🔝 6 февраль куни "Алишер Навоий" номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида адабиётнинг буюк устози Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган “Навоий ижоди: макон ва замон ўртасида” мавзусида адабий кеча ўтказилди.
🔝 Миллий-маданий марказлар, ёш авлод вакиллари иштирокида ташкил этилган ушбу адабий кеча адабиётнинг оламшумул кучини яна бир бор намоён этди.
🔝 Навоий ижоди ва унинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, маданиятлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёшларни буюк аждодларимиз меросини ўрганишга тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Беларусь миллий-маданий маркази, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг навоийшунос олимлари, Тошкент амалий фанлар университетининг профессор-ўқитувчилари ва Тошкент шаҳридаги 210-мактаб ўқувчилари иштирок этишди.
🔝 Тадбир давомида Тошкент шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактабларининг "Зарб" доирачилар ансамбли ва "Бахтем" рақс жамоасининг иқтидорли ўқувчилари ўзларининг бадиий чиқишлари билан қатнашишди.
🔝 Биз билан бирга бўлинг!