ЗАКОТГА ҚОДИР БЎЛГАНЛИКНИ АНИҚЛАШ
#закот
❓617-САВОЛ: Киши закотга қодир бўлганини қандай аниқлайди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Закот бериш фарз бўлиши нисоб ва йил ўтишига боғлиқ. Исломда нисоб-бойлик даражаси мол-мулкнинг 85 грамм тилла ёки унинг қийматига етиши билан ўлчанади. Бу бойликка аслий ҳожатлари: уй-жойи, уй асбоблари, кийим кечаклари, касб асбоблари ва улов (машинаси)нинг қиймати қўшилмайди. Демак, кимда қарзларидан ортиқча 85 грамм тилла ёки унинг қийматидаги кумуш, қоғоз пуллар ва тижорат моллари бўлса, унинг моли нисоб (бойлик миқдорига) етган бўлади. Бундай киши моли нисобга етгани учун энди закот ололмайди. Қамарий тақвим бўйича роса бир йилдан кейин ҳам нисоб миқдоридаги мол-мулк эҳтиёждан ортиқча бўлиб, ишлатилмай турган бўлса, ана энди фақирларга мол-мулкининг 1/40 (қирқдан бир, яъни 2,5%)ини закот сифатида беради. Масалан бир кишининг моли Муҳаррам ойида 85 грам тилланинг қийматига етди. Келаси йил Муҳаррам ойида эса моли 100 грамм тилланинг қийматига етди. Шунда у мол-мулкининг 1/40 и, яъни, 2,5 грамм тилланинг қийматини закот қилиб беради. Йил ўртасида қийматнинг кўпайиб-камайгани эътиборга олинмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF