"Тўқнашувларни ҳеч бир сабаб ва баҳона билан оқлаб бўлмайди" — Шавкат Мирзиёев Ғазодаги ҳолат ҳақида
⚡️Каналга обуна бўлинг
@UZB24_Tezkor
Тўққиз ойдан буён Ғазо секторида кечаётган қонли уруш оқибатлари бизни чуқур қайғу ва изтиробга солмоқда. Тўқнашувлар 40 мингга яқин аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар ҳаётига зомин бўлганини ҳеч бир сабаб ва баҳона билан оқлаб бўлмайди.
Биз зўравонликларни зудлик билан тўхтатишга, тинчлик жараёнларини тезроқ бошлашга чақирамиз.
Мустақил ва озод Фаластин давлатининг ташкил этилиши Яқин Шарқда стратегик барқарорлик ва тинчликни таъминлашнинг энг асосий шартидир.
⚡️Каналга обуна бўлинг
@UZB24_Tezkor