Toshkent Ovozi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


TOSHKENT OVOZI - Hududdagi eng tezkor yangiliklar va videolar yetkazib beruvchi birinchi raqamli kanalga xush kelibsiz!
📩 Xabar yuborish: @artikov_bot
Reklama uchun👉 @artikov_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Тошкентдаги боғчада бола калтакланиши сабаб оёғи синди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 22 январь куни Сергели туманидаги «Солнишко» хусусий МТТда содир бўлган.

Унда тарбиячи ёрдамчиси Й.М. тарбияланувчи С.А.ни тинчлантириш мақсадида уни юзларига уриб, тортганича ётоқхонага олиб кирган. Жароҳат етказилиши оқибатида боланинг чап оёғи синган.

"Болага тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва 16-сонли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасига етказилган".

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини билдирамиз, - дейилади хабарда.

@Toshkent_ovozi


🍃🌸🍃ХАЙРЛИ ТОНГ!🍃🌸🍃

🌼🌱Ассалому алайкум
         🌺🌱 азиз обуначиларим,
              🌸🌱 Якшанба тонги    
                   🌼🌱  муборак
                          🌸🌱  бўлсин!!!
                                   
Бугунга соғ-саломат уйғотган Аллоҳимга ҳамду санолар бўлсин!

🌦🌧 Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
🌧🌦 Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
🌦🌧 Дастурхонингиздан қут-барака аримасин!
🌧🌬 Ҳамиша Аллоҳим Сизга мададкор бўлсин!


     
@Toshkent_ovozi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат

🤰🏻Энди хомилaдорлар аёллар ҳатто бошқа сабаб билан бўлса ҳам ишдан бўшатилмайди.

❌Сенатда муҳокама қилинган қонунга кўрса давлат, нодавлат ва тадбирорлик соҳларида ҳам ҳомиладор аёлларни хар-хил сабаблар билан ишдан бўшатиш таъқиқланмоқда.

🤱Ўрганишларга кўра ҳомиладор ва болали аёллар бошқа сабаблар билан бўшатилган. Аслида эса болали бўлганлиги иш берувчиларга ёқмаган.

Энди аёлларни ишга олиш ва бўшатиш масаласи қаттиқ назоратга олинади.

@Toshkent_ovozi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу синовли дунёда меҳр-муҳаббатга тўлиб, дунёни бор гўзаллигини ҳис қилишга интилиб яшаш керак.

Баъзи одамлар фақат жаннатга тушиш учунгина амалини қилиб, олам завқини ҳис қилмоқчи бўлганларга жахл қилиб ўзи билиб билмай золимлик қилади.

«Мен яратган оламни гўзаллигини ҳис қилдингми» деган саволган бундай одамлар қандай қилиб жавоб беришар экан?!

@Toshkent_ovozi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Ҳусанов аллақачон мослашган» – Гвардиола Абдуқодирни «Челси»га қарши ўйинга тайёр деб ҳисобламоқда

Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»нинг «Челси»га қарши шанба кунги учрашуви олдидан матбуот анжуманида иштирок этиб, Абдуқодир Ҳусанов ва жамоанинг қолган янги ўйинчилари ҳақида фикрини билдирди.

@Toshkent_ovozi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Амирсой»га олиб борувчи йўл тоза ва тирбантликларсиз

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Бўстолиқдаги дам олиш масканлари, жумладан «Амирсой»га олиб борувчи йўл ҳолати ҳақида маълумот берди.

Батафсил видеода.
@Toshkent_ovozi


Автомобилни такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик жорий қилинмоқда

2024 йил Ўзбекистон йўлларида содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 2,2 минг инсон ҳалок бўлди. Ушбу даврда маст ҳолда машина бошқаргани учун жазоланган 8 минг киши яна шу қоидабузарликни содир қилган.

Сенат тасдиқлаган қонун билан автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик жорий қилинмоқда. Шунингдек, транспортни «агрессив бошқариш» ва «дрифт» қилиш учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.

@Toshkent_ovozi


⚡️Янги дамас автомобил ишлаб чиқарила бошланди

Сирдарёдаги Асака Моторс автомобил заводида Хитой билан ҳамкорликда WULING N111 номли автомобили ишлаб чиқарила бошланди.

У 7 кишини сиғдира олади, 82 от кучига эга бўлган 1,2 литрли инжекторли двигател билан жиҳозланган. Ёқилғи сарфи 100 кмга 6,3 литр.

@Toshkent_ovozi


Ўзбекистонда 2024 йили ўртача ҳисобланган номинал иш ҳақи 5 млн 357 минг сўмга етди

Ҳудудлар бўйича энг кўп маош Тошкент шаҳри (9,1 млн сўм) ва Навоий вилоятида (6,8 млн сўм). Энг ками эса — Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида (3,8 млн сўм).

@Toshkent_ovozi


5 трлн. 154 млрд. сўм

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, сўнгги 2 йилда мансабдор шахслар мана шунча зарар келтирган.

Шу вақт мобайнида 7 233 та жиноят иши бўйича 8 481 нафар шахс жавобгарликка тортилган.

@Toshkent_ovozi


Кўп ўтириб ишлаш ўлим эҳтимолини оширади - Олимлар.

Ҳатто спорт турлари ҳам ўтирадиган турмуш тарзи билан боғлиқ бўлган ўлим хавфини камайтирмайди. Бу столда кунига камида 10-12 соат сарфлаш ҳақида гап кетмоқда. Агар сиз узоқ умр кўришни истасангиз, ҳар ярим соатда стулдан туриб, ҳаракатлар қилишингиз керак бўлади.


@Toshkent_ovozi


Бугун, 25-январь - Акалар куни!

Бугун дунёнинг бир қатор мамлакатларида яна бир оилавий байрам - акалар куни нишонланмоқда.

@Toshkent_ovozi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Группа, обед...😋

Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа

@Toshkent_ovozi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ТЕЗКОР #РАСМАН

❗️Бу йилдан бир йил ичида жарима баллари 12 баллга етган ҳайдовчилар 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум
этилади


Ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган шахс яна рулга ўтирса, бунинг учун жиноий жавобгарликка тортилади. Тегишли қонун Сенатда маъқулланди.

Радарларга энди камроқ тушинглар, бўлмаса ПРАВАНГИЗДАН махрум бўласиз..

@Toshkent_ovozi


Ўзбекистонда электрон сигареталар тақиқланади

Депутатлар никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг муомаласини тақиқловчи қонунни қабул қилди. Бу маҳсулотларни муомалага киритиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.

@Toshkent_ovozi


Энди 18 ёшга тўлмаган ва 60 ёшдан ошганлар паспорт қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилмайди

Бу ҳақдаги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди

@Toshkent_ovozi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жуда ибратли ва маъноли гаплар.
Диққат билан эшитиб кўринг!!!

@Toshkent_ovozi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🥰 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Аллоҳ бу тонгда қилган ният ва дуоларингизни ижобат айласин🤲.

Фарзандларимизга салоҳият,  ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака,  хонадонимизга тинчлик,  руҳимизга хотиржамлик берсин!

Яхшилик ва яхшилар доим ҳамроҳингиз бўлсин!


     
@Toshkent_ovozi


#Тезкор

❗️Эркакларга ҳам декретга чиқиш ҳуқуқи берилмоқда

Меҳнат кодексига меҳнат жараёнларида тазйиқ ва зўравонликларни тақиқлаш, уларнинг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ҳамда фарзанди туғилиши муносабати билан эркакларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда, қўшимча таътил беришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

@Toshkent_ovozi


Ўзбекистонликлар ўқиш мақсадида қайси давлатларга борган?

Энг кўп — Тожикистонга (12,8 минг), Россияга (8,6 минг), Қирғизистон (3,9 минг) ва Туркияга (2,7 минг) борган. 2024 йилда жами 35,9 минг фуқаро ўқиш мақсадида чет элга чиққан.

@Toshkent_ovozi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.