Ҳар қанча уринманг одамларнинг тилидан омон қолиш мумкин эмас. Шунинг учун уларга эътибор берманг, Аллоҳ билан машғул бўлишда давом этинг.
Имом Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳдан сўралди:
"Одамлар сизнинг мажлисингизга сўзларингиздаги камчиликларни топишга ва сизга қарши ишлатиш учун келишади. Бу ҳақда нима дейсиз?"
Шунда у зот шундай жавоб бердилар:
"Хотиржам бўлинг, мен нафсимни Аллоҳга яқин бўлишига умидлантирдим, у умид қилди. Жаннатга киришига умидлантирдим, умид қилди. Ҳур қизларга умидлантирдим, умид қилди. Лекин одамлардан омон қолишга ҳар қанча умидлантирмай, лекин бунга йўл тополмадим. Одамлар ўз Яратганларидан рози бўлмаганларини кўриб, улар ўзлари каби махлуқдан ҳечам рози бўлмасликларини англадим".
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: одамлардан саломат бўлишнинг йўли қандай?
Имом жавоб берди: уларга берасан, лекин улардан олмайсан. Сенга озор берсаларда, сен уларга озор бермайсан. Уларнинг ҳожатларини чиқарасан, лекин улардан ҳожатингни сўрамайсан.
Бу жуда қийин ишку, Эй имом?- дейишди. - Унда саломат бўлмайсанда, деди имом. (Сияру аъломун нубало).