FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
РАВЗАНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШДА ҲУЖРАИ САОДАТ ДЕВОРЛАРИНИ УШЛАШ ВА СИЛАШ
#Ҳаж_умра
❓1350-CАВОЛ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш вақтида айрим одамларнинг ҳужраи саодат деворларини ушлаб силашлари, ўпишларини кўриб қоламиз. Бундай қилиш мумкинми?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда айтилган ҳолатни уламоларимиз жоиз эмас, деганлар. Ҳаж ва умра масалаларини батафсил ёритган “Иршодус сорий” китобида шундай дейилган:
ولا يمس عند الزيارة الجدار لأنه خلاف الأدب في مقام الوقار وكذا لا يقبله لأن الاستسلام والقبلة من خواص بعض أركان الكعبة ولا يلتصق ولا يطوف فإنه بدعة فلا يغتر الزائر بما يرا من فعل الجاهلين بل يتبع العلماء العاملين
“Зиёрат вақтида ҳужра деворларини ушламайди. Чунки бу одоб сақлаш ўрнидаги одобга зиддир. Шунингдек деворларини ўпмайди. Чунки ушлаш, силаш ва ўпиш Каъбанинг айрим рукнларига хос амалдир. Шунингдек деворга ёпишмайди, қабрни тавоф ҳам қилмайди. Чунки бу ишлар бидъат ҳисобланади. Зиёратга борган инсон айрим илмсизларнинг қилаётганини кўриб алданиб қолмасин, балки ҳақиқий уламоларга эргашсин”.
Динимиздаги барча амаллар, хусусан ҳаж ва умрага оид амалларнинг барчаси ҳис туйғу билан эмас, балки шариат кўрсатган шаклда адо этилиши керак. Ана шунда савоб бўлади, мақсад ҳосил бўлади. Кўр-кўрона, бировларнинг қилаётганини кўриб, шу иш тўғри экан, деб бажариш ҳамиша ҳам тўғри ҳисобланмайди. Шунинг учун ҳам умра ёки ҳажга кетаётган киши бу борадаги илмлардан хабардор бўлмоғи лозим. Хусусан, севимли пайғамбаримиз, Одам болалари саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам зиёратларига киришнинг одобларини, нима мумкин-у нима мумкин эмаслигини яхшилаб билиб олиши керак.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar