ISTAF


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ochub kõnglum bir nazar sol
Sev va muhabbatdan zavq ol
2015
ISTAF
05. 05. 2022 (kanal yaratilgan sana)
16:31 vaqti bilan
Bu.........
Õzingizga xush kelibsiz!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Najmiddin Ermatov dan repost
Кўнглимни сўрайсан,
Ҳа, кўнглим бордир—
Дунёни сиғдирган,
Сени сиғдирган,
Бошдан оёққача бус-бутун юрак.
Менинг топинганим ўшаку ахир,
Энди бу дунёлар менга не керак.

Ишқимни сўрайсан,
Ҳа, ишқим бордир—
Хув, ўша одамга 
жон кирар маҳал
чалинган мусиқадан ажралган наво.
Мен унинг сеҳри-ла яна қайтадан
Яратиб олгайман бошқа бир дунё.

Фақат сўрамайсан,
Сўрай олмайсан.
Менинг яна битта азобим бордир—
Яратган яратган, эй, тенгсиз дилдор,
Ҳижронга эврилган умр йўлимда—
Менинг сен сиғмаган пешонам ҳам бор.


https://t.me/Najmiddin_Ermatov


men
baxtsiz yuzlarni kõp kõraverib
baxtning suvratini unutib qõydim

ISTAF


Imom Masjidda imomlik qilsin tadbirkorlik emas
Shunda bu Yurtning issiği ham sovuği ham õzimizniki bõladi


zerikish kayfiyati dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Hokim so‘zi vojib, amal qilmoq farz,
Sabr”,—deydi mulla tugagach azon.
Bir kunda besh mahal uyg‘otib olib,
Bir umr uxlashga undaydi hamon.

Najmiddin Ermatov


Эшқобил Шукур dan repost
ОРАМИЗДА

«Дўстлик дебон орага қўйган эдик Худони»
«Алпомиш»дан.

«Ўртада севги деган бир бало йўқдир холос»
Рауф Парфи


Беғубор кунларда
маъсум ойларда
Бу дунёдан жуда олис жойларда
Дўст бўлдик орага қўйиб Худони.
Дўст бўлдик орага қўйиб Худони.

Сўнгра йиллар ўтиб бари ўзгарди,
Сендан бери, мендан нари ўзгарди,
Ҳар не бўлса, дунё сари ўзгарди,
Сўнгра йиллар ўтиб бари ўзгарди.

Орага гумонлар ораладилар,
Ипакдай шайтонлар ораладилар.
Бир аччиқ шароблар тушди орага,
Бир кибор жаноблар тушди орага.
Бир гўзал хонимлар тушди орага,
Қаллоблар “жоним”лаб тушда орага
Қанча ашқол-дашқол, қанча кесак-тош
Кирдилар орага: иккимиз – талош.

Не кирди.. барчаси орада қолди,
Фақат орадаги Худо йўқолди.

19.12.19

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi


Отабек Артиков dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Белорус Президенти Лукашенко халқига ўтин ёриш бўйича мастер класс ўтмоқда.
Бир уришда ёрди, бобой сила экан...

🇺🇿@Otabek


Quyosh taraflarda dan repost
Yettinchi semestrning so‘ngi haftasi. Shu bilan o‘qish tugaydi. Buyog‘i amaliyot. Lekin negadir o‘zimni baxtli his qilyapman. Ayniqsa bugun darsga bormaganim uchun xursandman. Birinchi marta hech qanday sabablarsiz, shunchaki istamaganim uchun dars qoldirganimga nihoyatda baxtliman.


SHODMONQUL SALOM dan repost
Қор тинди. Тонг отди, кўзи уйқули,
Шаҳар уйқудаги қизга ўхшайди.
Дарахтлар ўзидан ҳайрон жодули,
Бир-бирин танимай қарай бошлайди.

Оппоқ қор юзига қўйилар оёқ,
Муҳрдай қўйилар режали излар.
Дон терган чумчуқдай нигоҳлар ичра
Изим излар аро изингни излар.

Йўлларга қарайди йўлларнинг чети,
Оёғин учида юрар уловлар.
Қизарар бировнинг чеҳраси, кафти,
Қордан бехабардир ҳали бировлар.

Худо борлигига ишора қилиб,
Болалар қородам ясар кўрдингми?
Йўлак музга тойиб қаттиқ йиқилган,
Авайлаб ўтдингми, йиқилмадингми?

Ернинг юрагига товонинг ботиб,
Қиличдай ўтганда тортдингми сергак.
Сенинг юзларингга урилган қордан
Менинг ҳаётимни ясамоқ керак.

Тонг отди, қор тинди. Шаҳар уйғонди.
Дарахтлар –Тангрига ёлборган қўллар.
Менинг юрагимда эрув бошланди,
Сенинг юрагингга очилди йўллар.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM


Ўйлашимча? dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қозоқ журналистининг ўзбек спорти ҳақидаги фикрлари.

🤔 @o'ylashimcha


Конспект dan repost
Йигит киши 4 жиҳатдан қиз боладан устун бўлиши керак:
1) ақлда;
2) бўйда;
3) насл-насабда;
4) бойликда.

Қиз бола ҳам 4 жиҳатдан йигитдан устун бўлиши керак:
1) чиройда;
2) тақвода;
3) ҳаёда;
4) фаҳм-фаросатда.

@konspektor


The Stranger dan repost
Yetti asr oldin yettita oq kabutar vodiyning quyisidan chiqib, oppoq togʻning choʻqqisi tomon uchishardi.

Kabutarlarni tomosha qilib turgan yetti kishidan biri dedi: "Hov anovi eng oxirida uchayotgan kabutarning qanotida qora dogʻi bor ekan".

Bugun esa oʻsha vodiyning odamlari qop-qora yetti kabutarning qorli togʻ tomon uchib oʻtgani haqida gapirishadi.

@salimov_blogi


Baxtiniso Mahmudova dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Men_bilansan

🎧 🎼 🎧 🎼 🎧 🎼 🎧 🎼 🎧 🎼

Men bilansan,
Kunlarimda ohor bordir,
Ohang bordir,
Kuzlarimda bahor bordir.
Ko‘zlarimda muruvvat bor va zor bordir,
Men bilansan!

Muhabbat bor, muzlarimga olov bergay,
Olam bergay,
So‘zlarimga oro bergay.
Bir yig‘lasam, yupatguvchi birov bergay,
Men bilansan!

Osmonlarda faqatgina qushlar qolmish,
Goh zaminiy, goh samoviy kuchlar qolmish.
Yulduz sanab… tushlarimda tushlar qolmish…
Men bilansan!

Yuragimga yuragini to‘kdi shomlar,
To‘ldi shomlar.
Daryolarga cho‘kdi shomlar.
Meni olib ketgunicha namozshomlar,
Men bilansan,
Men bilansan,
Men bilansan!

✍ Baxtiniso Mahmudova she'ri

Inna lillahi va inna ilayhi rojiun🤲

🎙 Shuhrat Daryo ijrosi

@baxtiniso


Отабек Артиков dan repost
Агар Башар Асад ростдан 135 миллиард доллар бойликка эга бўлса, у бу бойлиги билан у 2024-йилнинг энг бой одамлари рейтингида 8-ўринни эгаллайди.

Ҳозирги кунда 6-ўринда Google асосчиси Larry Page 145,4 миллиард доллар билан, 7-ўринда эса Уаррен Буффетт 144,8 миллиард доллар билан турибди.

1 ой олдин президент эди, энди ТОП-10 миллиардер, Асад барибир плюсда, у сиёсатда ютқазди, бизнесда эса йўқ...

🇺🇿@Otabek




Отабек Артиков dan repost
Сурияни қочоқ Президенти 135 миллиард доллар олиб қочгани айтилмоқда;

135 миллиард доллар битта самалётга сиғмайди.
Демак Асадда қочиш плани аввалдан бўлган ва бунча пулни у камида 10 бўлакка бўлиб, узоқ вақт давомида ташиган.
2019-йилда Россиядан бир нечта уй ҳам сотиб олгани, унинг кетишга аввалдан тайёргарлик кўрганини англатади.
Бирдан мухолифат қўзғалганда ҳамма пулни биттада юклаб олиб кетолмайди.

135 миллиард долларни 100 долларлик купюраларда ҳисоблаб чиқамиз. 100 долларлик бир купюранинг ўртача оғирлиги 1 грамм деб олинади.

135 миллиард долларни 100 долларлик купюраларда олиш учун 1.35 млн кг юкни ташиш керак бўлади.

Ташиш учун оғир юк ташувчи самолётлардан фойдаланамиз. Масалан:

Антонов Ан-225 Мрия – дунёдаги энг катта юк самолёти. Юк кўтариш ҳажми: 250 тонна.

Пулнинг оғирлиги: 1 350 тонна, самолёт юк кўтариш ҳажми: 250 тонна бўлганлиги учун керак бўладиган самолётлар сони:

1350 :250 = 5,4 та демак камида 6 та АН-225 самалёти керак бўлади.


🇺🇿@Otabek


Бек АЛИ ижоди dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Йўқ, қўрқмайман, дунё кўриб дийдам қотди,
Йўлимда дуч келган сайёд руҳим отди.
Ҳаёт менинг танобимни роса тортди,
Мусофирни ҳар оёқ бир тепар эмиш.


Бек АЛИ

Telegram | Facebook | Instagram| YouTube


Javlon Jovliyev dan repost
Spirtli ichimliklar qon tomirlari va do'stlar doirasining qisqa muddatga kengayishiga sababchi bo’ladi.

Salvador Dali

@javlonjovliyev


Отабек Артиков dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугун 9-декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни экан.

Масалан мен ҳам бир неча йиллардан бери қиз ва аёлларга қарамаслик бўйича ўзим билан курашаман, лекин натижа коррупцияга қарши кураш билан бир хил...

🇺🇿@Otabek


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 8-dekabr, 2024
👤 #UZB_VINERLARI

@youtubabot: 📹360p


Behzod Fazliddin dan repost
БЕГОНАЛАР

Ёнимдаги узоқ одамлар,
Ҳаётимга тузоқ одамлар.

Майли эди, бўлса бегона,
Улар менга ҳамроҳ, ҳамхона.

Айбим шудир, жиндай феълим чарс,
Бир қўлдан ҳам чиқар экан қарс.

Ачингандай бўларлар тағин,
Осмон менга улардан яқин.

Юрагимдан кўчириб музлар,
Тушунади мени юлдузлар.

Дардлашаман тун бўйи дилдан –
Олис-олис яқинлар билан.

2009

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.