Рахимжон домламизни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин, қилган савобли ишлари, яхши амаллари бошларига соябон булсин, домла жудаям яхши инсон эдилар.
Қишлоғимизни битта таянч устуни кетди, домла куп йиллар давомида илим, билим бериб, уша пайитларда тинмай изланишлар олиб бориб, таълим тарбия, интизомни урни урнига қуйиб 10 мактаб мартабасини юқори чуққиларга олиб чиқиб қуйишди бунинг учун минг рахмат, охратлари обод бўлсин илохим. Ман домлани уқувчилар эмасман, домлани бир соатлик дарсларида хам иштрок этмаганман минг афсус, домла шундай инсон эдилар хаётим давомида сухбатларини, маслахатларини олганман, жудаям куп хамсухбат булганман, шундай гапирар эдиларкий жудаям самимий, охисталик билан эринмай тушунтиришар, хар бир гаплари қулоққа қурғошиндай қуюлар эди.
Домла билимларни бериб пенсия ёшига кириб дам олай дейишмади. Қишлоқда оқсаб қолган, қилиниши керак булган жудаям куп ишлар ва камчиликлар бор эди, шуларга бел боғлаб бир каманда булиб ёнларига узлари сингари жон куяр инсонлардан йиғиб шу камчиликларни тулдиришга, охирига етказишга киришдилар ва албатта уддасидан чиқдилар бунинг учун домлага кумакдош булган Тохиржон ака Маткаримовга хам катта рахмат.
Ижтимоий тармоқларда хаммамиз куриб турибмиз жудаям куп қишлоқларда камчиликни кутариб чиқишади хали унисида газ йўқ, хали бунисида сув йўқ , қайсдур қишлоқда йул чатоқ. Шунга ухшаш муамоларни хал қиладигон домлага ухшаб бош бўлиб чиқадигон жонкуяр инсонлар йўқ уша қишлоқларда, камчилиги шунда деб биламан. Домла умриларини сунги куларида хам қишлоқ хаётини яхшилаш учун кимларнигдур кузига ёмон куриниб қолишдан хам қурқмай олға бордилар, қишлоқ хаёти учун ажиратилган ислохатларни каманда билан бирга шу қишлоққа суриб келдилар, қишлоғимиз анчагина шароитларга бой булди домла сабаб.
Минг афсуски қишлоғимизда бундай жонкуяр инсонлар жудаям кам лекин, орқаларида қолган издошлар бор экан бизни қишлоқ обод булаверади худо хохласа.
Домла жойингиз жанатда охиратиз обод бўлсин сизни бутун халқимиз кўп йиллар унутмайди яхши ном билан тилга олади. Шунинг учун айтишса керак "яхшидан боғ қолади" деб, сиз қолдирган обод қишлоқда хали кўп йиллар келажак авлодлар хам номингизни тилга олиб дуо қилиб юришади.
Санг саҳоватида ёзишган экан бир ҳамқишлоғимиз сизлар билан баҳам кўргим келди...
САНГЛИКЛАРГА ҚЎШИЛИНГ
👇👇
@SANGLIKLARUZ