📖 Саховат ва қаноат чўққиси
Бир куни саховати билан танилган Умар ибн Убайдуллох йўлда кетаётиб, бир боғнинг ёнидан ўтди. Боғнинг девори ёнида бир қул бола овқат еб ўтирар эди. Шу пайт унинг ёнига бир ит келди. Бола ўзи бир луқма еса, итга ҳам бир луқма берар эди.
Буни кўрган Умар ибн Убайдуллох:
— Бу сенинг итингми? 🐶 — деб сўради.
— Йўқ, — деди бола.
— Унда нега овқатингга уни шерик қиляпсан? 🍞 — деб сўради Умар.
Бола жавоб берди:
— Ўзим еб, унга бермаётганимни кўриб қолишларидан уяламан.
Боланинг жавобидан лол қолган Умар:
— Сен ҳурмисан ёки қул? — деб сўради.
— Мен шу боғ эгасининг қулиман, — деди бола.
Умар жўнаб кетиб, бироздан кейин қайтиб келди-да:
— Суюнчи бер! 🎉 Аллоҳ сени озод қилди. Бу боғ энди сеники бўлди, — деди.
Бола хурсанд бўлиб:
— Гувоҳ бўлинг, бу боғнинг ҳосилини шу шаҳардаги камбағалларга атадим, — деди.
Боланинг ҳимматига қойил қолган Умар ҳайрат билан:
— Ўзинг муҳтож, камбағал бўла туриб, шундай қиласанми? 🤔 — деди.
Шунда бола иймон ва ишонч билан:
— Аллоҳ менга сахийлик қилиб турганда, мен бахиллик қилишдан уяламан, — деб жавоб берди.
💡 Тафаккур қилинг!
Бола ўзини озод қилишганидан кейин ҳам бойликка ёпишиб олмади, балки уни муҳтожларга улашди. Бу воқеа бизга ҳақиқий саховат ва қалб бойлиги нималигини кўрсатади.
🤲 Қаноат, саховат ва самимийлик инсонни юксак мартабага етказади. Шундай экан, қўлдан келганча яхшилик қилишдан чарчамайлик! 😊✨
@Tafakkur3