— Ало? Гуландоммисиз? — бу эримнинг овози эди. Ундан «нега бунақа қиляпсиз? Мен оилалиман», деган гапни кутиб жим турдим. Албатта, гапира олмайман. Овозим сотиб қўяди.
Жим туравердим. Лекин қўрқув ва ҳаяжондан нафас олишим тезлашиб, бўғзимга нимадир тиқилди. «Қилқ» этиб ютиндим.
— Нега жимсиз? Гуландомхон, гапиринг. Хабарларингизни олдим. Қаерда ишлайсиз? Гапиринг, ахир…
Воҳ, бу гапларни эшитгунча қулоқларим битиб қолса яхши эди-я! Жаҳл билан қизил тугмани қандай босиб қўйганимни билмайман. Титраб хонамга кириб, сим-картани алмаштиргунимча икки марта қўнғироқ қилди. Жинни бўлаёздим. Қўлларим қалтираб зўрға алмаштирдим сим-карталарни. Негадир йиғлагим келарди. «Эрим менга ҳиёнат қиляпти…» Шу гап миямда айлангани сари асабим бузила бошлади. Уни хиёнатга бошлаётган ўзим бўлсам-да, аламимга чидолмаётгандим.
«Ҳеч ким мени йўлдан ура олмайди, деётганмидингиз? Энди кўрасиз…» Алам билан ярим соатдан сўнг яна хабар юбордим. Бу гапирмаганимнинг сабабини билдирувчи ҳийла эди:
«Овозингизни эшитиб шу қадар ҳаяжонга тушдимки… Бир оғиз гапиришга куч топа олмадим. Титроқ турди бутун вужудимда. Сиз билан «SMS» орқали гаплашганим яхши экан. Мени гапир, деб мажбурламанг…»
Шундай дея бироз телефонни ўчирмай кутиб турдим. Ўн дақиқада жавоб келди:
«Сездим. Ҳаяжон билан нафас олаётганингиз эшитилди. Ҳайронман, нега бу қадар сизни ҳаяжонга солдим? Ўзингизни яқиндан таништиринг. Кимсиз?»
Бу хабарни ўқиётиб ўзимни зўрға босдим. Алам билан ўзимга ўзим дедим: «Биласиз, ҳали кимлигимни билиб ҳушингиздан ҳам кетарсиз…»
Учинчи макр
Ўша куни қандай ишлаганим-у, уйга қандай келганимни билмайман. Асабим таранглашиб ўзимни қўярга жой топа олмайман. Тавба, ўзимнинг ишимга шунчалар жизғанак бўляпман, агар ростдан эрим бошқа аёлга эътибор қилганини кўрсам қай ҳолга тушарканман? Эрим ишдан қайтса, қандай кутиб олишим ва ўзимни қандай тутишим ҳақида ўйлаб кўришим керак. Албатта тўмтаяман. Лекин бундай қилишим мумкин эмас. Ўзимни қўлга олишга ўриндим. Ўзимга қараб, кайфиятимни кўтаришга уриндим. Афсуски, эримни кўришим билан… У ўзида йўқ хурсанд. Буни хурсандчилик деб ҳам бўлмайди. Еттинчи осмонда сайр, дейишга тўғри келди кўпроқ.
— Ҳа, мунча тилла топгандек хурсанд келяпсиз? Маош беришдими ё? — ўзимни сезмасликка олдим.
— Қанақа маош? Уч кун бўлди-ку олганимга, — тиржайди у.
— «Чота» бошқачасиз?
— Нима, хурсанд бўлиб ҳам бўлмайдими?
— Сабабини сўрадим. Айтмасангиз айтманг, — ўзимни мажбурлаб араз қилган бўлдим.
— Ҳалиги… — эрим бироз ўйланиб қолди. Наҳот, айтса? Барибир виждони қийналибди-да! Айтади, менинг эрим писмиқлардек иш тутмайди. Миямдан яшин тезлигида шу фикр ўтди. Афсуски, чучварани хом санаган эканман. У кишининг гапи бошқача «айланди»:
— Ишхонамиздаги Аббос бир латифа айтганди. Ўша эсимга тушиб ҳалиям куляпман.
«Ҳммм, мени алдаяпсизми? Бир оғиз айтсангиз нима бўлади, а? Энди росмана ишга киришаман…» Шундай дея яна сим-картани телефонимга қўйдим. У киши берилиб футбол кўряпти. Мен эса ёнгинасида ўтириб хабар ёза бошладим. Ўзимни эса телефон ўйнаб ўтиргандек тутдим:
«Сизни ўйлаб ётибман. Нима қилаётган экансиз? Негадир сизни кўргим келяпти. Бу дийдор қачон насиб этаркан?»
Хабарни юборишим билан эримнинг телефонии овоз чиқарди. У эса ток ургандек ирғиб турди. Атай мен ҳам қўзғалгандек бўлдим. Эрим эса жон ҳолатда деди:
— Ўзим оламан! — у хабарни шу ерда очишга ҳам қўрқиб, чиқиб кетди. Мен эса пайтдан фойдаланиб кейингисини ёздим:
«Сизни ҳам безовта қилдим. Аммо нима қилайки, бир зум ҳам хаёлимни тарк этмаяпсиз. Аслида хайрли тун тилай дегандим. Буни қаранг, бошқа гапларни ёзишга тушиб кетяпман…»
Бу хабарни ҳам ўша заҳоти юбордим. Кейин эса эримнинг келишини кутдим. Сал ўтмай қизариб-бўзариб кириб келди. Икки кўзи телевизорда бўлса-да, хаёли телефонида. Маҳкам қўлига ушлаб олиб, ора-сира қараб қўяди. Эржонимни интиқ қилгим келмади:
«Гапирмаганим учун хафа бўлдингизми? Бир мартагина хабар ёздингиз. Мен эса ҳар сонияда сиздан «SMS» кутяпман…»