BUYUK TARIX. dan repost
ГЕНЕРАЛ ВАТУТИННИНГ ҚОТИЛЛИГИ ҲАҚИДА ҲАММА, АЙНИҚСА СОВЕТПАРАСТ ЎРИСЛАР-У, ЎЗБЕКСИМОНЛАР БИЛИБ ҚЎЙСИН
1943 йил ноябрь ойи бошида армия генерали Николай Фёдорович Ватутин 1917 йилнинг октябрида большевиклар томонидан уюштирилган давлат тўнтарилиши, яъни коммунистик партия бошчилигида Россияда содир этилган террорчилик ҳаракатининг 26 йиллиги муносабати билан Сталинга совға сифатида ўз тасарруфидаги армия қўшинини Днепр дарёсининг нариги соҳилига олиб ўтиш ва бу билан Украина пойтахти Киев шаҳрини забт этишга замин яратишга қарор қилди.
Генерал Н. Ф. Ватутин қўмондонлигидаги армия Днепрдай кенг дарёни кечиб ўтишга уриниб, икки кун ичида сал кам бир миллионча одами сувга ғарқ бўлиб ўлди.
Кечув давомида ҳалок бўлганларнинг деярли 80 фоизи украин халқининг ёш ўғлонлари бўлган. Уларнинг ярмидан кўпи ҳарбий ишга ўргатилмаган, анжом-аслаҳа, ҳатто ҳарбий кийим билан ҳам дурустроқ таъминланмаган, эндигина 18 - 19 га тўлган ёш йигитлар бўлган. "Истеъдодли" саркарда уларнинг барини шунчаки дарёга ғарқ қилди қўйди.
Гап шундаки, жангчилар ихтиёрида дарёдан ўтишга яроқли кечув анжомлари бўлмаган ва шу боис ҳужумга кўтарилган армиянинг 10 фоизигина нариги соҳилга ета олган. Қолган 90 фоизи эса генерал Ватутиннинг буйруғига биноан ўзи билан кўтариб олган қурол-яроғи ва ўқ-дори захираси оғирлик қилиб, сувга чўкиб кетган.
Дарёнинг ўнг соҳилига ўтиб олганлар орасида талофат кўп бўлмади. Чунки Германия қўшини бу вақтга келиб мудофаа жангини олиб боришга лаёқатли кучининг аксарият қисмини йўқотиб, анча заифлашиб қолган эди. Совет жангчиларининг аксарият қисмини ўзининг аҳмоқона қарор қабул қилган қўмондони ўлдирди.
Қотил Ватутиннинг ғоясига кўра, муҳандис-сапёр бўлинмалар кўприк солгунча дарё кечиб ўтган қўшин нариги соҳилда эгалланган плацдармни қўлда ушлаб туриши керак бўлган.
Агар совет қўмондонлиги яна бир ой сабр қилганда Германия қўшини ўз эгаллаган маррасини шундоқ ҳам тарк этиб, чекинишга мажбур бўлар эди. Чунки декабрь ойига келиб Днепр суви музлар ва сувли тўсиқни енгиб ўтиш стратегияси ўз долзарблигини йўқотган бўлар эди. Зеро, вермахтнинг мудофааси ушбу тўсиқсиз дош бера олмас, совет қўшинлари бундай оқланмаган талофат кўрмас эди.
Ҳатто қонхўр Сталин ҳам бундай ҳарбий жинояти учун Киевнинг фашистлардан озод этилгани муносабати билан Ватутинга на орден, на навбатдаги ҳарбий унвон берди.
Бундай нарсаларни, хусусан, совет қўмондонлигининг нодонлиги, оддий одамларга муносабати қандай бўлганини ҳамма, шу жумладан, ёшларимиз ва айниқса, "победобесие" васвасасига берилган советпараст, россияпараст ўрисларимиз ва уларнинг оғзига қараб, соясига қуллуқ қиладиган қуллари бўлмиш ўзбексимонларимиз билиши керак.
Шокир Долимов