Tafakkur egalari


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Тафаккур эгалари каналига аъзо бўлинг ва зиёлилар қаторидан жой олинг!
👉👉
@Tafakkur3

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Premyera

Markaz tomonidan yana bir animatsion film "Robot".

Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi mutaxassislari bolalarimizni tarbiyasi, axloqi va ma'naviy dunyo qarashini rivojlantirishga qaratilgan proyektlarni davom ettirmoqda!

Film qahramoni zamonaviy dunyoda yashayotgan oddiy bir inson. Biroq uning qalbi, fikrini band qilgan dard, muhabbat inson yaralibdiki, uning ruhi, qalbida yashab kelmoqda.

Ko'ring va tafakkur qiling!

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бошловчи Нилуфар Сотиболдиевани ҳақоратлаган шахс жиноий жавобгарликка тортилганини эшитгандирсиз.

Бу борада бизнинг фикримиз шундай:

Ҳеч ким, ҳеч кимни на ҳаётда, на виртуал оламда ҳақоратлашга ҳаққи йўқ. Аммо, ўз ўрнида иккинчи томон ҳам онгли равишда кенг жамоатчилик учун турли контентлар олар ва уни ижтимоий тармоқларда бўлишар экан, тайёрлаган контентида жамият анъана, урф-одат ва муқаддас ҳисоблаган қадриятларига, хусусан, ислом қадриятларига зид бўлмаслигига интилиши лозим.

Ҳар бир инсон, ўз ори, номуси, иззат-нафси ва қадр қимматини тўкадиган турли қилиқлар қилмаслигига интилиши керак. Сизнинг дунёвий қадриятларингизга ҳеч ким рахна солмаганидек, сиз ҳам бировнинг эътиқодий қадриятларини топташга ҳаққингиз йўқ. Магар олган контентингиз ҳеч қаерда эълон қилинмаган ва у сизнинг шахсий маълумотларингиз бўлса ахлоқингиз даражасида, билганингизни қилинг.

Ахлоқ масаласига тўхталсак, ўз вақтида Зокир Очилдиев бу аёлга чиройли жавоб берган экан.

Жавобни эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#tafakkur_qiling

Zamon o’zgardimi?

@tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌟 Иллатларимиз юзимизга ойина каби тутилганида...

Ҳаётимизда ҳар бир воқеа – биз учун бир дарс 📖. Баъзан эса ҳаёт йўлимизга ойина каби одамлар ёки ҳолатларни қўяди 🪞. Улар орқали ўзимизнинг ички камчиликларимизни кўрамиз.

Шундай пайтларда, бу ҳолатни қабул қилиш оғир бўлиши мумкин 🥺, лекин у бизга ўз-ўзимизни такомиллаштириш учун жуда катта имконият беради 🚀.

👉 Иллатларимиз юзимизга тутилганда, қуйидагиларга аҳамият қаратайлик:

1️⃣ Қабул қилиш: Камчиликларимизни англаш оғриқли бўлиши мумкин 😞, лекин бу – ривожланишнинг биринчи қадами.

2️⃣ Сабабларини тушуниш: Нима учун бизда бундай иллатлар борлигини англашга ҳаракат қилайлик 🤔. Улар болаликдаги тажрибалар, атроф муҳит ёки стресслар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

3️⃣ Ўзгаришга ҳаракат қилиш: Иллатларимиздан хулоса чиқариб, уларни енгиш устида ишласак 💪, ҳаётимизга ижобий ўзгаришлар олиб кириш мумкин.

⏳ Эсланг, ҳар бир ойина фақат ҳақиқий юзимизни кўрсатади. Унга ғазаб билан қараш ёки синдириш билан ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди. Аммо ойинага яхшилаб қараш ва ҳаракат қилиш – орзу қилган инсонга айланишингизга ёрдам беради 🏆.

Иллатларимизга тўғри қарашдан қўрқманг! 😌 Чунки улар ортидаги ҳақиқат – сиз бўлишни истаган инсонни яратиш учун йўлдир.

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўз тарихини унутган халқ худди ота онасидан етим қолган гўдакка ўхшайди, бу “гўдак”га ҳар ким ўзи хохлаган ғояни сингдириши, ўзи хохлагандек қилиб “тарбиялаб” олиши мумкин бўлиб қолади.

Тафаккур қилинг!

tanatoz1920

@Tafakkur3


​​УЙИМИЗГА ШАЙТОН КИРМАСИН ДЕСАК:

▪️Ибодатларга лоқайд бўлмаслигимиз керак. Аёллар намозларини қолдирмасликлари лозим, эркаклар эса уйларида нафл намозлар ҳам ўқиб туришлари керак.

▪️Уйимизда зикрлар қилинсин. Кунлик Қуръондан вазифаларимиз бўлиши керак. Буларни жиддий татбиқ қилиш лозим.

▪️Уйимиз илм билан машғул инсонларнинг уйи бўлиши керак: қанча ҳадис ўқилди, қанча ҳадис ёдланди, қайси суралар ўқилди ва тафсирлар ўқишнинг аҳамияти катта. Илмсиз, жоҳил инсон шайтондан қандай қилиб ҳимояланолсин?! Уйимизда ҳафталик , ойлик дарслар бўлиши керак. Эшикларимизни илм шайдоларига очишимиз, китоблар мутоала қилишимиз керак.

▪️Телевизор, компьютер каби жиҳозларга сарфлайдиган вақтимизни чегаралашимиз лозим. Уларни жиддий назорат қилиб фойдаланиш керак.

▪️Уйимизга келадиган меҳмонларнинг қандай инсонлигига аҳамият беришимиз керак, келганлар уйимизга фитна олиб келишига йўл қўймаслигимиз керак.

▪️Уй зиндон каби бўлмаслиги керак, шариатимизга уйғун бўлган жойларда сайр қилиш ва дам олиш учун имконият яратиш керак.

▪️Илмий ва шаръий мажлисларга қатнашиб туриш керак.

▪️Уйларимиз эшиги қариндошларга ҳар доим очиқ бўлиши керак.

▪️Солиҳ инсонларни, илм аҳилларини оила аъзолармизнинг улардан ўрнак олишлари ва уларнинг насиҳатларини эшитишлари учун уйимизга чақириб туришимиз керак.

▪️Уйларимизда ит боқмаслигимиз ва жонли нарсаларнинг расмлари бўлмаслиги керак.

▪️Уй аҳли ҳеч бўлмаганда йилда бир марта Бақара сурасини ўқишлари керак.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйларингизни қабрга айлантирманглар. Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди», дедилар». (Термизий ривоят қилган).

📚 «Қиблагоҳ уйлар». Шайх Нуриддин Йилдиз

Таржимон Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Ўқиб тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЛЕВЫЙ

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


❗️Агар тарих ортга қайтарилса...

Агар тарих саҳифаларини 250 йил орқага қайтарсангиз, ҳозирги америкаликни тополмайсиз.

900 йил орқага қайтарсангиз эса, биронта ҳам ўрисни тополмайсиз.

1200 йил ортга қайтарсангиз, у ерда инглизни тополмайсиз.

1700 йил ортга қайтарсангиз, французни тополмайсиз.

2000 йил ортга қайтарсангиз, немисни тополмайсиз.

Бироқ инсоният тарихини қанча ортга қайтарманг, ҳамма жойида ТУРКИЙни топасиз.

Агар тарихдан туркийни олиб ташласангиз, ҳеч нарсани кўрмайсиз!

Расмда туркий тиллар шажараси тасвирланган.

Биз туркийлардан бир нақл бор: - "Саёз дарё шовқин солиб оқади, суви кўп, чуқур ва катта дарёлар сокин, вазминлик билан оқади". Тарихан олганда кечагина пайдо бўлиб, бизга қараб итларини хурдираётган айрим миллатчаларга айтинг, тарихимизга назар солиб тафаккур қилиииб юришсин!

@Tafakkur3


Пушкин мусулмон бўлганми???

Дунёдаги энг буюк адиблар ижодининг мангуликка дахлдор эканлигини сабаби ўз ёзганларига ўзгаларни ишонтира олишидир. Ишониш ва Ишонтира олиш ҳар қандай санъат туридаги энг муҳим масала. У  сюрреаластикми, абстарктми, мистикми, модернистикми ва бошқа бало бадтарнистикми, фарқи йўқ.  Инсон қачон ишонади,  қачонки, қалбан ва ақлан таъсирланса!

Пушкин "Қуръонга иқтибос" бағишлаб бутун бошли асар ижод қилган;
Онт ичаман жуфту тоқ ҳаққи,
Қилич ҳаққи, ғазоват ҳаққи,
Онт ичаман мен Зуҳро ҳаққи,
Хуфтондаги ибодат ҳаққи...
(А. Шер ўгирмаси)

Қуръондаги қиссалар тафаккур қилинса ундан ҳикмат булоғи қайнаб чиқаверади.  Пушкин ана шу илоҳий булоқдан сув ичган даҳо санъаткор:
...Измимдадир менинг бор дунё».
«Мен ҳам, — деди у, — бериб ҳаёт,
Жазоларман ўлим билан бот:
Мен сен билан тенгман, эй Худо».
Лек сендаги илоҳий шахтдан
Ўчди осий такаббур уни:
«Мен чиқардим қуёшни шарқдан,
Қани, чиқар ғарбдан сен уни!»

Фурқондаги бу қиссани эслагандирсиз-а? Агар эслолмасангиз, демак, тан олинг, ўша ўрис Пушкин динингизни сиздан яхшироқ билган...
Оддий психологик ташхисга кўра: Пушкин Қуръонга ишонмаса ва меҳр қўймаса бу қадар таъсирли адабиёт намунасини дунёга келтира олмасди;
Ўрислар "Қуръон ва Пушкин" мавзусида оғиз очишни ёқтиришмайди... Жаҳоннинг энг буюк бешта шоиридан бири бўлган Пушкин Қуръондан таъсирланиб асар ёзганлигини тан олса,  худди ўриснинг бир жойи камайиб қоладигандек... 
Менга эса бу мавзу ўлгудек ёқади. Масалан, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи вассалламнинг ҳаётидан бир лавҳа тасвирига қалб кўзини югуртиринг:
"Қилич-ла сийнамни этиб чоку чок,
Титроқ юрагимни юлиб олди у,
Ёлқинланган кўмир чўғини шу чоқ
Сийнайи порамга жойлай қолди у."
(Миртемир таржимаси)

Пушкиннинг Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи вассаллам ҳақларида сўз юритилган "Пайғамбар" асари  машҳур. "Қуръонга иқтибос"  ва "Пайғамбар" асарлари эълон қилингач Пушкиннинг замондош жўралари,  уни "Муҳаммаднинг ҳавориси"  деб атай бошлаганликлари тарихий факт.
Пушкин шахсияти ва ижодини психологик, диний ва бадиий жиҳатдан ҳаққоний таҳлил қилмоқ учун аввало,  ўша замон ва маконнинг руҳияти-ю моддиятини ўрганиш зарур. Шовинистик ғоялар авж урган бир даврда Пушкин айнан Қуръонга мурожаат қилгани қизиқ "тасодиф". Балки зўравонлигу фаҳш, қонунсизлик ҳукм сурган ўша даврда Пушкин адолат ва ҳақиқатни Исломдан излагандир, деган таҳминлар ҳам йўқ эмас. Чунки Олий Мақсад консепцяси Пушкин талқинида қуйдагича янграйди:
"У шафиқдир: у Муҳаммадга
Очди порлоқ Қуръонни Аршдан;
Топинайлик нури абадга,
Кўзимиздан арисин туман."
(А. Шер ўгирмаси)

Таржимада-ку мотив ажиблиги шу қадар бўлса,  аслини асти қўяверасиз-да буни! Ислом ва Иймонга бўлган бу қадар баланд эҳтиром яна қайси ғайридин шоирда бор,  ўртоқлар!? Шунинг ўзи назмий шаҳодат эмасми? Тавба...  Ёки бу сатрлар кўз бўямачилик учун айтилган ёлғонмикин-а... Бандаси тугул ажалдан тап тортмаган даҳо бизни алдаганмикин-а... Унга нимага керак бўлган Исломни улуғлаш, бу динга сиғинмаса... Биронта майда фикр йўғ-а, мисол:

"Жангда шаҳид кетганлар албат
Жаннатмакон дея олди ном.
Улар энди дохилсиз ором,
Фароғатга чўмди то абад."

Қизиқ, ё, Пушкин бу шоҳ сатрларни шунчаки бекорчиликдан ёзганмикин-а... Ҳозирги замондаги тузукроқ шоирдан сўранг-чи, бекорчиликда насроний динини ёқлаб бутун бошли асар ёзиш кўнглига ёқармикин?
Ҳуллас калом: Александр Пушкин ижодидан шарқона тембрга йўғрилган ва Ислом таълимоти билан суғорилган компазицяларни яна узоқ келтириб мақолани бир китоб қадар чўзиш қийин иш эмас.  Шоирнинг мураккаб ва шерюрак шахсияти алоҳида кенг мавзу. Пушкин ижодининг деярли 20-25%и айни исломий ва шарқоний руҳда, десак, ишонингки, мулоҳазамиз муболаға бўлмас.

Алиф Маҳмуднинг саҳифасидан олинди.

Тафаккур қилувчилар учун!

@Tafakkur3


#тафаккур

• Иброҳим алайҳиссалом бефарзанд ўтиб кетсам керак, деб ўйлаган эди, лекин у кўплаб жумхур инсонлар (ҳатто, пайғамбар алайҳиссаломлар)га ота бўлди.
• Довуд алайҳиссаломни Соулнинг қўлида вафот этади деб кутилганди, Соул вафот қилди, Довуд эса подшоҳ бўлдилар.
• Юсуф алайҳиссаломнинг қолган ҳаёти Фиръавн қамоғида ўтади деб кутилганди, лекин Миср мамлакатида Фиръавндан кейинги иккинчи шахс бўлиб етишдилар.
• Сен қўрқиб, ўзингча, хаёлингда турли сценарийларни тузиб юрмагин. Аллоҳ таоло сен кутиб турган ёмон ҳолат, вазиятни ажиб, хайрли ишларга айлантириб қўйишга қодирдир.

Тафаккур қил!

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекларнинг бош кийими бўлган дўппи қандай маънони англатади?

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қозоқ шифокори нима сабабдан Қозоғистонда энг замонавий даволаш технологиялари бўла туриб, беморлар Ўзбекистонга келиб даволаниши сабабини таҳлил қилибди.

: - Нима учун айрим қозоқ беморлар Тошкентга бориб даволанади? Бу нарса кўпчилик каби мени ҳам қизиқтиргани учун у ерга бордим.

Ўзбек шифокорларининг билими қозоқларники қатори, ортиқ эмас. Тиббий асбоб-ускуналари ҳам бизникидан зўр эмас. Ўзбек шифокорларининг муомаласи жўда зўр, шифохонада бир умр қолиб кетгингиз келади.

Маълумот учун 2024 йилда Ўзбекистонга келиб, даволаниб кетган қозоғистонликлар сони 48000 нафардан ошиқ кишини ташкил қилган.

Ибн Сино бобомиз айтганларидек, ширин муомала касаллакнинг ярим давосидир!
Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


​​УЙИМИЗГА ШАЙТОН КИРМАСИН ДЕСАК:

▪️Ибодатларга лоқайд бўлмаслигимиз керак. Аёллар намозларини қолдирмасликлари лозим, эркаклар эса уйларида нафл намозлар ҳам ўқиб туришлари керак.

▪️Уйимизда зикрлар қилинсин. Кунлик Қуръондан вазифаларимиз бўлиши керак. Буларни жиддий татбиқ қилиш лозим.

▪️Уйимиз илм билан машғул инсонларнинг уйи бўлиши керак: қанча ҳадис ўқилди, қанча ҳадис ёдланди, қайси суралар ўқилди ва тафсирлар ўқишнинг аҳамияти катта. Илмсиз, жоҳил инсон шайтондан қандай қилиб ҳимояланолсин?! Уйимизда ҳафталик , ойлик дарслар бўлиши керак. Эшикларимизни илм шайдоларига очишимиз, китоблар мутоала қилишимиз керак.

▪️Телевизор, компьютер каби жиҳозларга сарфлайдиган вақтимизни чегаралашимиз лозим. Уларни жиддий назорат қилиб фойдаланиш керак.

▪️Уйимизга келадиган меҳмонларнинг қандай инсонлигига аҳамият беришимиз керак, келганлар уйимизга фитна олиб келишига йўл қўймаслигимиз керак.

▪️Уй зиндон каби бўлмаслиги керак, шариатимизга уйғун бўлган жойларда сайр қилиш ва дам олиш учун имконият яратиш керак.

▪️Илмий ва шаръий мажлисларга қатнашиб туриш керак.

▪️Уйларимиз эшиги қариндошларга ҳар доим очиқ бўлиши керак.

▪️Солиҳ инсонларни, илм аҳилларини оила аъзолармизнинг улардан ўрнак олишлари ва уларнинг насиҳатларини эшитишлари учун уйимизга чақириб туришимиз керак.

▪️Уйларимизда ит боқмаслигимиз ва жонли нарсаларнинг расмлари бўлмаслиги керак.

▪️Уй аҳли ҳеч бўлмаганда йилда бир марта Бақара сурасини ўқишлари керак.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйларингизни қабрга айлантирманглар. Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди», дедилар». (Термизий ривоят қилган).

📚 «Қиблагоҳ уйлар». Шайх Нуриддин Йилдиз

Таржимон Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Ўқиб тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3


Усмон розияллоҳу анху айтдилар:

- “Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:

1. Аллоҳ уни яхши кўради.
2. Бадани соғлом бўлади.
3. Фаришталар қўриқлайди.
4. Ҳовлисига барака ёғилади.
5. Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди.
6. Қалбини мулойим қилиб қўяди.
7. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
8. Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди”.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


#tafakkur_qiling

Dunyodagi eng yaxshi kinozal bu-MIYA

@tafakkur3


Ҳаётнинг 14 ҳикмати

1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5. Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан чиқиб, яхшилик сари қадам ташлаш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик – умидсизлик.
11. Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта тухфа – олийжаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аллоҳнинг адолати!

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

Абдукарим Мирзаев

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Чўқинтирилган (чўктирадиган) ота!

Айрим ташкилот ёки муассаларга "зам" бўлиб ишга кирмоқчи бўлганлар кўриб тафаккур қилишсин! 😁

@Tafakkur3


Тушимда ўзимни фаришталар маконида кўрдим. Бир фаришта мени айлантириб юрарди. Биз фаришталар билан тўла хоналар олдидан бирма-бир ўтиб борардик.

Мени бошлаб бораётган фаришта биринчи бўлим олдида тўхтади ва деди: «Бу – Қабул бўлими. Бу ерда Аллоҳга қилинган барча илтижолар ва дуолар қабул қилинади». Мен у хонага қараганимда, хона жуда ҳам кўп фаришталар билан тўла эди. Улар бутун дунё бўйлаб инсонлар томонидан қилинган дуо ва илтижолар ёзилган кўп жилдли саҳифаларни саралаётган эди.

Сўнг биз узун йўлак бўйлаб йўлимизда давом этдик ва иккинчи бўлимга етдик. Фаришта менга айтди: «Бу – Ижобат бўлими. Бу ерда инсонлар сўраган дуо ва илтижолардан сараланганлари ижобат қилинади». Мен у хонага қараганимда, бу хона ҳам кўплаб фаришталар билан тўла эди. Улар ижобат қилинган дуоларни ўраб, Ерга – тегишли инсонларга жўнатиш ишлари билан банд эди.

Ниҳоят биз узун йўлакнинг энг охирига етдик ва кичкина бир хона олдида тўхтадик. Ажабланарлиси шундаки, у хонада бор йўғи биттагина фаришта ўтирарди ва деярли ҳеч иш қилмай, бекор ўтирарди.

Мен билан келган фаришта айтди:
– Бу – Шукр бўлими.
– Қанақасига? Ахир бу ерда деярли ҳеч қандай иш қилинмаяпти-ку!, – сўрадим мен.

Фаришта ниҳоятда хўрсинди ва хафалик билан деди:
– Дуолари ижобат қилинганидан сўнг, инсонлардан жуда ҳам озчилиги шукр айтади.
– Инсон Аллоҳга қандай қилиб шукр айтиши керак?, – сўрадим мен.
– Шунчаки, «Алҳамдулиллаҳи Роббил Аламин» деб айтса кифоя.

Инглиз тилидан Иброҳим Муҳаммад таржимаси.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Оилада отанинг роли!

Оталар! Ва бўлажак оталар!

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.