🤾♂ Ғалаба муборак Ровон ёшлари.
Ӯзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг кубоги учун спортнинг "Гангбол" тӯри бӯйича старт берилган мусобақанинг Сӯх туман босқичи ӯтказилди.
Мазкур мусобақада фаол қатнашган тӯртта сектордан тӯртта жамоалар ӯртасида бугунги мусобақа ӯтказилган бӯлиб қуйидаги натижалар билан мусобақа якунига етказилди:
🥇 "Ровон" жамоасига
🥈 "Қалъача" жамоасига
🥉 "Чашма" жамоаларига насиб этди.
Ғолиб жамоалар Ӯзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сӯх туман бӯлими бошлиғи томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар ва фахрли биринчи ӯринни эгаллаган "Ровон" жамоасига мусобақанинг ҳудудий босқичида қатнашиш учун юлланма берилди.
Мазкур мусобақани ӯтказишда яқиндан амалий ёрдам кӯрсатган 1-мактаб маъмурияти ва мураббийлари, 2-спорт мактаби мураббийлари, ҳамда Ӯзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сӯх туман бӯлимига миннатдорчилик билдирамиз.
Ровон МФЙ ёшлар етакчиси Т.Бобоев