1 апрелдан табиий газнинг базавий меъёри 100 куб метрга туширилади1 апрелдан иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 куб метрлик базавий меъёр 100 куб метрга туширилади. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йилдаги 204-сонли қарори бўйича мазкур шкала март ойида ўзгариши белгиланганди. Бироқ март ойида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши ва одатдагидан кўра совуқроқ келиши муносабати билан давлат раҳбари топшириғига мувофиқ, белгиланган 500 кубометр базавий меъёр 2025 йил 1 апрелигача узайтирилган эди.
Шунингдек, табиий газ ва электр энергияси тарифларини ошириш 1 апрелга режалаштирилган эди. Бироқ, президент топшириғига кўра, 1 майга кўчирилди.
1 майдан бошлаб электр энергияси учун базавий тариф (ойига 200 кВт/соат доирасида) 450 сўмдан 600 сўмга, газ учун 650 сўмдан 1000 сўмгача оширилади.
📨 @Surxondaryo_Sadosi