🌹 Tabrizlik Shams 🌹 | Shams Tabriziy | Oshiqlarga salom bo'lsin 🌹


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Axloqiy-maʼrifiy kanal, kuzating, ibrat oling.
Admin bilan aloqa: @ShamsTabriziy_Bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Умматнинг баракаси авлиёларнинг дуолари ва Oллоҳга яқинлигидадир.

Агар уларга зарар етказсангиз, бу баракадан маҳрум бўласиз.

Ҳазрати Алий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Ким Менинг дўстимга (авлиёга) душманлик қилса, унга қарши уруш эълон қиламан. Менинг бандам Менга яқинлашишни фарз ибодатларини адо этиш билан бошлайди. Сўнгра нафл (қўшимча) ибодатлари билан Менга яқинлашишда давом этади, токи Мен уни севиб қоламан. Агар Мен уни севиб қолсам, унинг қулоғи бўламан, у орқали эшитади; унинг кўзи бўламан, у орқали кўради; унинг қўли бўламан, у орқали ушлайди; унинг оёғи бўламан, у орқали юради.

Агар Мендан бирор нарса сўраса, албатта, унга бераман. Агар Мендан паноҳ сўраса, албатта, унга паноҳ бераман.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Иймон – сўзларда эмас, қалбдадир.

Қалбини поклаган киши иймонга келади, иймонга келган киши эса Оллоҳга етади.

Шамс Табризий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Шайх фохишага дер: «бу нима ишинг,
Май ичиб қўлма қўл қўниб юришинг?!»
У дер: «ҳа мен шундайман лекин, сен айтчи,
Сиртинг кўрсатгандек покми қилмишинг?!»

Умар Хайём
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


ШАЙХ ДЎЗАХГА, ҚЎШНИ АЁЛ ЭСА ЖАННАТГА ТУШГАНИ ҲАҚИДА

Шайх ва эрдан ажраган аёл ёнма-ён қўшни бўлиб яшашарди. Шайх кечаю кундуз ибодат билан машғул бўлар, куни зикр, Қуръон тиловати билан ўтарди. Қўшниси бўлган аёл ҳақида эса ҳар хил гап сўзлар юрар, уни фохишаликда айблашарди.
Шайх бир куни Қуръон тиловат қилиб ўтирса қўшни аёлнинг эшиги ғичирлади. "Бу бузуқнинг яна бир жазмани келди деди шайх ўзига ўзи". Шу билан куни бўйи аёлнинг эшиги яна 100 марта ғичирлади. Шайх "Астағфируллоҳ" деб юборди. Бир кунда 50 та жазмани кириб чиқди. Оллоҳнинг ўзи ҳидоят берсин деб қўйди.
Шу билан кунлар ўтди. Шайх ибодатда, аёлнинг эшиги эса ғичирлашда давом этди. Вақти соати етиб иккиси ҳам вафот этишди. У дунёда шайх қарасаки, ўша бузуқ дея айблаган қўшни аёл жаннатда юрганмишу, ўзи дўзахга ҳукм қилинибди. Шунда шайх "Ё Оллоҳ нима сабабдан ибодатим билан мен дўзахга киряпман-у қўшним бузуқ бўла туриб жаннатда деганида, шундай жавоб келган экан:

"Сен эшиги ғичирлаганда яна битта жазмани келди деб гумон қилган эдинг. Аслида эшикни ғичирлатган жазман эмас, шамол эди. Гумон иймондан айиради. Шунинг учун гуноҳкор бўлдинг" - дейилган экан.

@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Менинг ягона ҳақиқий дўстим Оллоҳдир. У мендан ҳеч қачон узоқлашмайди ва мени ҳеч қачон тарк этмайди.

Оллоҳ билан дўст бўлган кишида бошқаларга эҳтиёж қолмайди, чунки унинг қалби фақат Оллоҳнинг муҳаббати билан тўлган бўлади.

Робия ал Адавия
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Оллоҳим, мен Сендан фақатгина Сени сўрайман.

Агар Сен Менда бўлсанг, демак Менда ҳамма нарса бор экан.

Робия ал Адавия
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Мавлоно Румий айтмишларки:

Яралмишлар устидан шикоят қилмоқ – Яратган устидан шикоят қилмоқ демакдир.

Ҳамон биз Чексиз Меҳру Мурувват эгаси бўлмиш зотга таъзимда бўлмоқ имтиёзига эгалик даъвосида эканмиз, у ҳолда биз бу таъзимни “Ё Раббим, Сен бизга Хуш келурсан, ва лекин Сен яратган фарзандларинг – хуш келмайдурлар” деган сўзлардан бошлай олмайсанку.”

Ҳазрат Иноятхон
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


"Ақл" билан чегараланиб қолма, у йўлнинг бошланиши холос.

"Қалб"инг изидан юр, асосий йўлбошчинг у бўлсин.

Ҳазрат Ишқий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


ОЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИГА КИМ КЎПРОҚ ЛОЙИҚ?!

Кунларнинг бирида Робия ал Адавия оломоннинг, "Оллоҳнинг муҳаббатига ким кўпроқ лойиқ, солиҳ бандами ёки гуноҳкор" дея бахслашаётганларини эшитиб қолибди. Шунда Робия оломоннинг орасига кириб жойнамоз солибдида намоз ўқий бошлабди, жойнамоз ҳавога кўтарилибди ва Робия юқоридан туриб одамларга дебди:

«Оллоҳнинг МУҲАББАТИ ҳеч қандай ажратишларни билмайди. У ўз МЕНидан воз кечиб унда йўқ бўлиб кетишга тайёр бўлган барчага тегишлидир».

@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Мен Оллоҳни изладим ва билдимки У ҳар доим мен билан бўлган экан.

У ҳеч қаерга кетмаган, шунчаки мен бошқа томонга қараган эканман.

Робия ал Адавия
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Валийларнинг каромат ва башоратлари қандай ҳосил бўлади?

Кўп ибодат қилиш, зикрдаги баракот ва мунтазамлик туфайли тариқатдаги кишининг нафақат тани, руҳи ҳам тозаланиб, кўнгил ойнаси тиниқлашиб боради, натижада маълум нарсаларни акслантиради. Инсон покланиб, Аллоҳга яқинлашгани сари унга муаккил-фаришталарнинг сони ҳам ортаверади. Яратувчининг қудрати ва изни билан ана ўша муаккиллар (нокис одамларга жинларнинг таъсири ҳам бор) маълум вақтларда тариқат соликлари дилига гўзал муждалар, ишоратли башоратлар солиб турадилар. Башорат ва кароматлар асосан раҳмоний тушларда аён бўлади. (Раҳмоний туш пайғамбарликнинг 46 дан бир жузидур, деган гаплар ҳам бор.)

Пок руҳ ва қалб соҳиби бўлган валий зот тушида истиқболдаги нарсаларни кўра олади. Ёки атрофидаги нарсаларнинг, воқеаларнинг ҳикматини уқиб ҳам башоратли фикрлар айтади. Бундан ташқари, валийлар кишининг шуурига таъсир этиб, фикру ўйини ўқиш орқали ҳам каромат қилишган.

@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


жуда фойдали маслаҳат экан:

https://www.instagram.com/reel/DCV-Qm3qEV9/?igsh=czFrNzN0YjlqNmNu


Мўжизалар анбиёлар учун ҳақдир,
Каромат авлиёлар учун ҳақдир.

Имоми Аъзам
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Каромат ҳақида

🎙Абдуллоҳ домла
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Севганингни исмини қўлингга, билагингга ёзиш билан ИШҚ бўлмайди! Ёрингни жуда ҳам севсанг қалбингга кўмасан, у вақтда ИШҚ бўлади.

@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Агар эътиқодим мустаҳкам бўлсин десанг, юмшоқкўнгил бўл. Эътиқодинг метиндай бўлсин десанг, у ҳолда пардан ҳам юмшоқ бўлишинг керак. Биз дуч келадиган хасталиклар, бахтсиз ходисалар, йўқотишлар, қўрқувлар - барчаси худбинлигимиз камайиши учун ва ҳукм чиқаришда кескин бўлмаслигимиз учун, кўнгилчанроқ ва раҳмдилроқ бўла боришимиз учун керак. Баъзи одамлар бу сабоқларни қабул қиладилар ва юмшайдилар, бошқалар эса яна ҳам дағаллашадилар. Ҳақиқатга яқинлашмоқнинг ягона йўли - қалбнинг очилмоғидир, у бутун инсониятни қамраб олмоғи ва унда яна ИШҚ учун ҳам жой қолмоғи керак. Ҳаммаси Ягона (Биру Бор) бўлса, кимга ҳам қарши чақасан.

Шамс Табризий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Довудхоннинг инстаграм блоги, кириб обуна ва лайк билан қўллаворамиз ❤️🔥

https://www.instagram.com/reel/DCRuaH8qXeV/?igsh=MTU2MWVkNm45OHhsdQ==


Эътиқодим мустаҳкам бўлсин десанг - қалбингни юмшат.

Шамс Табризий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Туғилмоқ ва ўлмоқ, булар орасида нима бор! – Худо бор. Худо - Сизнинг ҳаётингиз қонуни. Аммо сиз уйқуда бўлганингиз туфайли буни англамайсиз... Ўртада эса сизнинг ҳақиқатингиз жой олган. Ҳар бир устоз сизни шунчаки хушингизга келтиришга (уйғотишга) ҳаракат қилади. Сизда бу ўзи бор, фақат сиз ўз ички дунёингизга назар солмайсиз...

Сизга бирозгина сокинлик, медитация (муроқаба, зикр) керак холос, шунда бора-бора асл ўзлигингизни кашф эта бошлайсиз. Ҳақиқат шу – ўз ичингиздаги ёнаётган машъал... ёки бир уммон... чуқур шўнғиб кетаверинг, охир-оқибат абадиятга етиб борасиз...

Ошо
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.