13 февраль учун Ҳақиқат Достони
📖Севги ва солиҳлик
Олдинги достонимизда биз қайта туғилиш орқали берилган абадий ҳаёт инъоми ҳақида гапирган эдик. Абадий ҳаётнинг бу ажойиб инъоми икки ҳамроҳ фазилат билан бирга келади: севги ва солиҳлик. Сиз уларни бошқа жойдан топа олмайсиз. Абадий ҳаётни қабул қилганингиздан сўнг, Муқаддас Руҳ орқали юрагингиз Худонинг севгиси билан автоматик равишда тўлиб-тошади. (Римликларга 5:5).
Сиздаги Масиҳ Худонинг табиати сизда эканлигини англатади ва Худонинг табиати — севгидир. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Худо севгидир». Бу севги сизнинг руҳингизда яшайди. Сизнинг масъулиятингиз бу севгининг сиз орқали оқиб ўтишига имконият беришдир. 2 Коринфликларга 5:19 да шундай дейилган: «Ҳа, Худо инсонларни гуноҳлари учун жазоламади, аксинча, Масиҳ орқали дунёни Ўзи билан яраштирди. Ярашиш ҳақидаги бу хабарни етказишни эса бизга топширди». У Масиҳ орқали бизга муҳаббат билан қўл чўзиб, бошқаларга етиб бориб, уларни Ўз муҳаббатига олиб келиш учун яраштириш хизматини берди.
Иккинчиси — солиҳлик. Масиҳ сизни солиҳ қилди. Эфесликларга 4:24 да айтилишича, сиз солиҳлик ва ҳақиқий муқаддасликда яратилгансиз. Римликларга 5:18-19 да шундай дейилган: «Шунга кўра, бир гуноҳ ҳаммани маҳкум қилгандай, бир солиҳ иш туфайли ҳамма оқланиб, янги ҳаётдан баҳраманд бўла олади. Бир одамнинг итоатсизлиги туфайли кўп одамлар гуноҳкор бўлган бўлса, энди бир Кишининг итоаткорлиги туфайли ҳамма солиҳ бўла олади». Ўйлаб кўринг!
Қилган барча гуноҳларингиз ва етказган барча ёмонликларингизга қарамай, Солиҳ Исо Масих сизга Ўз солиҳлигини беради. Энди сиз Худонинг ҳузурида, худди У каби тура оласиз. Сизлар У каби пок бўлдингиз — ювилган, муқаддасланган, Раббимиз Исо номи билан ва Худонинг Руҳи билан оқлангансиз. Солиҳликнинг илоҳий табиатига эга бўлиб, сиз Исо Масиҳ орқали ҳаётда ҳукмронлик қиласиз. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
🙏Ибодат
Азиз Ота, юрагимдан тошиб турувчи севги ва Исо Масиҳ орқали ҳаётимда ҳукмронлик қилаётган солиҳлик инъоми учун Сенга раҳмат айтаман. Мен Сенинг севгинг ва солиҳлигингнинг кучида яшайман. Мени муқаддас ва бенуқсон қилганинг учун раҳмат. Мен Исо номи билан бу ҳақиқат онгида юраман. Омин.
📖Ўрганиш учун:
https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb
📖Севги ва солиҳлик
“Тўғри, биттагина одамнинг гуноҳи туфайли, ўша одамнинг дастидан ўлим ҳокимлик қила бошлади. Аммо Худонинг чексиз инояти билан оқланганларнинг ҳаммаси энди бир Одам, яъни Исо Масиҳ орқали абадий ҳаётда ҳокимлик қиладилар.”(Римликларга 5:17).
Олдинги достонимизда биз қайта туғилиш орқали берилган абадий ҳаёт инъоми ҳақида гапирган эдик. Абадий ҳаётнинг бу ажойиб инъоми икки ҳамроҳ фазилат билан бирга келади: севги ва солиҳлик. Сиз уларни бошқа жойдан топа олмайсиз. Абадий ҳаётни қабул қилганингиздан сўнг, Муқаддас Руҳ орқали юрагингиз Худонинг севгиси билан автоматик равишда тўлиб-тошади. (Римликларга 5:5).
Сиздаги Масиҳ Худонинг табиати сизда эканлигини англатади ва Худонинг табиати — севгидир. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Худо севгидир». Бу севги сизнинг руҳингизда яшайди. Сизнинг масъулиятингиз бу севгининг сиз орқали оқиб ўтишига имконият беришдир. 2 Коринфликларга 5:19 да шундай дейилган: «Ҳа, Худо инсонларни гуноҳлари учун жазоламади, аксинча, Масиҳ орқали дунёни Ўзи билан яраштирди. Ярашиш ҳақидаги бу хабарни етказишни эса бизга топширди». У Масиҳ орқали бизга муҳаббат билан қўл чўзиб, бошқаларга етиб бориб, уларни Ўз муҳаббатига олиб келиш учун яраштириш хизматини берди.
Иккинчиси — солиҳлик. Масиҳ сизни солиҳ қилди. Эфесликларга 4:24 да айтилишича, сиз солиҳлик ва ҳақиқий муқаддасликда яратилгансиз. Римликларга 5:18-19 да шундай дейилган: «Шунга кўра, бир гуноҳ ҳаммани маҳкум қилгандай, бир солиҳ иш туфайли ҳамма оқланиб, янги ҳаётдан баҳраманд бўла олади. Бир одамнинг итоатсизлиги туфайли кўп одамлар гуноҳкор бўлган бўлса, энди бир Кишининг итоаткорлиги туфайли ҳамма солиҳ бўла олади». Ўйлаб кўринг!
Қилган барча гуноҳларингиз ва етказган барча ёмонликларингизга қарамай, Солиҳ Исо Масих сизга Ўз солиҳлигини беради. Энди сиз Худонинг ҳузурида, худди У каби тура оласиз. Сизлар У каби пок бўлдингиз — ювилган, муқаддасланган, Раббимиз Исо номи билан ва Худонинг Руҳи билан оқлангансиз. Солиҳликнинг илоҳий табиатига эга бўлиб, сиз Исо Масиҳ орқали ҳаётда ҳукмронлик қиласиз. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
🙏Ибодат
Азиз Ота, юрагимдан тошиб турувчи севги ва Исо Масиҳ орқали ҳаётимда ҳукмронлик қилаётган солиҳлик инъоми учун Сенга раҳмат айтаман. Мен Сенинг севгинг ва солиҳлигингнинг кучида яшайман. Мени муқаддас ва бенуқсон қилганинг учун раҳмат. Мен Исо номи билан бу ҳақиқат онгида юраман. Омин.
📖Ўрганиш учун:
2 Коринфликларга 5:21:
"Ахир, Худо бизни Масиҳ орқали оқлаш учун гуноҳсиз бўлган Масиҳни гуноҳкорни жазолагандай, жазолади."
Филиппиликларга 3:8-9:
"Ҳа, ҳамма нарса қадрсиздир, чунки Раббим Исо Масиҳни таниб–билишдан афзалроқ ҳеч нарса йўқ, деб ҳисоблайман. Уни деб, мен ҳамма нарсадан воз кечдим. Масиҳга сазовор бўлиш, бутунлай Унга тегишли бўлиш учун ҳамма нарсани ахлат, деб билдим. Энди қонунга риоя қилиш орқали солиҳликка эришишга умид қилмайман, аксинча Масиҳга бўлган имоним билан солиҳликка эришишга интиламан. Ҳа, бу солиҳликни Худо имон туфайли беради. "
Ишайо 61:10:
"Эгам туфайли мен буюк шодлик топаман, Худойим деб қалбим жўш уради. Зотан, У мени нажот либоси билан ўради, Зафар кийимини менга кийдирди. Мен тож кийган куёвга ўхшайман, Зеб–зийнат билан безанган келиндайман."
https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb