⚡️🏫 Расмий #муносабатИжтимоий тармоқларда тарқалаётган
"Қарши шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактаб директори Ф.Ш. томонидан ўқувчиларни формаси учун пул йиғими ташкил этмоқдами? Форма мажбурийми?", — мазмунидаги мурожаат юзасидан расмий муносабат.
Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрнатилган тартиб асосида ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ўтказилган ўрганиш жараёнида аниқланишича, мактаб директори Ф.Ш. ҳақиқатдан мактаб ўқитувчиларига 2025 йилнинг 21-январь куни мактабнинг телеграм гуруҳига видеомурожаат қилиб, барча ўқувчиларга "жакет" олиниши мақсадида кўрсатма бергани аниқланди. Натижада мактаб директори Ф.Ш.га нисбатан бошқарма бошлиғининг 2025 йил 22-январдаги тегишли буйруғига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг йигирма беш (25%) фоиз миқдорида "Жарима" интизомий жазо чораси қўлланилди. Шунингдек, мактаб жамоасига келгусида ушбу ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш берилиб, мактаб синф раҳбарларидан тушунтириш хатлари олинди.
Эслатиб ўтамиз, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2024 йилда ўтказилган матбуот анжуманида мактаб формаси бўйича талабларни ким белгилайди? деган саволларга:
“Бугунги кунда мактаб формаси билан боғлиқ масалалар кўп муҳокама қилинмоқда. Биламизки, ўқувчиларнинг мактаб формаси ва уни кийишга бўлган ягона талаблар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15-августдаги 666-сонли қарори билан тартибга солинган. Шунингдек, вазирликнинг 2023 йил 31-августдаги 282-сонли буйруғи билан ўқувчиларини кийиниш маданияти бўйича ўз тавсияларини барча мактабларга етказган ва шу асосида улар томонидан ички тартиб-интизом қоидалари ишлаб чиқилган”, — дея жавоб берган эди вазир Ҳилола Умарова.
Маълумот учун: Таълим ташкилотида мажбурий тартибда ўқувчиларни форма кийишига доир пул маблағларини йиғиш, ташкил этиш, қатъиян тақиқланади. Бу каби салбий ҳолатларини Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси кескин қоралашини маълум қиламиз.
Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️