ҚАЛБ ҲИМОЯЧИСИ
Ривоят қилинишича, Одам алайҳиссалом яратилаётган замонларда Азозил (Иблис) барча фаришталарга устоз бўлган экан. Бир куни у ўз қавми билан ҳали жон ато этилмаган Одам алайҳиссаломнинг жасади олдига келибди. У жасад ичига кириш учун Парвардигордан ижозат сўрабди ва бунга рухсат ҳам олибди. У Одам жисмининг ҳамма жойини оралаб-айланиб чиқибди. Жасаддан чиқар экан, уни яратган Холиқнинг қудратига, санъатига қойил қолибди.
У Яратганга: «Ажойиб хилқат яратибсан, мен унинг ҳамма жойини айланиб-кўриб чиқдим», дебди. Шунда Ҳақ таоло унга: «Сен унинг ҳамма жойига кира олганинг йўқ», дебди. Азозил: «Ўша жойини ҳам бир кириб кўрай», деб ёлворибди. Аллоҳ таоло бунга рухсат бермабди. Шу сабабли ўшандан буён шайтон инсон қалбидан ташқари ҳамма томир-ҳужайраларини кезиб, Одам болаларининг ўзи билмаган тарафида туриб, уларни йўлдан оздирар экан. Аллоҳ паноҳида бўлган қалбга киришга ҳамиша пайт пойлар, қалб Парвардигордан узилиб, ғафлатда қолган заҳоти уни эгаллаш пайида бўлар экан.
"Кўҳна дунё ривоятлари"
✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️
Каналга уланиш учун босинг!
👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF