Тарих ва дунё


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


,,Каналимизнинг энг яхши томони ,биздаги маълумотларни бошқа каналларда топа олмайсиз.Бизда доим энг қизиқарли мавзулар ,,

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Голливуддаги айрим машҳур актёрлар турли касалликларга дуч келган бўлсалар-да, ўз фаолиятларини муваффақиятли давом эттирмоқдалар

1.
#Жулия_Робертс

Таниқли актриса Жулия Робертс Верльгоф касаллиги (идиопатик тромбоцитопеник пурпура) билан курашади.
Бу касалликда беморнинг қони озгина жароҳатланганда ҳам тўхтамайди.
Шунга қарамай, Робертс кино оламида фаолият юритишда давом этмоқда ва ЮНИСЕФнинг кўнгилли элчиси сифатида бедаво касалликка чалинган беморларни қўллаб-қувватлайди.

2.
#Бен_Стиллер

Комик актёр Бен Стиллер простата бези саратонини енгиб ўтди.
У операция ва кимётерапиядан сўнг соғайди ва ҳозирда саратонга чалинган беморларга ёрдам беришга фаол қатнашмоқда.

3.
#Брюс_Уиллис

Машҳур актёр Брюс Уиллисга 2022 йилда деменция ташхиси қўйилди.
Бу касаллик унинг хотираси ва нутқ қобилиятига таъсир қилди.
Оила аъзолари унинг аҳволи ҳақида маълумот бериб, унинг соғлиғи ёмонлашиб бораётганини таъкидлашди.

https://t.me/Tarix3377


1987 йил Душанбе.

"Тожикистон аёллари" журнали муқовасидаги сурат.

https://t.me/Tarix3377


Қорда Шахмат ўйини. 1969 йил


https://t.me/Tarix3377

160 0 1 119 5

Тез орада рак тўлиқ даволанади

Олимлар танани барча ўсмалар ва хавфли ҳосилаларни ўлдириш учун дастурлайдиган вакцина яратишди

Ҳа, тез орада энг даҳшатли касалликлардан бири абадий йўқолади

Ҳозир тиббиётдаги инқилоб ҳақида асосий нарса:
* Вакцина билан бирга модификацияланган бактериялар танага киради — улар иммунитет тизимининг ҳужайраларини ўсмалар ва метастазларни нишонга олишга ўргатади
* Даволаш организм учун зарарсиз ва рецидивларни олдини олади
* Вакцина сичқонларда муваффақиятли синовдан ўтказилди - у барча меланомаларни ва ҳатто энг хавфли ичак саратонини йўқ қилган

* Олимлар аллақачон ҳар бир бемор учун шахсий вакциналар устида ишламоқда — улар яқин келажакда пайдо бўлади.

https://t.me/Tarix3377


ТУРКИСТОНДАГИ ОЧАРЧИЛИК.

1920-йилларда Туркистонда катта очарчилик юз берган, бу асосан Совет ҳукумати томонидан олиб борилган сиёсат ва табиий офатлар натижаси эди

Болшевиклар сиёсати: Совет ҳукумати озиқ-овқатни реквизиция қилиш (мажбурий тортиб олиш) сиёсатини олиб борди. Бу деҳқонларнинг ерларидан йиғилган ҳосилларини марказга (Москва ва Петроград каби шаҳарларга) олиб кетишга сабаб бўлди.


(1917–1922)Россия фуқаролик уруши Туркистонга ҳам катта таъсир қилди. Уруш натижасида озиқ-овқат етишмовчилиги кучайди, чунки савдо алоқалари узилди ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши пасайди

Туркистонда 1920-1921 йилларда қуроқчилик юз бериб, ҳосилнинг қисқаришига олиб келди. Бу эса аҳолини янада оғир аҳволга туширди

Оқибатлари:

Минтақада минглаб одамлар нобуд бўлди.

Чолиқ ва Чимкент каби шаҳарларда гуруҳ-гуруҳ одамлар очликдан ҳалок бўлгани ҳақида тарихий манбаларда маълумотлар бор.

Туркистондаги бу фожиа Совет Иттифоқининг иқтисодий сиёсатининг муваффақиятсизлигини кўрсатган эди

https://t.me/Tarix3377


Ўзбек аёллари паранжини қачондан бошлаб кийишган?

Ўзбек аёллари паранжини асосан XIX асрда кенг тарғиб қилинган ва бу ҳолат ХХ аср бошларигача давом этган

Ислом келганга қадар Марказий Осиёда (ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида) туркий ва эроний халқлар яшаган

Аёлларнинг юзини ёпиш урфи мавжуд эмас эди. Улар эркаклар билан бирга ишлаб, жангларда ҳам иштирок этган

Марказий Осиёда Ислом VIII-IX асрларда тарқала бошлади
Аёллар кийинишида ўзгаришлар рўй берди

Бироқ, аёлларнинг юзини тўлиқ ёпиш урфи ҳатто Темурийлар даврида ҳам кенг тарқалмаган

XIX асрда, айниқса Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида, аёлларнинг юзини тўлиқ ёпиш анъанаси кучайди ва айнан шу даврда у қатъий қоидага айланди

Бу анъана асосан шаҳарларда тарқалган. Қишлоқ аёллари эса оддий рўмол ўраб юришган

Совет ҳукумати 1927 йилда Ҳужум ҳаракатини бошлаб, аёлларни паранжидан воз кечишга буйруқ берди

1930-йилларга келиб, паранжи кийиш деярли тўхтаган

Кўпроқ миллий анъанавий либослар ва рўмол ўраш одати сақланиб қолган

https://t.me/Tarix3377

167 0 4 33 13

Toshkent. "buratino" kafesi,1966 yil.
1965 yilda qurilgan, Ushbu kafe Toshkentning diqqatga sazovor joyi bo'lgan.
Keyinchalik kafe 2009 yilda buzilib ketdi.

https://t.me/Tarix3377

173 0 1 10 10

БОЗОР ВА МОЗОР

Бозорда ҳаёт қайнайди... Мозор эса марҳумлар макони...
Бозорда шоҳ — шоҳ, гадо — гадо. Мозорда эса шоҳу гадо баробар...
Бозорда шовқин тинмайди. Мозор эса сукунат маскани...
Бозор билан Мозор, бир-биридан нақадар узоқ...
Лекин...
Ақли расо одам ҳеч қачон Бозорни бузмайди, Ақли расо одам ҳеч қачон Мозорни ҳам бузмайди...
Ақли расо одам қай юртга бормасин, бозорни айланади. Ақли расо одам қай юртга бормасин, Мозорни ҳам айланади.
Бозор билан Мозор бир-бирдан нақадар узоқ. Бозор билан Мозор бир-бирига нақадар яқин!

https://t.me/Tarix3377

181 0 3 23 10

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ретро олами🥰

Муҳаббатни чиқаргандир чидаганга
Гоҳи азоб, гоҳи роҳат жону танга
Чиданганга чиқаргандир чидаганга
Муҳаббатни чиқаргандир чидаганга.

Моҳира Асадова

https://t.me/Tarix3377

206 0 3 27 18

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сенсорли экран технологияси 1960-йилларда ишлаб чиқилган

1967-йилги янгиликлар ҳисоботида "енгил қалам" деб номланган қурилма экранларда аниқ чизмалар чизиб, фойдаланувчиларга ўз дизайнларини 3D графика сифатида кўришга имкон берган.

Ушбу технология ривожланишнинг дастлабки босқичида бўлиб, асосан илмий-тадқиқот муассасаларида ва ҳарбий лойиҳаларда ишлаб чиқилган. Аммо ҳисоблаш қуввати ошгани сайин, кейинги ўн йилликларда янада илғор моделлаштириш техникасига асос солган 3D графиканинг мураккаблиги ҳам ошди.

https://t.me/Tarix3377

202 0 3 82 15

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Миллий кийим — ҳар бир халқнинг бойлиги

Миллийлик миллат кўзгуси! Уни ёш авлод вакилларига чиройли қилиб етказиш эса хозирги авлод вакилларининг бурчидир!

Facebook дан олинди.

https://t.me/Tarix3377

205 0 6 134 18

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
1000 фоиз қўшиламан бу фикрларга.

Сиз нима деб ўйлайсиз бу ҳақда???

https://t.me/Tarix3377

202 0 2 72 15

Ўрта Осиёга Араблар Босқини (VII-VIII асрлар)

Араблар VII асрнинг ўрталаридан бошлаб Ислом динини тарқатиш ва ҳудудларини кенгайтириш мақсадида кўплаб жойларга юришлар уюштирган. Ўрта Осиёга бўлган босқинлар асосан Умавийлар (661-750) даврида содир бўлди.

Араблар босқини сабаблари

1. Ислом динини тарқатиш – Араблар жаҳонга Исломни ёйишни ўз бурчи деб билишган.


2. Иқтисодий манфаатлар – Ўрта Осиё савдо йўллари (Ипак йўли)да жойлашган бўлиб, бу ҳудуд араблар учун иқтисодий жиҳатдан жуда муҳим эди.


3. Ҳарбий куч ва ҳокимиятни мустаҳкамлаш – Араблар янги ерларни эгаллаб, ўз халифалигининг ҳудудини кенгайтиришни мақсад қилган.

Ўрта Осиёдаги қаршилик ва жанглар

Араблар Ўрта Осиёни эгаллаш учун бир неча марта уруш олиб боришган. Уларнинг асосий рақиблари Турк ҳоқонлиги, маҳаллий ҳукмдорлар ва суғдлар эди.

1. Қутайба ибн Муслим юришлари (705-715)

Умавий халифаси Валид ибн Абдулмаликнинг буйруғи билан Қутайба ибн Муслим Бухоро, Самарқанд ва Хоразмни босиб олган.

Суғдлар ва маҳаллий халқ арабларга қарши бир неча марта қўзғолон кўтарган.

712 йилда Самарқанд араблар томонидан босиб олинган.



2. Турк ҳоқонлиги ва суғдлар қаршилиги

Суғдлар ва Турк ҳоқонлиги арабларга қарши биргаликда кураш олиб борган.

722 йилда суғдлар Самарқандда арабларга қарши катта қўзғолон кўтаришган.

Турк ҳоқонлиги арабларга қарши бир неча марта уруш қилган, лекин VIII аср ўрталарида заифлашиб, араблардан жиддий қаршилик қила олмай қолган

Босқин натижалари

1. Ислом дини тарқалиши – Ўрта Осиёда Ислом дини асосий динга айланди.


2. Араб маданияти таъсири – Араб алифбоси, араб тили ва Ислом маданияти кенг ёйилди.


3. Маҳаллий маданият ва тили сақланди – Араблар ҳукмрон бўлганига қарамай, суғд, туркий ва форс тиллари сақланиб қолди.


4. Солиқ ва мажбуриятлар – Араблар маҳаллий аҳолидан “жизя” (но-мусулмонлардан олинадиган солиқ) ва “хирож” (ер солиғи) тўплаб турган

Араблар босқини Ўрта Осиё тарихида катта аҳамиятга эга бўлиб, Ислом маданиятининг кенгайишига сабаб бўлди. Шунга қарамай, маҳаллий халқлар ва ҳукмдорлар бир неча аср давомида арабларга қарши кураш олиб борган. Кейинчалик бу ҳудудлар Аббосийлар халифалиги таркибига кириб, Ислом цивилизациясининг муҳим марказига айланди.

https://t.me/Tarix3377

193 0 2 20 18



Хинд махараджаси Лондонга ташриф буюрганида ,у инглизларнинг севимли машинаси Роллс-Ройни кўриб қизиқиб қолади.
Шунда инглиз сотувчилари рожага ,бу машина сизнинг чўнтагингиз кўтармайдиган турлардан деб секин кесатиб қўяди.Бундан ғазабланган рожа ,шу машинадан 6 та сотиб олиб уни юртига олиб келади
Қизиқ томони у машинани хайдаш учун эмас ,балки шаҳар бўйлаб ахлат ташувчи хизмат корхонасига бериб юборади ⚡️


https://t.me/Tarix3377

199 0 3 29 22

Тускеги сифилис тадқиқоти (1932-1972) АҚШдаги энг машҳур ва даҳшатли тиббий экспериментлардан бири бўлиб, у инсон ҳуқуқлари ва тиббий ахлоқ бузилган ҳолатлардан бири сифатида тарихда қолган

1932 йили АҚШдаги Қора Танлиларнинг Соғлиқни Сақлаш Хизмати ва Алабама штати соғлиқни сақлаш муассасалари Тускеги шаҳрида тадқиқот ўтказишни бошлади. Унинг мақсади сифилис касаллиги даволанмаган ҳолда қандай кечишини кузатиш эди Тадқиқотда 600 та афроамерикалик эркак иштирок этди

Тадқиқотга жалб қилинган шахсларга "Қон касаллиги" борлиги ва улар бепул даволаниши айтилган. Бироқ, аслида уларга ҳеч қандай даво чоралари кўрсатилмаган

1940-йилларда пенисиллин сифилисни самарали даволаш учун ишлатила бошлаган. Аммо тадқиқот раҳбарлари беморларга бу дорини беришдан бош тортди. Улар касаллик қандай кечишини кузатишни афзал кўрдилар

1972 йили тадқиқотнинг асл ҳақиқатини матбуот фош қилди. Оммавий эътирозлардан сўнг, ушбу лойиҳа тугатилди

128 киши ҳалок бўлган, 40 аёлга сифилис юққан, 19 бола туғма сифилис билан туғилган

201 0 2 15 17

Yuz yil oldin, 1924 yil may oyida SSSR Leningrad. Forzon-Putlanovets traktorining birinchi namunalari.
Forzon-Putlanovets AQShda ishlab chiqilgan Genri Ford tomonidan.

https://t.me/Tarix3377


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ҲАҚИҚАТЛАР.

1. Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...

2. Бизни севганларга
озор берамизу - севмаган инсонларга поёндоз бўламиз...

3. Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз...

4. Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар хар доим вақт топамиз...

5. Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон - қозон ош қилиб зиёфат берамиз...

6. Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрми.

https://t.me/Tarix3377

537 0 4 15 16
18 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.