Шаҳло Аҳророва
Келдингми, баҳор!
Гуллар гулламоқда, гуллайди гуллар…
Ранглар ранго-рангдир – рангларга тўлар,
Ҳар гул косасида бир юрак бўлар!
Билдингми, баҳор!
Юрак ичра бугун юраклар тошиб,
Адош ҳислар қирда кетгай адошиб,
Мендай шошқалоғим, мендайин шошиб
Елдингми, баҳор?
Қизғалдоқ пойида тойиб кетди қир,
Ал...