АҚШ давлат котиби лавозимига номзод Марко Рубио Марказий Осиё билан савдо чекловларини бекор қилишга чақирдиАҚШнинг давлат котиби лавозимига номзод сенатор Марко Рубио Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистон билан савдо чекловларини бекор қилиш учун иш олиб боришини маълум қилди. У бу ҳақда АҚШ Конгрессининг юқори палатасида ўз номзодини тасдиқлаш жараёнида сўзлаган.
Савдо чекловларининг бекор қилиниши ҳақидаРубионинг таъкидлашича, 1974 йилда қабул қилинган Жексон-Веник тузатиши инсон ҳуқуқлари бузилган мамлакатларга нисбатан савдо чекловларини назарда тутса-да, бу қонун ҳозирда айрим ҳолатларда ўтмишдан қолган ва амалий аҳамиятга эга эмас. Унинг фикрича, бу тузатишнинг бекор қилиниши Марказий Осиё билан ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақа мамлакатларига яхши ният намойиши бўлади.
Батафсил➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!
📱Facebook 📱Instagram 📱 Twitter 📱 Telegram📱Youtube 📱TikTok