Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг.
Мурожаат: @Samarqandiy
http://www.youtube.com/@FarhodNorbutayev

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ярим аср олдин ушбу лавҳада айтилган гаплар ҳозир ҳам амалда эканлиги ачинарли ҳолат.

Шахснинг ишидан кир қидириб топилмагандан кейин унинг шахсий ҳаётига, яқинларига ўтиш тубан кишиларнинг ишидир.

@Samarqand_live


8 январга ўтар кечаси Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида қор ёғиши, ҳарорат тунда -10 даражагача пасайиши мумкин.🌨

Жума, шанба ва якшанба кунлари ҳарорат фонида аста-секин сезиларли ўсиш кузатилади.☀️

📢Ўзгидромет

@Samarqand_live


Бир кун келади, эрта тонгда уйғонасиз... Ортга қарайсизда, бажаролмаган ишларингизни эслаб, чуқур хўрсинасиз. "Энди у дамлар қайтмайди", деб ҳам қўясиз...

Келажакдан туриб ортга қараганда ўша куннинг номи - бугун деб аталади!

Бугун уриниб кўринг! Бугун бошланг! Бугун қадам ташланг. Эртага кеч бўлиши мумкин - агар бугун кеч бўлмаган бўлса ...

@Samarqand_live


⚡️2025 йил 1 февралдан айрим поездлар учун чипта нархлари ошади

2025 йил 1 феврал санасидан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездларининг VIP ва бизнес тоифадаги чипта нархлари 25% га, эконом тоифадаги чипта нархлари 20% га ҳамда тезюрар йўловчи поездлар  "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" поездларининг чипта нархлари 30% га оширилмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекистон темирйўллари" АЖ ахборот хизмати хабар берди.

"Афросиёб" электропоездларни чипта нархлари қуйидагича:

Тошкент — Бухоро
VIP 994 000 сўм
Бизнес 751 000 сўм
Эконом 484 000 сўм

Тошкент — Қарши
VIP 854 000 сўм
Бизнес 634 000 сўм
Эконом 406 000 сўм

Тошкент — Самарқанд
VIP 619 000 сўм
Бизнес 450 000 сўм
Эконом 294 000 сўм этиб белгиланди.

@Samarqand_live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Milliy_kontent

Men albatta qaytaman. Qiz bola boʻlsam ham, qoʻrqmayman. Otam boshimizga ogʻir kunlar kelishini bilgandek, meni irodali qilib tarbiyalashga harakat qilganlar...

🎬 "Oʻzbek qizi" filmidan parcha

@Samarqand_live


❗️Эндиликда давлат ОТМлари магистратурасига қўшимча қабул асосида ўқишга кирган талабаларга таълим кредити берилмайди

Бу – 2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлашга оид президент қарорида кўзда тутилган.

Унга кўра, таълим ташкилотида таҳсил олиш мақсадида табақалаштирилган тўлов-контрактни ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик бошқа тўловларни ҳамда давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриент ва талабаларнинг тўлов-контракт тўловларини амалга ошириш учун таълим кредити ажратилишига йўл қўйилмайди.

@Samarqand_live


РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Ижтимоий тармоқларда метапневмовирус инфекцияси ва ушбу инфекциянинг COVID-19дан ҳам хавфли эканлиги юзасидан хабарлар тарқалмоқда.

Санэпидқўмита ушбу касаллик тўғрисида қуйидагиларни маълум қилади:

⚠️Метапневмовирус биринчи марта 2001 йилда аниқланган бўлиб, асосан ҳаво-томчи йўли билан, камдан-кам ҳолатларда эса ифлосланган юзалар билан алоқа қилиш орқали юқади. Вирусни асосан куз-қиш мавсумида фаол айланиши кузатилади.

🚨Метапневмовирус инфекцияси, одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма каби белгилари билан ўткир респираторли инфекциялар шаклида намоён бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради.

✔️Метапневмовирус билан касалланган одамларнинг аксарияти асоратларсиз тузалиб кетади.

📌Ушбу вирус билан касалланиш ҳолатлари ҳар йили дунёнинг барча мамлакатларида қайд этилади.

📊Бутун дунёда бўлгани каби, қўшни Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарда, айни пайтда ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши кузатилаётгани, шу билан бирга метапневмовируснинг ҳам қайд этилгани эълон қилинган.
💡Айни вақтда республикамизда ҳам ўткир респиратор инфекцияларга чалиниш ҳолатларининг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда.

😷Ушбу респиратор инфекцияларнинг сўнги лаборатор таҳлиллари натижасига кўра: 36,9%да грипп вируси, 30,2%да риновирус, 28,6%да респиратор-синцитиал вирус, 1,2%да метапневмовирус ва 3,1%да бошқа вируслар аниқланган.

Шу ўринда фуқароларимиз ушбу инфекцияларни юқтириб олмасликлари учун:

✔️профилактика ва гигиена қоидаларига риоя қилиш;

✔️одамлар гавжум жойларга, айниқса ёш болаларни олиб юришни чеклаш;

✔️касаллик белгилари пайдо бўлган оила аъзоларини алоҳида сақлаб, шифокор кўрсатмасига асосан даволанишни тавсия қиламиз.


Санэпидқўмита Ахборот хизмати

@Samarqand_live


"Уддалай олмайман!" деган гапни ҳаётий терминингиздан чиқариб ташланг.

Агар кимдир буни уддалаган бўлса, сиз ҳам уддалай оласиз, агар ҳеч ким уддалай олмаган бўлса сиз биринчиси бўласиз.

@Samarqand_live


Яна бир фуқаро Хбет ўйнаб қарзга ботиб, ўзини осиб ўлдирди

Сирдарё вилояти Сардоба тумани ИНСОН ижтимоий ҳимоя Агентлиги ходими ўзини осиб ўлдирди.

У катта қарзга ботиб қолган, ОНЛАЙН ҚИМОР ўйнаган ёки БАНКдан катта миқдорда кредит олган. Йигит олий маълумотли, Тошкент юридик институтини тамомлаган, ҳуқуқшунос бўлган. Ёш оилали, икки нафар фарзанди етим қолди.

Ота-оналар, фарзандларингиз ТЕЗ БОЙЛИК ОРТТИРИШга қизиқаётган бўлса, дарҳол уларнинг юриш-туришини тергаб туринглар, эртага кеч бўлмасин.

Тарқатиб қўйинглар, етиб борсин.

@Samarqand_live


Маъсудова Махлиё Дилшод қизига тегишли ушбу ID карта Самарқанд шаҳар Рўдакий кўчасидан топиб олинган.

Ушбу ID карта эгаси бизга мурожаат қилса топиб олган фуқаронинг рақамини берамиз.

Карта эгаси ёки унинг яқинлари телегамдан @Samarqandiy аккаунтига ёзишини сўраймиз.

@Samarqand_live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Milliy_kontent

Bu ne koʻrgilik. Shu meni oʻgʻlimmi?
Endi kuchdan qolib, mehnatga yaroqsiz boʻlib qolganimda oʻz uyimdan haydab chiqarmoqchimi bular...

🎬 "Kulba" filmidan parcha

@Samarqand_live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қозоғистонда ижтимоий тармоқларида янги тренд оммалашди: фойдаланувчилар жамият учун фойда келтирмайдиган, халқ дардини ёритмайдиган блогерлар ва машҳур шахслардан обунани бекор қилишга чақиришди.

Бизда ҳам жамият учун ҳеч қандай фойдаси йўқ, халқнинг дардини умуман гапирмайдиган, дарди фақат соққа бўлган ахлат блогерлар тўдаси бор. Афсуски, халқимиз бугунга қадар уларни бойкот қилиш ўрнига бошига кўтариб юрибди.

Натижада, бунақалар босар-тусарини унутиб, одамлар орасига низо солиб юришибди. Ўйлайманки, жамиятга бузғунчилик ва бузуқчиликни тарғиб қилаётган бу ахлат тўдаларга бойкот қилиш вақти келди. Халқ бирлашиб, ўз иродасини намойиш этиши ва ўз манфаатлари учун ҳаракат қилмайдиган ҳар қандай блогерни бойкот қилиши керак.

@Samarqand_live


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан бериладиган устамалар бекор бўлди

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар 2025 йил 1 январдан тўланмайди.

@Samarqand_live


Телеграм мессенжерида гўёки Янги йилга ёки бошқа фойдаланувчи томонидан совға сифатида юборилаётган 1 йиллик муддатга Telegram Premium обунасини фаоллаштириш сўралган сохта ҳаволали маълумотлар тарқатилмоқда.

Ушбу зарарли ҳаволаларда фойдаланувчи қурилмасидаги барча аккаунтлар ва шахсий маълумотларни қўлга киритиш имконини берувчи вируслар бўлиши мумкин.

Фуқароларни бу каби сохта ҳаволаларга кирмасликка, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

@Samarqand_live


Энди давлат боғчаларида давомат тизими автоматлаштирилади

Давлат МТТларида ходимлар иш ҳақини, озиқ-овқат харажатлари, ота-оналарга алимент бўйича тўловлар ва бошқа тўловларни биометрик идентификация технологиясидан фойдаланган ҳолда автоматик ҳисоблаш жорий этилади.

2025 йил 1 февралдан Тошкент шаҳрида синов тариқасида, 2025 йил 1 июлдан эса барча давлат МТТларида "Болалар боғчаси" ахборот тизими орқали ходимлар ва тарбияланувчиларнинг электрон давомати, иш вақти, тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат харажатларини ҳисобга олиш жорий этилади.

@Samarqand_live


Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сонли "Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига биноан:

2025 йил 1 апрелдан бошлаб коммунал тўловлар қуйидагича ошади:

Бир кВт/соат электр энергияси учун - 600 сўм;

Бир куб метр табиий газ учун- 1000 сўм этиб белгиланди.

@Samarqand_live


• Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртилдим — хулоса чиқардим, хато қилдим — оқ-қорани ажратдим.

• Муҳими, йўлимда давом этяпман, таслим бўлмадим, ҳаёт мактабида — моҳир муаллим қўлида кундан-кунга чархланиб боряпман. Синовига шукр қилиб, дардига сабр қилиб, зарбасига қалқон бўлиб, юришдан тўхтамаяпман.

• Бир кун, албатта, кўзлаган мақсадимга эришганимда «шу кунлар ҳам бўлган эдия», дея ортимга табассум билан назар соламан.

• Унутманг, ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтихонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг.

• Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару гап-сўзларга парво қилманг. Биргина суянчингиз бор бу — РОББИНГИЗ. Шуни унутманг!

@Samarqand_live


🔴 Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси 2024 йилнинг энг намунали соғлиқни сақлаш ҳудуди органи деб топилди

❗️2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ҲУДУДИЙ ОРГАНИ


1️⃣-ўрин: Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (40 минг 486 та овоз);

2️⃣-ўрин: Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси  (35 минг 501 та овоз);

3️⃣-ўрин:  Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (34 минг 681 та овоз);

4️⃣-ўрин:  Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (4 минг 567  та овоз);

5️⃣-ўрин:  Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (3 минг 587 та овоз).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@Samarqand_live


❗️"Эски долларни олмаймиз" деб айтаётганлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳудудида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги (2009 йилгача эмиссия қилинган) банкнотларни банклар томонидан сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ амалиётлар ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилаётганлигини маълум қилади.

Шу билан бирга, бирорта давлат ҳисоб-китобларида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларнинг қонуний тўлов воситаси сифатидаги мақоми ўзгармаган.

Агар тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчалари томонидан эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларни қабул қилишда қийинчиликларга дуч келсангиз, Марказий банкнинг “Ишонч телефони” (71 200-00-44) ёки ҳудудий бошқармаларга мурожаат этишингиз мумкин.

@Samarqand_live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Milliy_kontent

- Rahmat aka, oʻzi yaxshi yashayapman.
- Yoʻq, unday demang. Biz sizga ishonamiz, halol insonsiz...

🎬 "Uya" filmidan parcha

@Samarqand_live

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.