Ҳар йили 200дан ошиқ талаба ахборот хизмати, PR йўналиши бўйича университетларни тамомлайди. Лекин ҳаммаси ҳам ўз йўналиши бўйича ишга жойлаша олмайди. Ўз соҳаси бўйича ишлаши учун нима қилиш керак, вакансиялар ҳақида қаердан маълумот оламиз, деб талабалар сўраб қолишди бир учрашувда.
🔎Мавжуд вакансиялар ҳақида ташкилотлар ўз манбаларида хабар бериши, АОКА тавсиясига кўра маълум бир ташкилотда Матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлаши мумкинлигини айтишга айтдиму, лекин кўп нарса амалиётга боғлиқлигини алоҳида тушунтирдим. Сабаби ўзимиз ҳам талаба бўлганмиз.Талабалик вақтида университет юборган жойларда амалиёт ўтадик, ризқимиз ўша жойларда экан бизни- бирга борган курсдошларимиз билан шартнома қилишди, ишониб проектлар беришди. Шу аснода ўқишни тугатганимизда иш жойимиз аниқ бўлган саноқли битирувчилардан эдик.
🔗Мулоқот пайти устозимиз-Дилором Файзиева билан бир зум 2006-2008 йилларни хотирладику, амалиётдан унумли фойдаланиши, ўз устида ишлаши, хорижий тилларни ўзлаштириши, ҳозир имкониятлар талайлиги, яхши мутахассис бўлса PR йўналишида ишлайман деган одамга иш топилишини айтдик. Ахборот хизмати ходимига зарур бўладиган билим ва кўникмалар, замонавий ёндашувлар, ишни ташкил этишдаги талаблар, уларнинг вазифалари нималардан иборатлигини тушунтирдик.
📌Журналистика ва матбуот хизмати алоҳида алоҳида институт эканлиги, ҳар иккисининг томорқаси бўлаклигини, лекин яхши журналист яхши матбуот хизмати ходими бўла олишини, бунинг учун назариядан ташқари амалиётдан хабардор бўлиши кераклигини айтдик.
Қизиқ савол-жавоблар орасида ўзим учун қайд этиб қўйган жавобларам бўлди)). Лекин улар кўтарган бандлик масаласидаги саволларга ечимни топишга ҳаракат қилиш керак!
#PR #Axborot_xizmati #jurnalistika #UzDJTU