дардни ҳайдовчидир"
📚“Фазоилул аъмол” китобидан.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
НАМОЗНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

9. "Бирор банданинг ҳолати Аллоҳ уни саждада кўрганидан кўра маҳбуброқ эмас. Унинг юзи тупроқдалигидаёқ мағфират қилинади".
10. "Банда Раббисига энг яқин бўладиган пайт саждадаги вақтидир".
11. "Жаннатнинг калити намоздир".
12. "Диндаги намознинг ўрни худди жасаддаги бошнинг ўрнига ўхшайди".
13. "Кимки чиройли таҳорат қилиб, сўнгра туриб икки ракат ёки тўрт ракат (ровий шак қилдилар) намоз ўқиса, унда рукуъ ва хушуъларини чиройли қилиб, Аллоҳга истиғфор айтса, унинг гуноҳларини Аллоҳ кечиради".
14. "Кимки беш вақт намозни рукуъ ва саждаларига риоя қилиб, ўз вақтида адо этса ва Аллоҳ томонидан ҳақ эканлигини билса, жаннатга киради. Ёки жаннат вожиб бўлади. Ёки дўзах ҳаром бўлади".
15. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Қайси амал афзал?" деб сўралганда, у зот: "Аввалги вақтида ўқилган намоз", дедилар.
📚“Фазоилул аъмол” китобидан.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
НАМОЗНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Намознинг фазилати ва унга аҳамият бериб қизиқтирилган ҳадислар жуда ҳам кўп. Лекин уларни иҳота қилиб, тўла англаш бироз мушкул бўлгани сабабли, бу ўринда қисқа ва қизиқарли ҳадисларни келтирамиз:
1. "Аллоҳ инсонларга ўз динларида биринчи фарз қилган нарса – намоздир. Охири қоладигани ҳам намоздир. Аввал ҳисоб-китоб қилинадигани ҳам намоздир".
2. "Аллоҳдан намоз тўғрисида қўрқинг, Аллоҳдан намоз тўғрисида қўрқинг, Аллоҳдан намоз тўғрисида қўрқинг".
3. "Киши билан ширк ва куфр орасидаги фарқ – бу намозни тарк қилишликдир".
(Муслим ривоятлари).
4. "Намоз диннинг устунидир".
5. "Намоз шайтоннинг юзини қорайтиради".
6. "Намоз нурдир".
7. "Сажда изини дўзах ютмоқлигини Аллоҳ ҳаром қилди".
8. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Қайси амал Аллоҳга маҳбуброқI» деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Вақтида ўқилган намоз", дедилар.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотуху

Хайрли тонг:

Кунингиз хайрли ўтсин
Токи тирик экансиз, ҳаёт эшигини ёпиб қўя олмайсиз..
Ҳаётингизга кимлардир кириб ва кимлардир чиқиб кетаверадилар..

Сокин бўлинг, чиқиб кетаётганларни олиб қолa олмайсиз. Сиз билан қолганларни чиқариб юбора олмайсиз!

Ҳаётингиздаги ҳар бир
инсоннинг ўз вазифаси, ўз ўрни бор.
Уларни сиз бошқаришга эмас, балки улардан сабоқ олишга ўрганинг.
Улар қилаётган хатоларга йўл қўйманг ва эришаётган ютуқларига сиз ҳам эришишига ҳаракат қилинг.

Асло ҳасад қилманг, ҳаётда фақат ҳавас қилиб яшанг.
Шунда ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади....

Бугунги режаларингиз хайрлиси билан амалга ошсин...


Тавба айланг қилғон гуноҳларға,
Қилмишмиз йўлимиз солларға.
Оғур бўлур бунда саволларға,
Тайёрмизми анда жавобларға.

Қилибон кибр бул имконларға,
Қайтмасмиз ҳеч бу лаҳзаларға.
Ружуландик неча бад амалларға,
Қўйилур амал Адл паллалариға.

Таваккул берма дил рўёларға,
Ки келурсан дуч пушмонларга.


7 та олтин қоидага келишиб олинг.
Ва бу қоидаларни ҳеч қачон бузмасликка аҳдлашинг.

1. Уйингизда уч нарсани таъқиқланг.
- Ғийбатни
- Баҳслашишни
- Араз ва гинани

2. Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг.
- Телефонга
- Интернетга
- Телевизорга

3. Уйингизда уч нарсани давомли қилинг.
- Қуръон тиловатини
- Илмий суҳбатни
- Жамоат бўлиб намоз ўқишни

4. Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг.
- Дуони
- Зикрни
- Тавбани

5. Уйингизда уч нарсани камайтиринг.
- Кўп ейишни
- Кўп ухлашни
- Кўп гапиришни

6. Уйингизда уч нарсага бе эътибор бўлманг
- Узур сўрашга
- Ҳурмат қилишга
- Ташаккур билдиришга

7. Уйингизга уч нарсани киргизманг.
- Фоиз
- Ҳаром ризқ
- Бировнинг ҳаққи


Агар, сенга яхшилик қилган кимсага яхшилик қилсанг, демак сен вафодор, яхши киши экансан.

Агар, сенга яхшилик қилмаган кимсага яхшилик қилсанг, демак сен сахий киши экансан.

Агар, сенга ёмонлик қилган кимсага яхшилик қилсанг, демак сен улуғ фазилатли киши экансан.

Аллоҳим, барчамизни
ҳидоятда қил!


Вафот этган ота-онамизга қандай амаллар етиб боради?

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, ота-онаси вафот этганини айтиб: «Ё Расулуллоҳ! Энди ота-онамга қандай яхшилик қилсам етиб боради?» деб сўради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, гуноҳлари кечирилиши сўраш, айтиб кетган хайрли ишлари бўлса амалга ошириш, силаи раҳм қилиш, дўстларини ҳурматлаш билан», дедилар.


ЭЙ ХАЁТ. БИР ЗУМЛИК УТКИНЧИ...

Уз узимизни алдап яшаймиз,
Бахтли булсак , севиниб кувнап яшаймиз,
Гам ташвишдан куйиб йеглап яшаймиз...
Умримизни шу беш кунлик куни ни чалгиб яшаймиз.!

◉ 4 соат яшаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир кун дам олиш учун 6 кун ишлайсан;
• 15 дақиқа овқатланиш учун 8 соат ишлайсан;
• 5 соат ухлаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир ой таътилга чиқиш учун йил бўйи ишлайсан;
• қариганда нафақага чиқиш учун бутун умр ишлайсан...

Охирги нафасинг ҳақида ўйла! Алал-оқибат бу дунёнинг қадрсиз эканлигини англаб етасан..!

Биз моддий ва ижтимоий қулликка ўрганиб қолганмиз. Ҳаёт қисқа саёҳат. Уни яшаб ўт..!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотуху


☀️🌤Ҳайрли Тонг

Ассалому алайкум Олисдаги Яқинларим

Аллоҳнинг бетакрор ҳадяси бўлмиш яна бир мунаввар тонг сиз➖ у бизга муборак бўлсин!!!
Мана қишнинг чилласи чиқди.
Қиш кунлари хам ғанимат Қадрдоним хадемай Баҳор яқинлашади Биз кутган Рамазон ойи яқин!!!

Умр китобимизнинг "Бугун" дея очилаётган янги саҳифаси энг чиройли тақдир ила битилсин.

Барчамизнинг юрак тўримиздаги тилакларимизни Аллоҳнинг ўзи раво айласин.
Аллоҳим мен ақлим қадар сурайман
Сен➖ химматин қадар бергин

Азизларим Оилавий хотиржамлик тинчлик ➖омонлик , тан➖ сиҳатлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!!

Бугунги гузал тонг файзли ➖ баракали ➖мазмунларга энг мухими тинчлик хотиржамликда ўтган кун энг аълосидир!!!
Умр кискаку яхшилик бизга ХАМРОХ БУЛСИН.


Кадим у́тган замонда бир доно инсон бор экан.Доно инсоннинг шахар у́ртасида кичкинагина ду́кони бор экан.Доно инсон шу кичкина ду́конида ажойиб ва гаройиб нарсаларни сотар экан, аммо доно инсон сотадиган нарсалар пул билан эмас, балки хис туйгулар билан олинар экан.
Бир кун ду́конга бир йигит кириб келибди.
Доно инсондан сизда орзу хавасни кайтарадиган дори борми дебди, чунки менинг орзу хавасим у́либ бу́лди дебди.
Доно инсон табассум билан,албатта бор дебди, ва кичкина идишда бир дорини такдим килибди.Кичкина идишга ,,Орзу хавасни тез кайтаргувчи,, деб ёзилган экан.
Йигит идишни олиб, рахмат деб чикиб кетмокчи бу́либди, аммо доно инсон йигитга караб, сен бу дорини кийматини ту́лашинг керак дебди.
Йигит хайрон бу́либ, киймати канча туради дебди.
Доно инсон: Хар куни у́н кишига табассум киласан, ва ёрдамга мухтож бу́лганларга, чин калбдан ёрдам берасан дебди.
Йигит хайрон бу́либ ду́кондан чикиб кетибди.
Аммо доно инсон айтган ишни бажарибди.
Кунлар у́тиб йигитнинг калбига орзу хаваси кайтадан жонланибди, Хаётга, севган инсонига бу́лган орзу хаваси аввалгидан хам кучланибди.
Йигит жуда хурсанд бу́либ, доно инсоннинг ду́конига, рахмат айтиб дуосини олиш учун борибди, лекин ду́кон ёпик экан, ду́коннинг эшигига шундай ёзувга ку́зи тушибди:
Севинч ва орзулар хеч качон сотилмайди,
севинч орзуларни бошкаларга улашсанг, эвазига Аллох сенга у́н килиб кайтаради
деб ёзилган экан.
Албатта бу хаёлий кисса, лекин киссадан
хисса шуки!!!
Аллох у́з китобида шундай дейди: Менга шукур килсангизлар,Мен сизга ( неъматларимни) зиёда киламан дейди.
Аллох хаммамизни дам олиш кунига сог саломат етказганига шукурлар бу́лсин.
Хаммага эрта тонгдан яхши кайфият ва кувонч бахшида этсин,кунингиз хайрли ва баракотли бу́лсин...!!!


МЕҲР қаерда жойлашган?

• Юрак да эмас, чунки у ер севги, соғинч, висол каби ашқол-дашқоллар билан қалашиб ётибди.
• Мияда ақл.
• Кўзда зино ва хиёнат яширинган.
• Юзда эмас, сабаби юз иккиюзламачилик билан бирлашиб кетган.
• Қошда кибр.
• Киприкларда ҳасрат.
• Пешонада тақдир.
• Яноқларда орият.
• Бурунда димоғ.
• Оғизда тартибсизлик.
• Қулоқларда ишончсизлик.
• Бошда ташвиш.
• Бўйинда қарз.
• Елкаларда бурч ва мажбурият.
• Қўлларда меҳнат.
• Қоринда нафс.
• Оёқларда умр бор.
• МЕҲР инсон кўксида жойлашган.
• ОНА кўксига бош қўйган фарзанд.
• Қизини бағрига босган ота.
• Боласига кўксини тутган она....


Кибр - дунёдаги энг катта ҳақиқатни қабул қилишдан тўсади. Шайтон айтганку: "Мен ундан (Одамдан) яхшиман", деб. У кибри туфайли энг катта ҳақиқат - Аллоҳнинг амридан бош тортди.

Тўғри, иймонсиз одам ҳам йиғлайди. Аламдан. У ҳам бўлса эришолмаган ёки қўлдан чиққан насалар учун алам. Чунки кибри туфайли у ҳамма нарсага ҳақлиман ва улар меники бўлиши керак, деб ўйлайди.

Бу йиғи билан иймон сабабли йиғлаш ўртасида ер билан осмон қадар масофа бор. Осмонда юрмен бар бир ерга кумиласан!!!


#мулохаза_учун.

Бир куни бир йигит ва қиз Сулаймон алайҳиссаломнинг олдиларига келиб никоҳларини ўқишни сўрадилар.
Сулаймон алайҳиссалом ҳам уларнинг никоҳларини ўқидилар.
Улар ҳам севинч ичида қайтдилар. Улар кетгач ортларидан Азроил алайҳиссалом келдилар ва:
- Эй Аллоҳнинг Набийси! Сен бу икки ёшнинг севинчлари узоқ давом этади, деб ўйлама. Зотан, Аллоҳ бу йигитнинг жонини беш кундан сўнг олишимни буюрди.
Ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом ўша йигитни кузата бошладилар. Аммо йигит беш ой ўтса ҳам яшашда давом этар эди. Ниҳоят, Сулаймон алайҳиссалом бунинг сабабини Азроил алайҳиссаломдан сўрадилар. Азроил алайҳиссалом шундай жавоб бердилар:
- Ўша йигит сенинг олдингдан чиққач, бир йўқсилга садақа қилди. Йўқсил ҳам: «Умринг узун бўлсин», деб дуо қилди. Аллоҳ ҳам йўқсилнинг холис дуосини қабул қилди ва йигитнинг умрини узайтирди...


⏳Вақтимизни қадрига етайлик!

Биз бу дунёга яланғоч ҳолатда келганмиз, бу дунёдан ҳам яланғоч ҳолатда кетамиз.
Биз дунёга жуда нимжон бўлиб келганмиз, бу дунёдан ҳам нимжон бўлиб кетамиз.
Қанча қари бўлсак шунча нимжон бўламиз. Бу дунёга пулсиз ва нарсаларсиз келганмиз, бу дунёдан ҳам пулсиз ва нарсаларсиз кетамиз.

Туғилганимизда бизни чўмилтириб қўйишган, ўлганимизда ҳам чўмилтириб қўйишади. Хаёт шундан иборат. Шундай экан нима қиласиз ўршиб, иложи борича одамларга яхшилик килиш керак. Яшаш учун жуда ҳам кам вақтимиз бор ва у ҳам чегараланган.



Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
БИСМИЛЛОХИР РОХМАНИР РОХИЙМ.

🌺🌿 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌺🌿 Аллоҳим соғ-саломат яна бир мунаввар тонгни кўрсатган Ўзингга ҳамд, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саломлар бўлсин!

🌺🌿 Аллоҳим, Ўзинг Роҳман, Ўзинг Роҳиймсан ота-оналаримизга Ўзинг раҳм қил ва қалбларига сакинат бер! Ўтганларини раҳматингга ол!

🌺🌿 Аллоҳим, Ўзинг Ваҳҳоб, Ўзинг Раззоқ, Ўзинг Карим Зотсан, умримиз, ризқими, илмимизга хайр ва барокот ато эт!

🌺🌿 Аллоҳим, Ўзинг Ҳадий, Ўзинг Мўъмин Зотсан, қалбларимизни иймон, тақво, инсоф нури билан тўлдир!

🌺🌿 Аллоҳим, Ўзинг Вадуд, Ўзинг Баръ бўлган Зотсан
авлодларимизга барокатли умр, илм ва гўзал тақво бер!

🌺🌿 Яна бир бетакрор кунимиз муборак, азизлар!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.