Тўртинчидан, амалдаги қонунчиликка кўра, 2022 йил 1 ноябрдан меҳнатга лаёқатли аҳолини рўйхатга олиш ва ҳисобга олиш тартиби жорий этилган. Унга кўра, 55 ёшга тўлган аёллар ва 60 ёшга тўлган эркаклар солиқ органларининг электрон тизимида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўта олмайдилар, чунки улар пенсия ёшига етган ҳисобланади. Бу ёшга кўра пенсия тайинлаш учун меҳнат стажи етарли бўлмаган ҳолларда ўзини ўзи банд қилиш орқали меҳнат стажи олиш имкониятини чеклайди. Ҳолбуки, қонунчиликка кўра, уларда 7 йиллик стажгача бир неча кун етишмаса ҳам, ёшга доир пенсия аёлларга 60 ёшдан, эркакларга 65 ёшдан тайинланади.
https://t.me/Soliqinfo
https://t.me/Soliqinfo