Tabreziy_Rumiy.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Бе ишқ мабош то набошӣ мурда
Дар ишқ бимир то бимонӣ зинда...
Ишқсиз бўлма ки, то бўлмагайсан мурда
Ишқда ўлгин ки, то қолгайсан зинда...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Энг гўзал амал, ўз кўнглимиздан кечаётганларни билишдир. Унинг учун ният жуда муҳим. Баъзи муридларга ҳайрон қоламан, ҳақиқатдан ҳам жуда фойдали бўлган ишларга ўзларини сидқи дил билан йўналтирмайдилар. Ҳатто баъзилари:
-"Матлубимиз жуда олий, уни талаб қиладиган кўнглимиз эса жуда кичик. Унга эришишимиз учун бизга ҳиммат қилсангиз" дейишади. Уларга шуни тавсия қиламан:
-"Бир нарсани қўлга кирита олмаслик қобилият масаласидир. Сизлар, матлубни қўлга киритиш учун жуда кўп имкониятни топмоқдасиз. Аммо уни тезда қўлдан бой бермоқдасиз. Бунинг қаерда ва қандай шаклда келишини ҳам билмайсиз. Шу сабабдан Аллоҳнинг валий қулларининг суҳбатида ва хизматида давом этмоқ лозим. Аллоҳнинг валий қулларини энг камида кунда бир маротаба зиёрат қилиш, эътибор бериши керак бўлган ҳақиқатдир. Бунинг иложи бўлмаса, ойда бир маротаба мактублашмоқ лозим. Уларнинг барокатли назарларидан бебаҳра қолмаслик лозим. Бу йўлга тақлид билан кирган ҳар кимнинг, бу йўлга боғлиқлиги давом этадиган бўлса, унинг таҳқиқ мартабасига эришишига мен кафилман!
Шайх Алоуддин Аттор қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…


Сен жонингни ҳаққи учун хайрли ишлар қилмоқдан воз кечма, ухлама. Ғафлатга юзланма.
Ҳар кечани умрингдан озайган бил, камайган ҳисобла.
Бедор бўл, ухлама.
•Ўз ҳавою нафсингга эргашдинг, роҳатингни кўзладинг, мингларча кеча ухладинг. Энди эса севгилинг хотири учун кечалари ухлама.
•Шериги ва ўхшаши бўлмаган, уйқу ва мудроқ тутмаган У лутф ва эҳсон соҳиби,

У гўзаллар гўзали бўлган Зотга интил.
Кўнглингни фақат Унга бер.
Уни ўз кўнглингда топгин да, хушёр бўл.
Ухлама
 
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…


Азиз жонинг учун бир кечагина бўлсин, иш орасида ухлама.
Умрингдан бир кечани кам дегинда, тирик бўл, ухлама.
Ўз нафс-ҳавойинг учун минглаган кечаларда ётиб ухладинг, нима бўлса ҳам энди Аллоҳ учун бир кеча ухлама.
Уйқу ва мудроқдан пок бўлган, У Севгили учун кечалари ухлама.
Ухламагинда, кўнглингни Унга таслим эт.
Азийм бўлган Аллоҳнинг:
-"Дўстлар кечалари ухламайдилар!" сўзидан уялгинда, бир кечагина ухлама...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

ҚАДР кечасини охирги 10 кунликдан излаймиз. Барчамизга бу муборак кечанинг фазилатини топишни насиб этсин!


Эй биродарим, бир кечагина ухламасанг нима бўлади?
Қоронғу кечада чироқ каби уйғоқ бўлсанг, учқун каби тирик бўлсанг нима бўлади?
Само эшиклари кечаларда очилади, бахтлар кечада уйғонади.
Сен ҳам ой каби ухламагинда толеъ юлдузинг порласин, гўзаллашсин.
Сен самоларга мансуб киши бўлсанг, албатта ўша оламга нисбатан соғинчинг бўлади.
Бу ғурбатзада дунёда, самолардан узоқ қололмайсан, юқорилардан ўзга бир жойда ётиб ухлай олмайсан.
Кечалари йўл юргин, зотан йўлларга кечалари чиқилади, манзилларга кечалари етилади.
Агар сен, ўхшаши ва шериги бўлмаган ҳақиқий Подшоҳни истаётган бўлсанг, Унинг ҳузурига сафарга чиқган бўлсанг, бу гал энди ухлама.
Яхши инсонлар, Аллоҳнинг марҳамати ва муҳаббатининг соясида ухлайдилар.
Эй биродар, буни яхши бил ва асло бошқа жойда ухлама!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...


وَإِنِّى لَغَفَّارٌۭ لِّمَن تَابَ وَءَامَنَ وَعَمِلَ صَـٰلِحًۭا ثُمَّ ٱهْتَدَىٰ

Мен тавба қилган, ҳамда иймон келтириб солиҳ амал қилган, сўнгра тўғри йўлда собитқадам бўлган кишиларни албатта мағфират қилгувчидирман.
Тоҳа, 82-оят

(Ўзи гўзалнинг ваъдаси ҳам гўзал, ваъийди ҳам.
Зеро ваъдаси ҳам ваъийди ҳам қулнинг дунё ва охиратда нажот ва саодат топиши учун келди
)


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эй Афуввун Карийм бўлган Парвардигори Меҳрибоним!
Сенга маълум, биз қулларинг орасида “Қуда тараф” деган ибора бор. Гарчанд обрў ва шарафга эга бўлмаса ҳам “Қуда тараф” дан келган инсонларга етарлича балки ортиғи билан лутф-марҳамат кўргизилади. У қулларинг ўзлари учун қадрли бўлган инсонлар тарафидан келган ҳар қандай хору залил инсонга илтифот кўрсатар экан, сенинг лутфу марҳаматинг ва иззату жалолиятинг ва Ҳазрати Ҳабибинг олдида ким бўлибди?
Биз қулларинг эса ўзинг учун чексиз қадр ва иззатга эга Шоҳи Лавлок бўлган Ҳазрати Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шаҳрида, кўчаю маҳалласида, масжидида бир неча кун меҳмон бўлдик, муборак дастурхонида туз тотдик.
Биз қора юзларимиз билан, журму хатоларимиз билан “Ҳабибинг тараф” дан сенга бормоқдамиз…
Бизни дунё ва охиратда хижолат қилма.
Сен тарафдан бўлган ҳар бир хайрга жуда жуда муҳтожмиз…
Кўп сўзладим, малоллантирдим.
Азизларим, бу гуноҳкорни маъзур тутгайсизлар


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўта Карийм бўлган Роббимнинг карам дастурхонида меҳмон бўлгани йўл олдик.
Барча қулларига бўлган чексиз лутф марҳаматидан бизлар ҳам умид қиламиз
…🥺




Лаббайкаллоҳумма лаббайк…


Кўзим ҳеч тинмай уни қидиради.
Ваҳоланки у кўзларим ичра яширин.
Қалбим унга муштоқ.
Ваҳоланки у қалбим туб тубида…
Аллоҳумма солли ва саллим ва борик алайҳ
💐💐💐
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!


Эй фазл-марҳамати чексиз бўлган Роббим!
Ранг-баранг дунёдан мен ёлғизгина сени танладим.
Сени танлаганим ҳолда, менинг ғамгин ўтиришим сенинг иззат-жалолиятингга асло лойиқ эмас. Менинг қалбим сенинг қўлингдаги қаламга ўхшайди. Гар шодмон ва гар ғамгинман, барчаси сендан. Мен ким бўлибман ки, сен истаган нарсадан ўзга нарсани истасам? Мен ким бўлибман ки, сен кўрсатган нарсадан ўзга нарсани кўрсам? Менда гоҳида тиконни, гоҳида эса гулни намоён қиласан. Гоҳида гул ҳидлайман, гоҳида эса тикон тераман. Сен бизларни қандай ҳолатда тутсанг, ўшандайман. Сен бизларни қандай хоҳласанг, ана ўшаман. Азал майдонида кўнгилларга ранг бағишлаган ўзингсан. Мен ким бўлибману, меҳр ва нафратим нима бўлар эди? Аввалда сен бор эдинг, охирда ҳам сен ўзинг
борсан. Сен охиримни аввалимдан кўра хайрли қил. Аҳли куфрдан пинҳон бўлганинг каби,
Аҳли динга пайдо бўлган ҳам ўзингсан.
Сен Ўзинг берган нарсадан ортиқ менда ҳеч нарса йўқ!
Чўнтагим ва остинимдан нима излаяпсан…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…


Муҳибнинг Ҳабибига боқиши эрур салом (хотиржаъмлик).
Орифлар орасида жимлик ҳам эрур калом…


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Гул очмас,
Ариқлар оқмас,
Илоҳий нуринг бўлмаса


Сўнар олам,
Нафас қолмас,
Фалак манзуринг бўлмаса


Фироқ йиғлар,
Висол йиғлар,
Азал масруринг бўлмаса


Жамолинг ила фараҳнок эт,
Ёндим Ё Расулаллоҳ...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аъробийнинг Шоҳи ҳақиқий ҳузурига муносиб ҳадия олиб бораяпман, деган хаёл билан саҳродаги кирланган ва ҳидланган кўлмак сувлар билан тўлдирилган бир қанча кўзалари…
У Подшоҳ саройи олдидан соф ва мубаррад бўлган жаннат анҳорлари оқиб турганини қаердан ҳам билсин…🥺😭


Қашшоқ балиқчининг тўрига катта балиқ илинибди. Ичидан қиммат баҳо жавоҳир чиқибди. Хурсанд бўлган балиқчи тошни сотиш учун ҳалол, инсофли заргарга олиб борибди. У тошга узоқ тикилиб:
- “Афсус, мени барча тўплаган зарларим тош қийматига камлик қилади” - дебди. У мамлакатнинг одил подшоҳига боришни, бу тошни нархини фақат у бера олишини маслаҳат берибди. Подшоҳ ҳам у тошга узоқ тикилиб туриб:
- “Сенга 4 соат муҳлат. Тош эвазига зебу-зийнат, олтин-кумушга лиқ тўла хазина омборимдан шу муддат ичида ҳоҳлаганингча ол” - деб буюрибди. Балиқчи омбордаги хазиналар, уюм-уюм олтин ва кумушларни кўриб ақлдан озай дебди. Хали вақтим кўп, бир қоп олтин олсам бутун авлодимга етади, деб олтинлар устида ёнбошлаб, хаёл сура бошлабди.
- “Кулбамни қаср, эшагимни от қиламан, катта ер сотиб оламан” - деб ғафлат уйқусига кетибди. Бир маҳал хазинабон:
- “Биродар, қани ўрнингиздан туринг!!!
Аллақачон муддатингиз тугади” - деб уйғотибди.
-
Тўхтанг, бир ҳовучгина олтин олай” - дебди.
- “Йўқ, сизни муддатингиз тугади” - деб кўнмабди. Қашшоқ балиқчи ҳеч нарсасиз, яна ўша хароба кулбасига қайтибди...
Хулосаи калом шулки, бизнинг ҳам жавоҳир иймонимиз эвазига, Одил Подшоҳимиз Аллоҳ ўз хазинасига яъни дунёга муддат билан киргизди. Биз эса хали ҳамон ухлаяпмиз. Эртаю кеч Хазинабон Азроил а.с уйғотмоқда.
Имкон борида Қуръон, намоз, рўза, яхшилик, поклик, самимийлик зебу зарларидан ўз қопларимизга (қалбимизга) тўлдириб олайлик.
Акс ҳолда кулбамиз (охират)га ҳеч нарсасиз хор ва зор ҳолатда қуруқ қўл билан қайтишимиз бор!!!
Ҳофиз Аллоҳ барча уммати Муҳаммадияни Ўзи сақласин!
Подшоҳи ҳақиқийнинг мислсиз хазинаси бўлган РАМАЗОН, тобора охирлаб бормоқда. Хаёл ва ғафлат уйқусидан уйғонайлик, берилган муддат тугаяпти! Охиратимиз учун қопларни тўлдирайлик!
Аллоҳ барчамизга тавфиқ берсин.
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мадорим мунисим, пайғамбарим дардимга дармоним.
Туфайлингдан ёпилгай анда жумла айбу нуқсоним…
Шафоат айласанг ё Саййидо, нобуд бўлгай кўҳи исёним…


Ё Расулаллоҳ!
Муборак вужудингиз Қадр кечаси кабидир. Инсонлар унинг сабабидан юксак шараф ва буюк давлатни қўлга киритадилар. Муборак руҳингиз ҳам ўн тўрт кунлик ойдек порлоқдир. Ушбу сабабдан жаҳолат ва залолат қоронғуликлар йўқ бўлади, тарқайди...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…


Мен бир зарраман.
Эй Роббим, сенга жудаям муҳтожман.
Сен лутф-марҳамат кўргизмасанг, мен ғарибларнинг ғарибиман.
Сен бу қулинг учун хайр истасанг, ҳеч бир амали зоеъ бўлмайди.
Менга бир дўстлик бер, қиёматга абадиятга қадар севсин.
Менга бир жон бер, йўлингда фидо бўлсин.
Менга бир кўз бер, дунёда йиғлаб охиратда кулсин.
Менга бир иймон бер, маҳшарда гувоҳим бўлсин.
Эй Роббим, менга сабр бер қабрда нурим бўлсин.
Менга ҳаё ва иффат бер, юзимга парда бўлсин.
Менга одоб бер, бошим эгилган тавозеълик қул бўлайин.
Эй Роббим, илм-тақво бер солиҳ амаллар ишлайин.
Самимий кўз ёшлар бер, азоби оташимни сўндирсин.
Илми ладунний, илми раббоний бер Зотингни яхши билиб яхши танийин.
Менга ҳилм бер, ўзимни билайин.
Ақли кулл ва идроки кулл бер чин иймон билан ҳузурингга чиқайин.
Ўлаётганимда жамолингни кўриб, Зотингга нафси мутмаинна билан розиятан ва марзиятан ҳолда борайин.
Хайрли ва салоҳиятли зурриётлар лутф эт, ортимдан доимо гўзал амаллар дастурхонини юбориб турсин…


Халқ орасида сўзлаган сўзларингни ёлғиз қолганингда ҳам сўзлай оласанми?
Айни ҳис-туйғуларни ёлғиз қолганингда ҳам ҳис қила оласанми?
Агар шундай қила олаётган бўлсанг унда муаммо йўқ.
Эшик олдида Тавҳид, ичкари кирилганда эса Ширк бўлса ярашадими?
Бу иккиюзлик, мунофиқлик аломатидир. Ичи бузуқликни ўзгинасидир.
Сенга жуда ачинаман, сўзларинг ёмонликдан узоқ туриш ҳақида ажиб мисоллар билан тўла. Қалбинг эса фитна ва фасодлар билан тўла.
Тилингда Роббингга шукр айтиб чарчамайсан. Лекин қалбинг доимо Унга эътироз ва исён билан тўлиб тошган…
Ҳазрати Саййид Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

Фазл-марҳамати чексиз, жалол ва икром эгаси бўлган Роббим!
Бизларни чин мусулмон қулларингдан қил, иккилик ва нифоқдан пок қил


Эй тупроқни олтинга айлантирган ва бошқа бир тупроқни эса башариятнинг отаси қилган Қодири Мутлақ!
Илоҳо,
сенинг ишинг нарсаларни ўзгартирмоқ.
Эҳсон, лутф ва марҳамат кўргизмоқдир. Менинг ишим эса адашиш, унутиш ва хато қилишдир.
Менинг адашишимни ва унутишимни илмга ўзгартир.
Мен бошдан оёғимгача фисқ-фасоддан иборатман.
Сен мени сабр ва ҳилмга ўзгартир...
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.