Қоялар ва соялар (номни қара 😁)
Журналистлар иккига бўлинволишди.
Анора Содиқ қанақадир тақдимотини залда ўтказа олмагани учун аламзада. Пулини берганда очиб берарди шу зални. Таклифномадаям манзил йўқ эди. Олдин ҳаммасини ҳал қилиб кейин таклифнома тарқатмайдими? Хўп концерт зални ёпишибди. Срази шартнома шартларини бажармагани учун судга бериш керак эди. Беришмади. Нега? Демак, шартнома йўқ. Бўлмаса аюҳаннос соларди. Зални бандлаш ҳам "томсувоқ".
Муфаса чиқиб, опамизни Рост24 да ишлаган вақтида қилган шартномаларини эълон қиворди. Тўғриси, Муфасага раддия сифатида Анорадан конкрет рад қилувчи фактлар ёки вазиятнинг тафсилотларини кутгандим. У эса 3 кундан бери уёққа тортади, бяққа тортади. Лекин ҳеч шартномалар ҳақида гапирмайди. Судга берибди. Муфасада далил бор, сиздачи? Олди-қочдига қараб ўтирадими суд? Муфаса бу туришда еб юборадику.
Хуллас, Анора ҳалиям типирчилаяпти. Муфаса хотиржам. Ҳозирча ҳисоб: 1:0 . Муфаса фойдасига.
Воқеаларни кузатамиз.
@toshkundalik