❗️
Таниқли тарихчи Ихтиёр Эсонов большевикларнинг тарихий ҳужжатларига таяниб, Амир Олимхоннинг бойликлари рўйхатини тузиб чиқди: - Амирнинг турли хил қимматбаҳо орденлари;
- йирик олмослар – 53 дона;
- жуда йирик олмослар – 39 дона (ҳар бири 138 каратлик);
- ўртача бриллиантлар – 400 та
- кичик бриллиантлар – 500 та;
- жуда кичик бриллиантлар жами – 1041 карат;
- соф олтиндан қилинган 1 та қалпоқ олмос ва инжулар билан безатилган;
- соф олтиндан – 4 та тож;
- соф олтиндан – 3 та сирға;
- соф олтиндан – 26 та узук;
- олтиндан ишланган – 26 та аёллар соати;
- соф олтиндан – 11 та балдоқ;
- соф олтиндан қилинган – 53 та портсигар;
- олтин лом – 4 пуд (1 пуд 16 кг);
- қуйма ёмби олтинлар 262 та, жами –12 пуд;
- рус тилла тангалари жами – 15 пуд;
- кумуш тангалар жами – 632 сандиқ ва 2364 қоп умумий оғирлиги — 102,7 тонна;
- қоғоз пуллар 26 сандиқда, империя пуллари жами — 2 010 111,00 рубль, Керенский пуллари – 923 450,00 рубль, Бухоро пули – 4 579 980 тилло;
- мануфактура (кийим-кечак, пойабзал матолар) жами – 180 сандиқ;
- мис тангалар ва идиш-товоқ 8 сандиқ, жами — 33 пуд.
Бундан ташқари, турли хил ўлчамлардаги инжу, қаҳрабо, лаъл, зумрад каби тақинчоқлар, узук, сирға ва балдоқлар каби ва яна бошқа бир қанча қимматбаҳо бойликлар бўлган.
Амир Олимхоннинг умумий бойлигини ўша пайтдаги йирик заргар мутахассислардан бири, Данилсон, тахминан, 103 миллион долларга баҳолаган. Ҳозирги пулга чаққанда чамаси 1,4 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади”, — дея мақоласида ёзган тарихчи Ихтиёр Эсонов.
Бойликларнинг барчаси Фрунзе томонидан вагонларга ортилиб, Москвага юборилган.
👉
@Tezkor_Qoraxabar📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.