❗️
Олимлар сайёрани глобал исишдан қутқариш учун 1620 та ядро бомбасини портлатишмоқчи.Буни амалга ошириш учун инсоният шу пайтгача портлаганидан минглаб марта кучлироқ заряд керак бўлади. Улар 81 гигатонна қувватга эга ядровий қурилмани океан тубида портлатишмоқчи. Бу базальт жинсларини майдалаши керак, шундан сўнг улар карбонат ангидрид билан реакцияга киришиб, глобал исишни юзлаб йилларга кечиктиради.
Олимлар ҳатто жойни ҳам танлаб бўлишди — Жанубий океандаги Кергелен платоси. У ерда базальтнинг улкан конлари мавжуд, 6-8 км чуқурликдаги портлаш эса 800 атмосфера босимини яратади, шунда ядровий портлаш тасодифан Антарктидани йўқ қилиб юбормайди.
Олимларнинг фикрича, бомбалар деярли 4 триллион тонна базальтни майдалаши мумкин. Бу сўнгги 30 йил ичидаги CО2 чиқиндиларини тўлиқ ютиб юбориш учун етарли бўлади.
Лойиҳа 10 миллиард долларга баҳоланмоқда, битта портлаш эса 100 триллион долларлик зарарни олдини олиши мумкин.
Каналга уланиш:
@Turtkul24news