SAIDA_AZIZ IJODI


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Ижод ва илҳом Аллоҳдан!
Кўчиришда Муаллиф розилигини олишни унутманг!
Журналист,
сценарист,
психолог Саида ҚОРАБОЕВА
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi_bot
Реклама хизмати 👇:
https://t.me/+_YBJjOJnAvg
Инстаграмда: saidakarabaeva

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Азизлар, бу қиссани ўтган йилнинг ноябрь ойида бошлаб, айрим сабабларга кўра тўхтатган эдик.

Мана Бисмиллаҳ, деб бошладик. Бу ёғига Ўзи илҳомлантирсин, ёзишга қодир қилсин!

Бошланиши маъқул бўлди, деб умид қиламиз😊

354 0 0 11 37

#ҚИРҚ_ИККИ_МИНГ_ДАҚИҚА

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ


#4

Қизи эса... Мадина мутлақо бошқа олам.

Нилуфар унга кам иш буюради. Ҳаммасини ўзи қилади. Мадина мактабдан сўнг репититорга боради. Кимё, биологиядан сабоқ олаяпти.

Инглиз тилидан ҳам сертификат олиш учун тайёргарликни бошлаган. Бундан ташқари, ҳафтада икки кун сузишга қатнайди.

Қизининг ҳам орзулари бир олам. У машҳур нейрохирург бўлмоқчи. “Ниятларига етсин!” деб пичирлади Нилуфар!

***
Соат миллари олтидан ўтганда, оила кечки таом учун ҳозир бўлишди. Бунёд ўқишдан қайтди. Баҳодир ҳам ўғлини олиб, бирга келди.

Бунёд халқаро университетнинг биринчи курс талабаси. Халқаро алоқалар бўйича таҳсил олишни бошлаган.

Нилуфар шу икки қоракўзи учун қандай имконият керак бўлса, ҳаммасини қилиб беришни истайди. Болалари ўз орзуларига етса, бас! Гарчи уларни молиявий томондан отаси таъминласада, лекин маънавий ва руҳий тарафдан она қўллаб қувватларди.

Нилуфар яхши она бўла олганди. У болалари кўп бўлишини истаган бўлсада, аммо Аллоҳ мана шу икки фарзанддан сўнг бошқа бермади!

***
Таомланиб бўлишгач, Мадина идишларни йиғаркан, Бунёд отасига савол берди:

- Дада, сиз кўплаб хорижий терминларни билишиз керак. Савдода керак бўлади. Бугун биз шу ҳақда дарс ўтдик. Халқаро терминлар бор, биласизми?
- Масалан? – қизиқди Баҳодир ўғлининг саволига савол билан жавоб қиларкан. Нилуфар ҳам беихтиёр яқинларининг гапига қулоқ тутди. Муборак хола ҳам ҳали дастурхондан турмаганди.
- Масалан, QC -нима дегани? Биласизми?

Баҳодир ўйланиб турди. Бунёд Мадинага қараб, жим ишорасини қилди.
- Биламану, ҳозир эсимга келмаяпти...
- Дада, алдаманг! Шаҳар бердим денг, ўзим айтаман!
- Йўўқ, биламан! Фақат ёдимдан чиқди!

- Бизнес оламидагилар учун керакли термин бу... – янада қизиқтирди Бунёд. Нилуфар эса жилмайди.

- Ўғлим, майлими мен айтсам? – деди майин овозда.
Баҳодир ва Бунёд унга қарашди. Иккиси ҳам баравар қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборишди.

- Сен? Сен нимани биласан, Нилу? Мен.. бизнесни ичида юриб, билмаяпманку... – мазахомуз гапирди эркак. Нилуфар ғалати ҳолатда қолди. Қайнонасига қаради. Негадир юрак томони жизиллаб қўйди.
- Ойи, қўйсангизчи, сиз ҳарфлар номини ўқий оласиз, холос... Инглизча, яна халқаро терминларни умуман билмайсиз! Ё бирор жойда эшитганмидиз?
Ўғлининг гапи сўнгги томчи бўлди. Косадаги сабр тошди. Беихтиёр ўрнидан турди. Кўзларига ёш тўлди. Бўғзига нимадир қадалди.

- QC — бу Quality Control иборасининг қисқартмасидир, яъни Сифат Назорати деган маънони англатади. Сифат назорати ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ёки бизнес жараёнларида маҳсулот ёки хизмат сифати талабларга мос келишига ишонч ҳосил қилиш учун қўлланиладиган тизим ва жараёнларни ўз ичига олади.

Аёл сўнгги жумлагача аранг гапирди. Сўнг ўрнидан турди-ю, ўгирилиб, хонасига кириб кетди.

Хонасига кирди-да, ўкириб йиғлаб юборди!

ДАВОМИ ЭРТАГА
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


#ҚИРҚ_ИККИ_МИНГ_ДАҚИҚА

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ


#3

***
Пешиндан сўнг қайнонасидан кечки таомни сўрагани унинг ёнига кирди.

Муборак опа ҳам охирги пайтларда маҳалладаги аёллар билан араб тили курсларига қатнашни бошлаганди. Дарс вазифаларини такрорлаб ўтирарди.

- Ойижон, нима овқат қилай? – мулойимлик билан қайнонасига мурожаат қилди Нилуфар.

- Болам, негадир чучвара егим келаяптида... Сиз хамир олинг, ўзим тугишиб юбораман, - деди Муборак опа ҳам ҳалимлик билан.

- Ўтган куни Мадина иккимиз тугиб, музхонага жойлаб қўйгандик. Ҳозир шўрвасини бошлайман, - деди Нилуфар қайнонасига жавобан.

-Барака топинг, болам! – Нилуфар дуони эшитиб, энди ўгирилганди, Муборак опанинг гапи уни тўхтатди. – Бир гап айтайми, сизга...

- Айтинг... – ҳайрон бўлиб қайнонасига қаради аёл.

- Яхшиям сизни келин қилган эканман! Ўшанда ёлғизгина ўғлимизга росса қиз излагандик. Сизни тавсия қилишганда, ўқимишли қиз экан, тилини бермаса керак, деб ўйлагандим. Қудам барака топсинлар, чиройли тарбия берган экан сизга.

Нилуфар табассум қилди. Лавҳга қўйилган китобни ўқиш учун ерга чордона қуриб ўтириб олган қайнонасининг ёнига чўккалаб, қучоқлади.

- Мен ҳам яхшиям сизга келин бўлган эканман! Сиз онамдек меҳрибон ойижоним бўлдингиз!

Қайнона-келин меҳрли қучишаркан, иккисининг қалби тўлқинланиб кетди. Муборак опанинг кўзлари ёшланди. Етмиш икки ёшни қаршилаш арафасида турган кекса аёл мужгонидаги томчиларни артаркан, овози бўғилиб гапирди.

- Лекин... бир нарсада виждоним қийналади. Қайнотангиз билан совчиликка борганимизда, дадангизга: “Қизингизни албатта, ишлашига имкон яратамиз!” деб ваъда бергандик. Бироқ у киши кутилмаганда... оламдан ўтдилару...
Хуллас., ўша ваъда бажарилмай қолди. Сиз биздан хафа эмасмисиз? Шуни кўп ўйлайман, қизим.

Нилуфар яна жилмайди. Бу галги табассумда ботиний алам борлигини унинг ўзи биларди, холос. Ич-ичида қолиб кетган орзуларнинг аламлари эди.

- Йўғе... ойижон! Худога шукр, ҳеч кимдан кам эмасман. Ҳаммаси яхши!
- Барака топинг, болам! – деди яна қайнона келинини алқаркан!
Нилуфар жимгина хонадан чиқди.

Баъзан тармоқдаги гуруҳда юқори натижаларга эришаётган курсдошларини кузатаркан, икки кўкси орасида нимадир ғижимлаб қўярди. Бу аламмиди, армонмиди, ўзи ҳам билмасди. У қизил дипломга битирсада, аммо бирор кун ишламаган эди. Амалиётни ўтаганида, банк бошқарувчиси унга ишга олиб қолиш таклифини берганди. Бироқ, тўйи тезлашдию... иш таклифи ҳам унут бўлганди.

***
Нилуфар ошхонада куймаланаркан, эшик очилиб, Мадина кириб келди.
- Ойижоним... чарчамадизми? – сўради қизи меҳр билан онасига боқаркан. – Қорним очиб кетди! Нима бор ейишга...

-Аввал қўлларингни ювиб чиқ. Туркча бурекдан пишириб қўйгандим.
-Вуй, бунча яхши. Бирам зўрсизда!

Мадина кийимларини алмаштиргани кириб кетди. Қизининг ортидан ҳавасла боқаркан, Нилуфар ўзининг ўн олти ёшлигини эслади.

Нилуфар ҳам уч ўғилнинг ичида ёлғиз қиз эди. Лекин уни онаси папалаб катта қилмаганди. Гарчи ўқишни росса яхши кўрсада, онасининг талаби билан барча уй юмушларини аъло даражада бажарарди. Уйларида ҳатто сигир бўлиб, Шоира опа қизини сут соғишини ҳам талаб қиларди.
Ҳам ўқишни, ҳам уй юмушларини баравар олиб боришни унга онаси ўргатганди.
ДАВОМИ
БОР

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


#ҚИРҚ_ИККИ_МИНГ_ДАҚИҚА

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ


#2

Қор кечгача ёғди.

Нилуфар дарвоза олдидаги қорларни куради. Кейин ҳовлидагини...

Охирги ўн йил ичида Баҳодирнинг иши юришгандан юришди. Бир дўкони иккита бўлди, иккитаси учта. Асосан аёллар ва болалар кийимлари бўлгани учун савдоси зўр бўларди.

Эркак уйни қайта таъмирлатди. Барча шароитлари ичида бўлган иморат солди. Ҳовли гир айлана ёпилди. Деярли қор тушмасди.

Ўртадаги яшил чим босилган майдонни айтмаса... ҳаммаси жойида. Аммо қор шамол билан ёққан чоғи, брусчаткалар устига яхшигина қор уюми йиғилганди.

Нилуфар эринмай ҳаммасини супуриб чиқди. Кирларни автомат кир машинага тиқди. Уйларни бир қур тозалаб бўлгач, онлайн дарсларини бошлади.

Нилуфарнинг онлайн дарс олишидан ҳеч кимнинг хабари йўқ. Фақат қизи Мадина билади. Нилуфар инглиз тилини, турк тилини, психологияни ва маркетинг соҳасини онлайн дарслардан ўрганиб борарди. У аслида бу билимларни зерикканидан бошлаганди.

Бир вақтлар мактабнинг аълочи қизи бўлган Нилуфар ўз билими билан университет талабасига айланганди. Гранд асосида ўқиш насиб қилганди. Бир олам орзулари бор эди. Магистратура босқичини ҳам тугатиш арафасида уни Баҳодирга унаштиришди. Шу билан бир ой ичида тўй ҳам бўлди, ўқиш ҳам битди.

Барча билимлар дипломдаги баҳолар билан сандиқдан жой олди!

“Ўғлимиз ҳам ўқиган. Келинимиз ҳам ўқимишли бўлишини истаймиз. Албатта, ишга ўзимиз киритамиз!” деган ваъдаларни берган қайнотаси икки йилдан кейин вафот этди.

Баҳодир Нилуфарнинг ишлашига бошиданоқ розилик бермади.
-Уйда ота-онамнинг ўзлари хизмат қилишларини истамайман! Вақти соати келса, албатта ишлайсан! Лекин ҳозир эмас, - деб қатъий талаб қўйди.

Нилуфар бир дунё хазинани ўз бағрига кўмган заминдек, жимгина бош эгди.

Бир йил ўтмаёқ бешик қучди. Бунёдига овуна бошлади. Икки йилдан сўнг Мадинаси туғилди.

Қарабсизки, ҳаёт ўзанида у ҳам бошқа аёллар каби оқимга қарши бўлмай оқа бошлади.

Орадан ўтган йиллар, Нилуфар уй бекасиликни дўндириб ташлайдиган аёлга айланди.

Баҳодирнинг ишлари ривожланиб бораркан, Нилуфар ҳам эридан орқада қолмасликка уринарди.
Аммо эрининг аёлларга паст назар билан қараши уни ранжитарди. “Сочи узун, ақли қисқа... Аёл кишининг жойи уй!” дерди эркак менсимаган оҳангда.

-Ҳар қандай муваффақиятли эркак ортида буюк аёл турган бўлади! – дерди унга эътирозини билдириб Нилуфар.
- Ҳечда! Масалан, менинг қайси ишимда сенинг ёрдаминг тегди? Дўконларимнинг манзилини ҳам билмайсан... унда қанча пул айланишигаку, умуман ақлинг етмаса керак, - дерди Баҳодир Нилуфарга бир қур қараб қўяркан.
- Амир Темурни буюк қилган унинг ишлари деб ўйлайсизми? Аслида Бибихонимнинг тадбирли аёл бўлгани Амир Темурни бемалол бошқа юртларда уруш қилишига замин яратган! – деб баҳсга киришиб кетганини сезмай қоларди жувон.

- Бўлса бордир. Лекин ҳозир ундай эмас! Аёл киши эрининг топганини куйдириб, пишириб ўтирса бўлди! – ўзиникидан қолмасди эр.

Нилуфар эса, жимгина туриб кетарди. Эри янги фирма очган пайтида Нилуфарнинг иқтисодий билимларидан фойдаланганини ёдидан чиқарганди. Солиқ юзасидан боши қотганда ҳам Нилуфар унга нималарнидир ўргатгани ёдида.

Ҳатто, ҳозирги мана шу дўконнинг номини ҳам Нилуфар топиб берганди. Ўшанда эри “Қандайдир чиройли ном топиш керак. Аёллар ва болалар кийимлари сотилади ахир... Бренд номга айланиши керак”, деганди.

Нилуфар туни билан ухламай, ўйлаб чиққан. Интернет титган. Ва эрталаб Баҳодирга “СЭЗА”, яъни “Сиз Энг Зўрига Арзийсиз!” номини топиб берганди!

Аммо не ажабки, эр аёлнинг бу хизматларини тақдирлаш тугул, тан олмасди!

ДАВОМИ
БОР

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


#ҚИРҚ_ИККИ_МИНГ_ДАҚИҚА

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ


#1

БИСМИЛЛОҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ!

“Ҳеч қачон истаган одамингизга айланиш учун кеч эмас”.
Жорж Элиот,
(эркакча тахаллусуда ижод қилган инглиз ёзувчиси)


****

Нилуфар уйғоткичнинг давомий қўнғироғини қўли билан пайпаслаб, ўчирди.
Ўрнидан турди.
Деразадан ташқарига қаради. Туни билан ёғиб чиққан оппоқ қор бутун борлиқни оқликка буркаган эди.

Аввалига аёлнинг кўзлари қамашди. Сўнг оқлик қалбига қандайдир софликни улашгандек ҳис қилди ўзини.

“Қор... оппоқ қор” оҳиста пичирлади лаблари.

Иккита қалпоқчани кийиб олганча, тумба устида қаққайиб турган соатга бир қур назар ташлади.

Диванда хуриллаб ухлаётган эрининг елкаси узра кўрпани тортиб қўйгач, ҳаммомга кириб кетди.

Ҳафсала билан ювинди. Момиқ сочиқ билан юзини артаркан, кўзгудаги аксига тикилиб қолди.

Гарчи пардозсиз бўлсада, аёл ҳамон жозибасини йўқотмаганди. Ойнага янада яқинроқ келди. Қовоқ ости бироз осилгандек туйилди. Пешона териси таранг, бирорта ажин йўқ. Юзи ҳам текис олмадек ялтирайди. Фақат, кўзининг атрофида майда ажинлар пайдо бўлибди. Чироқнинг оқиш нурида билинар билинмас бу чизиқларга қараб, хўрсинди.
- Ҳа, умр ўтаяпти! Ахир қирк иккига қараб кетаяпман!

Нилуфар ўзининг кўзгудаги қоматига разм солди. Чакки эмас. Айрим синфдош дугоналарига ўхшаб семириб кетмаган. Лекин жуда нозик ҳам эмасда...

Ҳаммом чироғини ўчириб, бошқа хонага ўтди. Қайнонаси намозини ўқиб бўлган чоғи, ошхонага кирибди. Нилуфар жойнамозни ерга тўшаб, ибодатини бошлади.

***

Бироздан сўнг бу уйда ғала-ғовур авж олганди.

Эри ишга, ўғли Бунёд ўқишга, қизи Мадина эса, мактабга отланиш учун тайёргарликни бошлаб юборишганди.

- Ойи, жигарранг этигим қани?

- Онаси, қалин пайпоқ бер!

- Ойижон, қизил пальтоимни кияверайми?

Ҳаммаси ўз буюмларини Нилуфардан сўрашарди.
Нилуфар эрига ва болаларига жавоб бериш баробарида, нонушта тайёрларди.

Эри Баҳодирга сутли қаҳва, ўғлига эса, оддий лимон чой, қизига апельсин шарбати.

Оила аъзолари чиройли безатилган дастурхонга ўтиришди.

Нилуфар йигирма йиллик турмуши давомида нонушта дастурхонини доим дид билан безатарди. Сариёғдан тортиб, ширин кулчагача, ширинликдан тортиб, қуймоқача бўларди стол устида.

Ўтирганлар мазза қилиб танаввул қилишганини завқ билан томоша қиларди аёл. Кейин эса яқинларини ишга, ўқишга кузатиб, яна уй ишларида давом этарди. Бу ҳолат йиллар давомида шундай бўлиб келганди. Токи...

токи, Баҳодир ва Бунёд Нилуфарни бир гап билан ранжитиб қўйишмагунча...

ДАВОМИ БОР

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


#ЯНГИ_ҚИССА

#ҚИРҚ _ИККИ_МИНГ_ДАҚИҚА

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


"Настарин ифори" психологик гуруҳимизда борлар, бир гуруҳга мўралаб қўйинг. Яхши аудиолар ташланди. Гуруҳ фақат аёллар учун. Линк бу ерда 👇

https://t.me/+p9Ha_EcgZU00ODdi


Бугун сизга ваъда қилганимиздек "Бисмиллаҳ" деб янги асарни тақдим этишни бошлаймиз!

"ҚИРҚ ИККИ МИНГ ДАҚИҚА"

Бу кичик қисса. Жуда катта асар эмас. Агар катталашиб кетмаса😄

Умид қиламанки, сиз азизларга манзур бўлади.

Асарни тақдим этиш қоидаларим сизга таниш.

Янги ёзилаётган қисса душанбадан жумага қадар уч ё тўрт қисмдан узатилади.

Ёзилаётган вақтда узилишлар бўлиб қолса, муаллифни айбламасдан, вазиятни борича қабул қилишингизни сўраб қоламан.


ИнШаАллоҳ, Роббим илҳомлантирсин! Жумламиз учун манфаатли, хайрли қилсин!

Шунақанги янги ғояларим кўп. Фақат Аллоҳим вақтимизга ва қаламимизга барака берса, бас!
Дуода йўқлаб қўйинг.

Ҳурмат ва эҳтиром ила Саида АЗИЗ


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Хайрли кеч, Яхшилар!

Саломатмисиз?

Яна бир янги ҳафтани яхши кайфиятда бошлаб олдингизми? Аллоҳ ҳафта сўнгига қадар омонликда сақласин! Ишларимизга хайру барокатини берсин!



https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Эътироф ва эътибор учун ташаккур! Борингизга шукр, Яхшилар!


Асар шунчалик зур езилганки хакикий хает мактаби .
Шу психологик асарни Саидахон езяпдилар демак шунчалик билимлари бор ,узимизга жуда керакли психологик маслахатларни бепул оляпмиз демак ,
Аллох рози булсин Саидахондан ❤❤


Ҳурматли ва азиз Саида опа яхшимисиз соғлигиз яхшими. Ҳормай толмай ҳаёт қувончларига тўлиб тошиб юрибсизми. Сизни постларингизни ўқиб ҳаёт уммонида сокин оқаётганга ўхшайман. "Настарин ҳиди" қиссаси мен учун янгилик бўлди. Шу вақтгача ўқиган китобларим, ҳикояларим ичида учрамаган воқеаликларга дуч келдим. Бу қисса учун сизга ўз ташаккурларимни изҳор қиламан. Сизга оилавий тинчлик, соғлик, хотиржамлик, бахт ва омад тилаб қоламан. Яхши кайфият сизни ҳеч қачон тарк этмасин. Меҳнатларингизни роҳатини кўринг илоҳим!!!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"БИР ПИЁЛА ЧОЙ"

Тасавур қилинг:
Oлдингизда бир пиёла чой турибди. Унга бир қошиқ шакар қўшинг. Лекин аралаштирманг. Ичиб кўринг-чи, шакарнинг мазаси чиқдимикан? Алабатта, йўқ. Пиёлага бир оз боқиб туринг-да, сўнгра чойдан хўпланг. Қалай? Маза кирибдими? Менимча, йўқ.

Вақт ўтгани сари чой совиб боряпти, бироқ сиз ҳали бирор хўплам ширин чой ичолганингиз йўқ. Бу туришда чой совуб, охири ҳеч ким ичгиси келмай ҳам қолади...

Ҳаёт ҳам шундай.
У худди бир пиёла чой кабидир. Аллоҳнинг сизга берган ақл-заковати эса шакар.
Агар уни ишлатмас экансиз, шакарнинг мазасини билмайсиз.

Жалолиддин Румий

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Nastarin hidining davomini intiqlik bilan kutyapman shu asarizdan man o‘zimga ko‘p narsalarni oldim ilohim alloh rozi bo‘lsin ijodingizga omad tilayman kanalingiz ajoyib ekan umuman zerikmaydi odam manga hamma postlariz yoqadi opqib mazza qilaman. Go‘zal asari orqali kirib kelgandim kanalizga u ham rossa yoqqandi hamisha sog‘ bo‘ling🥰🥰🥰


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ретро_лавҳа

Мазкур видеолавҳани бир йил аввал жойлаган эканман. Яна жойлагим келди😄

Хатоларни изламаймиз, аксинча тузатишда давом этамиз!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


#РУҲИЯТ

1. Агар сизга сизни ҳеч ким яхши кўрмайдигандек туюлса, аслида сиз ўзингизни етарлича яхши кўрмайсиз.

2. Атрофдаги ҳамма нарса ғашингизга тега бошласа, демак ўзингиздаги нимадандир норозисиз.

3. Қачонки кимдандир ҳафа бўлсангиз, сиз ўша одамдан эмас, балки ундан кутган умидларингиз амалга ошмаганидан ҳафа бўласиз.

4. Агар бахтли бўлишим кимгадир боғлиқ деб ўйласангиз демак етарли даражада эркин, мустақил эмассиз.

5. Негатив ҳаётдан, позитив ҳаётга тез ўтишнинг энг яхши йўли ўзингиздаги бор нарсаларга шукур қилишдир.

6. Севги талаб қилинмайди, сўралмайди. У шунчаки туҳфа этилади.

7. Ким биландир қувончингизни бўлишсангиз у икки марта кўпаяди.

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


#Ана_холос

Японияда биргина мактаб ўқувчиси учун темир йўл бекати уч йил ишлади


2013 йилда темир йўл бошқармаси йўловчи бўлмагани учун бир бекатни ёпишга қарор қилади. Аммо бир қизалоқ бу бекат орқали мактабга қатнаётгани маълум бўлди. Маҳаллий ҳокимият эса қизнинг таълим олиш учун бу кимсасиз бекат фаолиятини давом эттиришга қарор қилди.

Шу давр мобайнида поезд Хоккайдо оролининг Кю-Ширатаки бекатига кунига икки марта – биргина шу қизалоқ учун тўхтаб ўтадиган бўлди. Поезднинг тўхташ вақти эса қизнинг мактабга бориш ва қайтиш вақтига қараб белгиланди.

Биргина шу қизалоқ учун бекат ҳар йили таъмирланар, қишда эса платформа қордан тозаланар эди. 2016 йилда қиз мактабни тугатди ва бекат ҳам ёпилди.

Нишондаги гаплардан

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

3.9k 0 26 7 133

#ибрат

Машҳур голланд шифокори Ҳерман Бурхавенинг "Тиббиёт санъатининг ягона ва теран сирлари" номли китоби муаллиф ўлимидан сўнг 1738 йили 10.000 доллар қийматдаги олтинга аукцион орқали сотилган.

Бежирим безалган ва ғилофланган китоб очилганида унинг барча саҳифалари бўш эди. Фақатгина илк саҳифасида шундай ёзилган эди:

Бошингни совуқда қолдирсанг ҳам оёғингни иссиқ тут. Шундагина сен энг зўр шифокорларни ҳам камбағал қиласан.


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


#Янги_кун_муборак

Нурли манзилларга эзгу ниятлар йўл бошлайди.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Янги кун муборак бўлсин !

Кунингиз мазмунли ўтсин !

Эзгу ниятларингиз савобли амалларга айлансин!

Янги ҳафта барокатли келсин!


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

3.9k 0 105 2 45

#ТУНЧИРОҚ

Аслий дўсту ёрлар келсин биз томон,
Ғамгинлар, беморлар келсин биз томон.
Давлати борларни тўрга ўтказинг,
Фақат қалби борлар келсин биз томон!..


Мирзо КЕНЖАБЕК


Каналимизда жам бўлган Қалби яқинларимизга осуда тун тилаймиз!
Аллоҳга омонатсиз, Қадрдон!


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.