Соғинасанми
Агар сендан кетсам йироққа
Бу юрагинг тўлиб фироққа
Бардош тополмай бу қийноққа
Сен ҳам мени соғинасанми.
Бирга ўтган дамларни эслаб
Юрган йўлингдан мени излаб
Суратимга термулиб йиғлаб
Сен ҳам мени соғинасанми.
Қир адирдан лола терганим
Ва келтириб сенга берганим
Ҳар бохорда эслаб гўзалим
Сен ҳам мени соғинасанми.
Фасллар алмашади бир_бир
Куз ҳам келди, ёғмоқда ёмғир
Хазонларга кўмилган кўнгил
Сен ҳам мени соғинасанми.
Қишнинг кўрки экан оппоқ қор
Қара қорлар ёғар бе ғубор
Қордан юракча ясаб Нигор
Сен ҳам мени соғинасанми.
Мен яшайман сени соғиниб
Гоҳо куйиб гоҳида ёниб
Сахарлардан сўраб уйғониб
Сен ҳам мени соғинасанми.
Мени кўрмоқ истаб сен шу пайт
Юрагимга қувонч бўлиб қайт
Ҳеч бўлмаса менга шуни айт
Сен ҳам мени соғинасанми.
Баҳодир Воҳидов
@sheriat_olami
Агар сендан кетсам йироққа
Бу юрагинг тўлиб фироққа
Бардош тополмай бу қийноққа
Сен ҳам мени соғинасанми.
Бирга ўтган дамларни эслаб
Юрган йўлингдан мени излаб
Суратимга термулиб йиғлаб
Сен ҳам мени соғинасанми.
Қир адирдан лола терганим
Ва келтириб сенга берганим
Ҳар бохорда эслаб гўзалим
Сен ҳам мени соғинасанми.
Фасллар алмашади бир_бир
Куз ҳам келди, ёғмоқда ёмғир
Хазонларга кўмилган кўнгил
Сен ҳам мени соғинасанми.
Қишнинг кўрки экан оппоқ қор
Қара қорлар ёғар бе ғубор
Қордан юракча ясаб Нигор
Сен ҳам мени соғинасанми.
Мен яшайман сени соғиниб
Гоҳо куйиб гоҳида ёниб
Сахарлардан сўраб уйғониб
Сен ҳам мени соғинасанми.
Мени кўрмоқ истаб сен шу пайт
Юрагимга қувонч бўлиб қайт
Ҳеч бўлмаса менга шуни айт
Сен ҳам мени соғинасанми.
Баҳодир Воҳидов
@sheriat_olami