Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Rasmiy veb-sayt: https://gov.uz/suvchi
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi
Instagram: https://www.instagram.com/suvxojaligivazirlig
O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Suv xo'jaligi vazirligi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қорақалпоғистон: ОЛИС ОВУЛЛАРГА СУВ ЕТКАЗИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

Нукус туманидан ўтувчи “Таш арна” канали кўп йиллардан бери лойқадан тозаланмаганлиги сабабли кейинги вақтларда фойдаланилмай қолган эди.

Ушбу канал Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ташаббуси ва ўз маблағлари ҳисобидан қазилмоқда.

Вазирликнинг механизация базасидаги техникалар отряд усулида жалб этилиб, иш 2 сменада ташкил этилган.

Канал тозалаб бўлингач Нукус, Кегейли ва Бўзатов туманларидаги энг олис овулларнинг сув таъминоти яхшиланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғона вилояти

Қурилиш ишлари жадал суратларда олиб борилаётган мазкур хўжаликлараро канал дастлаб ўтган асрнинг эллигинчи йилларида қурилган қарийб 14 км масофага эга мазкур ирригация тармоғининг ярми ўтган йил ҳам тупроқ ўзанли эди.

Сув ўтказиш қобилияти 4,5 м3 ни ташкил этсада, Олтиариқ туманидаги унга боғланган 1625 гектар суғориладиган майдонларни сув билан таъминлаш тобора мураккаблашиб бораётганди.

Сабаби, каналнинг тубини лойқа босган, қирғоқларнинг айрим жойлари емирилган, турли ўсимлик ва дов-дарахтлар ўсиб, тармоқнинг сув ўтказиш қобилияти пасайиб кетганди.

Энди бу муаммоли вазиятга барҳам берилмоқда.

Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати


Suv xo'jaligi vazirligi dan repost
Навоий вилояти

ҚИЗИЛТЕПАЛИК СУВЧИЛАР ҲАШАРДА


Қизилтепа туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси тасарруфида 250 км узунликдаги каналлар ва ички суғориш тармоқлари бўлиб, кузги-қишки тадбирлар доирасида тозалаш-таъмирлаш ҳамда бетонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Айни пайтда, қизилтепалик сувчилар ҳашарга чиқишди, - дейди Қизилтепа туман "Сув етказиб бериш хизмати" ДМ бошлиғи Дилшод Атамуродов.

- Ҳашар давомида тумандаги ички суғориш тармоқларини тозалаш- таъмирлаш ҳамда 4 та маҳалла ҳудудидан ўтувчи суғориш тармоқларининг 2 км қисмида бетонлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати


Suv xo'jaligi vazirligi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғона вилояти

Айни кунларда Бувайда туманининг “Кўтарма” қишлоғини оралаб ўтган туманлараро каналда ҳам иш қизғин. Тармоқ бундан юз йил аввал тортилган бўлиб, умумий узунлиги қарийб 18 км ни ташкил этади.

Бошдан охиригача тупроқ ўзанли канал охирги йилларда аҳоли зичлашуви, ўзан бўйлаб уй ва иморатлар, дов дарахтлар кўпайгани сабаб фойдали иш коэффиценти пасайиб кетган эди.

Йил бошидан бери каналда бетонлаштириш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Бундан биринчи навбатда қишлоқ аҳли мамнун.

Қурувчи ва ирригаторларнинг таъкидлашича, бетон ишлари якунланиши билан канал 1700 га дан зиёд экин майдонларини оби ҳаёт билан барқарор таъминлай олади.

Сирдарё Сўх ИТҲБ матбуот хизмати


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада

Facebook|Instagram|X


Сурхондарё вилояти

ТАЛАБГОРЛАР КЎПАЙМОҚДА

Янгиликка қизиқувчи қизириқлик фермерлар айни дамларда «Агробанк» туман филиалидан «Suvkredit.uz» платформаси орқали кредит чиқариб, ғаллазорларини ёмғирлатиб суғориш ташвишида.

Туманнинг «Мустақиллик» ҳудудидаги заминда деҳқончилик билан шуғулланаётган «Навбур ёғду» МЧЖ аъзолари 23 гектарли ғаллазорида ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш ниятида ўтган йил кузида ҳаракатни бошлаганди.

Уларга «Suvkredit.uz» платформаси орқали кредит ажратилди ва пудратчи ташкилот –«Махсус сув хизмат» МЧЖ билан тузилган шартномага асосан қурувчилар қисқа фурсатда ёмғирлатиб суғориш технологиясини ўрнатиб, фойдаланишга топширди.

Батафсил


Қашқадарё вилояти

КАСБИ ТУМАНИДА ЯНГИ КАНАЛ ҚУРИЛЯПТИ

Касби тумани "Беруний" ҳудудида 6,2 километр узунликдаги янги канал қуриляпти.

Ушбу канал секундига 6 метр куб сув ўтказиш қувватига эга бўлиб, 3300 гектар қишлоқ хўжалиги ерларига сув етказиб беради.

Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати


Сув тежовчи технологияларнинг афзалликлари ва имтиёзлари тўғрисида семинар ўтказилди

Сирдарё вилоятидаги Сувчилар мактабида фермер хўжалиги раҳбарларига "Suvkredit.uz" веб-сайти орқали шартномалар расмийлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарорида кўзда тутилган имтиёзлардан фойдаланиш тўғрисида тушунчалар берилди.

Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати


TOMCHI dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


TOMCHI dan repost
❗️ DIQQAT! DIQQAT!

O‘ZBEKISTON SUV XO‘JALIGI VAZIRLIGI TIZIMIDAGI SUV XO‘JALIGI TASHKILOTLARIDA ISHLAYOTGAN BARCHA AYOLLARGA!

🌸🌸🌸

1 FEVRALDAN 28 FEVRALGACHA
TOMCHI TELEGRAM KANALINING
“SUV RESURSLARINI TEJASHGA AYOLLARNING QO’SHGAN HISSASI”
TANLOVIDA QATNASHING!

Suvni tejashga qo‘shgan hissangizni video-intervyu orqali namoyish eting va sovrinlarimizni qo’lga kiriting!

📌 Barcha shartlar post ostidagi “TANLOV SHARTLARI” tugmasida!
Hoziroq ishtirok eting! 👇👇👇


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғона вилояти

“Атроф муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” давлат дастури мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда вилоятдаги 5 та каналларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошлоқ туманидаги “Рамадон” хўжаликлараро каналининг 2 км қисми бетон қилинди, дейди “Фарғонасувқурилишинвест” ДМ бўлим бошлиғи Ғайратжон Ўринбоев.

Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати


Навоий Сув хўжалиги бошкармаси dan repost
Навоий вилояти

“КОНИМЕХ” КАНАЛИ БЎЙИДА СУВЧИЛАР УЧУН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИЛАДИ

Сув хўжалиги ходимларининг моддий манфаатдорлигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш учун “Кармана-Конимех” ИТБ томонидан ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш мақсадида канал бўйларидан 15 гектар экин майдонлари очилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш режалаштирилган.

Бугунги кунда бошқарма тасарруфидаги “Конимех” каналининг 2 км муҳофаза қисмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун ерлар тайёрланмоқда.

Шу билан биргаликда, Навбаҳор ва Конимех туманларига хизмат кўрсатувчи “Ўнг қирғоқ” туманлараро канали бўйидаги “Навбаҳор” сувчилар уйининг 10 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этилиб, ҳозирги кунда ишчи-ходимлар томонидан эрта пишар картошка уруғини экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, сувчилар уйида қуёнчилик ҳам ташкил қилган, 500 дона қуён боқилаяпти.

Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

https://t.me/QuyiZarafshonITHB


Suv xo'jaligi vazirligi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қашқадарё вилояти

Ирригация-мелиорация иншоотларини таъмирлаш-тиклаш ишлари ҳақида лавҳа.


Suv xo'jaligi vazirligi dan repost
ГИДРОТЕХНИК ИНШООТЛАР ЯНГИЛАНМОҚДА

Деҳқонлар ва боғбонларнинг даласию боғ-роғларига машаққатлар эвазига етказиб берилаётган обиҳаётни қисман бўлсада тежаш мақсадида Аму-Сурхон ИТҲБ раҳбарияти йил бошида ҳамма тизим ташкилотлари ҳамда туманлар «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ мутахассисларига ҳар бир суғориш тармоғида гидротехник иншоот ўрнатиш, мавжудларини таъмирлаш-бўёқлаш, яроқсизларини янгисига алмаштириш талабини қўйганди.

Ўз навбатида туманлар «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ирригаторлари ҳам истеъмолчилари бўлган – фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотлари раҳбарларию бош мутахассисларига ички ариқларда гидротехник иншоотлар ўрнатиш зарурлигини тушунтиришмоқда.

Батафсил


Suv xo'jaligi vazirligi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғона вилояти

Риштон туманидаги “Пандиган” хўжаликлараро канали бетон қилинаяпти.

Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати


ИНФОГРАФИКА

Сув хўжалиги ёшлари


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Сўнг Президентимиз фаол ёшлар билан мулоқот қилди.

Турли ҳудудлардаги олий таълим муассасалари ва нодавлат ўқув марказлари, корхона ва фермер хўжаликлари вакиллари, ёш олим ва спортчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди, таклифлари кўриб чиқилди.

Бугунги кунда Ватанимиз ўз тараққиётининг янги бир тарихий босқичига қадам қўймоқда. Бу даврда олдимизда илгари дуч келмаган мураккаб вазифалар, ғов ва тўсиқлар пайдо бўлиши табиий, албатта. Лекин қанчалик қийин бўлмасин, биз олдимизга қўйган улкан мақсадларга албатта етамиз.

Чунки бизнинг олис ва яқин тарихда не-не синовлардан ўтган, донишманд халқимиз бор, бугун барча соҳа ва тармоқларда майдонга дадил чиқаётган ғайрат-шижоатли ёшларимиз бор.

Сизлар билан маслаҳат ва мулоқотни ўз фаолиятимизда асосий мезонлардан бири, деб биламиз.

Сизлар ҳам бундай юксак ишончга муносиб бўлиб, жонажон Ватанимизни ҳар томонлама ривожланган, гўзал ва фаровон мамлакатга, Учинчи Ренессанс диёрига айлантиришда олдинги сафларда бўласиз, деб ишонаман
”,

- деди Президент сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Ёшлар масаласи парламент ва маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятида ҳам муҳим йўналиш сифатида қаралиши лозимлиги таъкидланди.

Ёшларга дахлдор қонун лойиҳаларини Ёшлар парламенти аъзолари билан бирга муҳокама қилиш ва ялпи мажлисда лойиҳа бўйича ёшлар вакилларининг фикрини ҳам эшитиш мақсадга мувофиқ экани кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, маҳаллий кенгаш сессияларида ёшлар масалалари бўйича масъул органлар раҳбарларининг ахборотини эшитиш, барча маҳаллий кенгашлар ҳузурида ёшлар гуруҳларини ташкил этиш ташаббуслари илгари сурилди.

Маҳаллаларда ёшлар етакчилари тизими йўлга қўйилганидан кейин ёшлар сиёсати тубдан ўзгариб, мутлақо янги босқичга кўтарилгани эътироф қилинди.

Лавозимга киришаётган ёшлар етакчиларининг касбий кўникмаларини шакллантириш мақсадида уларни тизимли равишда ўқитишни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X

18 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.