Ўзбекистонда охирги 5 йилда IELTS олганлар сони 5 бараварга кўпайди. 2020-йилда 10 минг одам IELTSни ижобий топширган бўлса, 2024-йилда эса 53 мингта одам IELTS олган. Ҳозирда чет тилини ўрганаётгн ёшлар сони 2 миллиондан ортган.
Шу сабаб, энди хорижий тиллардан “С1” даражасига эга бўлган ёшлар олис ва чекка ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очса, уларга 120 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади.
Шунингдек, меҳнат бозорига тил биладиган ёшлар кириб келишини рағбатлантириш учун хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшлар харажатлари “2+6” шаклида давлат томонидан қоплаб берилади. Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади.
Бундан ташқари, 2024-йилда 25 мингта дастурлаш курсига борган қизлар учун курс давлат томонидан тўлаб берилиши қайд этилган.
🏟 @Tribuna_90 - obuna bo'ling va futbolni biz bilan ko'ring!