Muhaddis.uz | Расмий канал dan repost
🗣Эҳсонни беркитиш берганнинг вазифаси, олганнинг эмас!
Эҳсонни махфий сақлаш эҳсон қилувчига буюрилади, эҳсонни олган одамга эмас. Ўзгадан яхшилик кўрган одам эса уни беркитиши эмас, балки тилга олиши лозим. Одатда яхшилик қилувчи одам муҳтожнинг дуосини олишни мақсад қилади. Бу дуони эса ўша инсонга эшиттириб қилиш ҳам жоиз. Нафақат жоиз, балки шу мақталган амалдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким одамларга шукр айтмаса, Аллоҳга ҳам шукр айтмайди” (Термизий ривояти). Абу Ҳотим роҳимаҳуллоҳ айтади: “Кимга биров яхшилик қилса, яхшилигига қайтариб яхшилик қилсин. Кимнинг бунга имконияти бўлмаса, унга мақтов айтсин (миннатдорчилик билдирсин).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимга яхшилик қилинса, унга ҳам яхшилик қилсин. Агар топмаса, уни мақтаб қўйсин. Ким яхшилик қилган одамга сано айтса (миннатдорчилик билдирса), унга шукр қилибди. Ким беркитса, куфрони неъмат қилибди” (Термизий ривояти)
Сано айтиш, миннатдорчилик билдириш унга эшиттириб ҳақига дуо қилиш билан бўлади. Чунки ҳадисда Расулуллоҳ “Кимга яхшилик қилинса-ю, қилган одамга “Аллоҳ сизни мукофотласин” деса, санонинг ҳаққини тўла адо қилибди” деганлар” (Термизий ривояти).
Абдулбосит Абдулвоҳид
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Tiktok | YouTube