📝Ака
У ота-онасининг қабрини тозалаб, суваб келмоқчи бўлди. Машинасини ҳайдаб кетаркан, йўл -йўлакай уларни эслашга уринди, эслолмади. Уни акаси катта қилди, уйлантирди, уйли -жойли қилди. Энди ука бўлиб вақт топиб жигаридан хабар олишга ярамайди.
Мана, ота -онаси ёнма -ён ётишибди. Қабр атрофлари тозалангандек туюлди. Ана, нарироқда кичиккина қабр.
Жияниники. Акаси қанча куйди, шу миттигина вужудга. И-я, қабр сувалганми? Акам келибди-да?! Қизини қабрини сувабдию, ота-онасиникини унутибди-да? У олиб келган сомонини ҳам, соз тупроғини ҳам ташлади. Тўғри акасиникига ҳайдади машинасини. Кўримсизгина ҳовлининг эски , ҳеч қачон қулфланмайдиган эшигидан кира солиб бақириб кетди.
-Қизингизнинг қабрини сувабсиз, ота-онамники оғирлик қилдими? Бир оғиз айтсангиз ўзим тузатиб келардим!
У яна нималар деди, у ёғи эсида йўқ.
Акаси ортидан «Укам!» деганича қолди.
Қабристонга қайтди. Қабрни суваб бўлай деганида таниш гўрков амаки келиб қолди.
-Баракалла, болам, тунов куни акангиз ҳам келган эди. Олиб келган нарсалари иккита қабрга етмагани учун анави кичкинасини суваб қўя қолинг, дегандим. Эртага қолганини битирмоқчи эди, сизни жўнатибди-да, барака топсин,-деди...
Феруза Салходжаева
📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚