“ҚУВОНЧ” ОРТИДАГИ КУЛФАТЛАР ЭШИК ҚОҚМОҚДА”
Мабодо аввал кўрмаган ва билмаган бўлсайдик ҳайкалларни бузаётган, Президент саройларини ғорат қилиб қўлга илинадиган буюм борки ташиб кетаётган одамлар қувончини қайсидир маънода тушунса бўларди. Бироқ..., бундай манзарани Ироқда, Ливияда, Афғонистонда ва дунёнинг кўплаб бошқа мамлакатларида кўрдик – оқибати нима бўлганлигини ҳам биламиз. “Баҳор”- у “бархат” деб аталган инқилоблардан мақсад нима эди-ю нимага эришилди? Чин маънода гуллаб-яшнаб турган Ҳалаб шаҳрининг бугунги қиёфасини кўриб юракларимиз ўртаниб кетади. Бундай вайроналар остида қолган шаҳар ва қишлоқлар Иорқда ҳам, Сурияда ҳам ва инқилоб нафаси теккан бошқа мамлакатларда ҳам етарли. Ироқ, Ливия сиёсий ва ҳудудий жиҳатдан бўлакларга бўлиниб кетган, энди худди шундай бўлиниш Сурия бошига тушмоқда. Сурияда “диктатор”ни ағдарган сиёсий ва диний гуруҳлар ҳокимиятни бўлишда тез орада бир ва якдил қарорга келишларига ишонасизми? Мамлакат тинч қурилиши йўлига ўтишига-чи? “Инқилобни амалга оширганлар, инқилобни бошқаролмай қолишганди. Биз инқилобнинг отасимиз, деб ўйлашарди улар. Эслаб қолайлик: инқилобнинг отаси бўлмайди. Унинг фақат ночор ва нотавон фарзандлари бўлади холос.
Инқилобни бошлаш мумкин, лекин уни қандай якунлашни ҳеч ким билмайди?!” деб ёзади Эдвард Радзинский.
Инқилобдан сўнг ғоялар кураши тўхтайди. Ҳокимият учун кураш бошланади. Ёлғон, нафрат, ўч олиш майдонга чиқади. Худди шу дамдан бошлаб инқилоб ўзи нима учун амалга оширилганлиги ҳамманинг эсидан чиқади. Зўравонлик ва террор бошланади.
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri