Ethnography, Ethnology and Anthropology dan repost
Расулова_З_Узбекларнинг_никох_туйигача_булган_маросимлари.pdf
Монографияда қалиннинг яшовчанлик сири сабаблари ва бугунги кундаги зарурияти, қалин тушунчаси ва унинг тарихи, қалин ва махр ўртасидаги фарқ масалалари, шунингдек, қалин бериш ва бекор қилиш билан боғлиқ одатлар ва унинг ҳажми масалалари ёритилади. Ўтмишда қалин тўлаш юқори ўрин тутган бўлсада, ижроси ҳамма жойда бир хилда бўлмаган. Тарихда минтақада юқорига нисбатан қуйи ижтимоий қатламлар кўпроқ бўлганлиги сабаб қалинни бекор қилувчи одатлар ҳам мавжуд бўлган. Булар: куёвнинг ишлаб бериши («ичкуёв», «куч куёв», «кучук куёв»), қиз алмашиш, «бел қуда», «бешик қуда», қиз томоннинг тўйга кетадиган харажатларини ўз бўйнига олиши кабидир. Нима учун қалин унга нисбатан қилинган каршиликларга қарамай, хамон яшаб келмоқда? Унинг сақланиш сири нимада? Рисола бу саволларга жавоб топиш имкониятини беради.
Ушбу монография тарихчилар, этнологлар, аспирант ва талабалар,
умуман кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
https://t.me/ethnology_and_anthropology
Ушбу монография тарихчилар, этнологлар, аспирант ва талабалар,
умуман кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
https://t.me/ethnology_and_anthropology