Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⁉️ Журналистикада холислик мезони нима?
https://t.me/yangihayot_gazetasi
⏺Сиз баҳоловчи эмассиз, сиз ахборот йиғувчи инсонсиз. Сиз суд, прокурор ёки адвокат эмассиз.🎙 Навбаҳор Имомова, журналист
⚠️ Нима, қаерда, нима учун, қандай қилиб, деган саволларга жавоб излаш бу журналистика.
⏺Лекин биз кўпинча журналист баҳолаши керак, нима тўғри ёки нотўғри эканлигини халққа тушунтириб бериши керак, деймиз. Бу мен учун, мен билган журналистика учун нотўғри йўл.
⏺Журналистнинг шахсий фикри қизиқ эмас, унинг таҳлили қизиқ.
⏺Лекин бу таҳлил асосга эга бўлиши керак. Инсон ҳамиша билишни хоҳлайди ва биз ўша инсониятга ёрдам берувчи тарафмиз.
⏺Уларга буни яхши кўринг, буни ёмон кўринг, деб айтиш бизнинг ишимиз эмас. Одамлар буни ўзлари белгилашлари керак. Шунинг учун ҳам, масалан, менга холис бўлиш қийин эмас.
https://t.me/yangihayot_gazetasi