#Диққат #Яҳши_хабар
⚡️
Маҳаллий кенгашлар ваколатларини кенгайтириш давом эттирилади.
Ўзбекистонда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг ваколатлари кенгайтирилди: ижро ҳокимиятида бўлган 30 дан ортиқ ваколатлар маҳаллий кенгашларга ўтказилди. Бу жараёнлар изчил давом эттирилмоқда.
Бу ҳақда куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев Парламентлараро Иттифоқнинг 150-Ассамблеясидаги ўз нутқида таъкидлади.
Туман, шаҳар даражасида бошқарув тизимини демократлаштириш давом этяпти. Натижада муаммоларни жойида ҳал этиш имконияти пайдо бўляпти. Бунинг оқибатида аҳоли ҳаётида кенгашлар таъсирчанлиги ошиб, депутатларнинг ижобий имиджи шаклланяпти.
Ўтган йилги сайловлардан кейин вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ҳокимлар эмас, депутатлар ичидан сайланган шахс раислик қиляпти. Бу тажриба, туман ва шаҳарларда ҳам 2026 йилнинг 1 январидан бошланиши белгиланган.
Умуман олганда, маҳаллий кенгашлар ваколатлари кенгайтирилаётгани халқ ва давлат ўртасидаги масофа яқинлашаётганини англатади.
Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇🏼TELEGRAM |
INSTAGRAM | YOUTUBE