Сенга аталган хат


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Азизим, яшаяпмиз, тирикмиз ҳали
Чунки мен учун, Сен борсан ҳаётда!
Мени деб уриб турса мудом шу юрак,
Яшайсан ҳар сатрим, шеър баётимда!
Муаллиф: Инобат Рузибоева

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Senga_atalgan_xat


Инсонларнинг маънавий қиёфаси чироқлар ўчганда кўринади.

Пастернак

Тунингиз хайрли ўтсин!
Гўзал тушлар кўринг!


@Senga_atalgan_xat




Hech narsa avvalgidek bo‘lmaydi!
Boshqalar ko‘nglini sururga to‘ldiradigan go‘zalliklarni chilparchin qilishdan oldin, bu so‘zlarni yaxshilab anglab, yodlab oling.

©️ Ayman Yog‘iy

@Senga_atalgan_xat


Ҳар гал дейман бўлди шу охиргиси,
Бошқа сен ҳақингда хеч ўйламайман.
Асло қўлга олмам, қағоз қаламни,
Соғинчим ҳақида байтлар битмайман.

Аммо, соғинчларинг мисли довулдек,
Тўфонидан дилни асрай олмадим.
Вужудим кемирар қора қуюндек,
Жонимни қўйгани жой тополмадим.

Нафасларим қайтиб бўғзимга келиб,
Сенсизлик ўтиб кетди жону жонимдан.
Сабримга ёлвордим, тиз чўкиб йиғлаб,
Қутқар дедим айрилмай хону монимдан.

Соғинчим уммони тошгандан тошиб,
Сарҳадларин ўпириб емириб кетди.
Ҳаёлларим тўзғиган шамолдек елиб,
Шошиб сени соғинчдан қучгани кетди.

Сарбонин йўқотган карвондек изсиз,
Тентирайман адашиб ҳижрон чўлида.
Бечорадир ғариб, бу кўнгил сенсиз,
Телбадир, имконсиз ишқинг йулида.

Қани, бир имкон берсайдинг менга,
Меҳрим билан сени бағримга боссам.
Униттириб ўтган шафқатсиз вақтни,
Бир зумга бўлсаям орқага сурсам...

Қалбинга ишқимдан бахт олиб кирсам,
Яшасанг ғам нима, алам кўрмайин.
То , қиёмат кунгача ёнингда қолсам,
Сезмасанг, ойлару йилнинг ўтганин.

Бошқа соғинчдан байтлар битмасам,
Ҳижронни унитсам васлингла қолиб.
Қанийди тарк этсам ёруғ дунёни..,
Сўнгги нафасимда имсингни айтиб.

©Инобат Рузибоева

@Senga_atalgan_xat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳеч тамом бўлмади, тугамади ишқ,
Кўксимга  тирмашди турфа тугунлар.
Бугун сени севган сўнги куним деб,
Қара, увол кетди қанча бугунлар
...

@Senga_atalgan_xat


Айт, нега сени бунча яхши кўраман,
Неча бор тонсамда телба ишқингдан?
Қайта қайта сенга талпинавераман,
Дил пора эзилар юрак дастингдан...

Айт, нега сени бунча яхши кўраман,
Дийдорингга қараб шошавераман?
Сен-ку куймасангда бир бор ҳажримда,
Мен севгидан тўлиб тошавераман...

Айт, нега сени бунча яхши кўраман,
Қалбимни оғритсангда гоҳи-гоҳида?
Ранжийман, йиғлайман, озор чекаман,
Лек, ишқим сўнмайди кўнгил боғида.

Айтчи, бу озорлар қачон тугайди,
Борми бу ишқимни сўнг интиҳоси?
Ё маҳкумми бир умр ишқ зиндонига,
Борми бечора кўнглимни баҳоси?

Кўзда ёш тўхтамайди, юракда оғриқ,
Мудом келишинга интизор юрак.
Сен эса оғритишдан топасан ҳузур,
Борми қалбингда биз учун уч дона тилак???

Уч дона тилакки, кўнглим малҳами,
Эшитмоққа шай қалб қулоқ тутиб.
Сендан садо чиқмас ўтса ҳам йиллар,
Умр ҳам ўтиб бўлди айтишинг кутиб....

©Инобат Рузибоева


@Senga_atalgan_xat


#хайрли_оқшом                                                        
Ҳар бир юз бераётган ҳодиса тақдиридан эканлигини англаган инсонгина, қалбан хотиржамликда яшайди...
Хайрли оқшом Қадрдон!


@Senga_atalgan_xat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қаерда бўлсангиз ҳам ўзингизни эҳтиёт 🥺қилинг унутманг нима бўлган тақдирда ҳам сиз мен учун энг қадрли инсонимсиз ❤️🫂🤗

@Senga_atalgan_xat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сенинг қалбингда кимлар бор билмаяпману лекин менинг қалбимда ягона инсон бу сенсан ҳаётим 🥰❤️🤗

@Senga_atalgan_xat


Сизнинг бахтингиз кимгадир кераклигингиздир...

@Senga_atalgan_xat




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
БИЛАСИЗМИ ?
– Дунёда  энг  қиммат  нарса  нима?
– МЕХР...
– Энг  арзоничи?
– Бу  хам  МЕХР... 
Фақат сотувчилари  хар хил...

@Senga_atalgan_xat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#кун_ҳақиқати

Ғам ва ташвишлар меҳмондир, келади, кетади... Муҳими, юборган Зотнинг ҳурматидан меҳмонни чиройли кутиб-кузатиш лозим. Беодоблик қилмаслик керак...

©️ Маҳбубий


@Senga_atalgan_xat


Туйғуларнинг умри қанча?

Иймон билан боғланган бўлса бир
умр..
Қалб билан боғланган бўлса, зериккунингча...
Нафс билан боғланган бўлса 5 дақиқага бормас..

Ҳикматлар китобидан.

🌺🍃‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌


@Senga_atalgan_xat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сенга дуо қилиб етганман асли,🤗
шу қадар қалбимда асраганимсан,
Ўзгалар не деса дейишсин майли,😍
Сен менга роббимдан келган ҳадямсан,😇


@Senga_atalgan_xat


Ишонч руҳга ўхшайди. Бир бор тарк этдими, орқага қайтмайди.

@Senga_atalgan_xat


Изн бер, сени бир бағримга босай,
Кўксинга бошимни қўяй бир нафас.
Юрагинг зарбини қалбда ҳис қилай
Меники бўл, бугунча,  бир зум, бир нафас...

Кўзларим излайди фақат кўзларинг,
Соғиниб термулар олис-олисга.
Пешонага битилган иложсиз ишқинг,
Меники бўл, бугунча, бир зум, бир нафас...

©Инобат Рузибоева

@Senga_atalgan_xat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Senga_atalgan_xat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💖🔥💖

Айтчи жоним, нима у Соғинч...!
Қалбимиз ўртаган тотли ҳисларми?
Сен олисдасан , мен ҳам йироқда,
Бизни учраштирар ширин тушларми?

Тақдир битмаган бўлса ҳам тақдирга,
Руҳларимиз шундоғам бирга эмасми?
Кунда юрак хапқириб турар дийдорга,
Асли насиб дегани, шу нарса эмасми?

Сендан келиб қолса соғинчли хабар,
Гўё, қанот чиқариб кўкка учаман.
Кўнгилдан аритиб шубха гумонни,
Меҳрим-ла суйиб, бахтни қучаман...

Сендан бошланади бахтнинг бекати,
Элтар манзиллар ҳам сенда тугайди.
Юрак сендан ўзгасин тан олмай турса,
Жоним, энг тотли ҳис, СЕВГИ эмасми???

© Инобат Рузибоева


@Senga_atalgan_xat

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.