Аёлларни эркин пул топа олиши ва уни ўз ихтиёрича ишлатишни билиши муҳум хисобланади.Аёл қизларга эринг боқади сен уйда ўтириб бола тарбияласанг бўлди деб уқтирманг!
😳 Нега?
Сабаби хар бир инсонда ўзига хос тарзда нималарнидир қилаолиш истедоди
мавжуд (
бу бўлмаса хам шакллантириш мумкин) бу истедодни ривожлантирмаслик ўзини йўқ қилишга сабаб бўлади.
Турмушга чиқди эри боқар аёлни лекин бу
ҳаёт хар хил вазиятлар бўлиш мумкин эхтимол. ( сизга боғлиқ бўлган ва сизга боғлиқ бўлмаган нарсалар бор)
Мисол учун эри психик зўравон ( психоз) бўлиши мумкин буни ажратиш осон эмас туришидан соппа соғлом кўринади лекин психик холати издан чиқган ( фарғонада ўзини сувга ташлаган келинчак, самарқанда овинлар ўз жонига қасд қилишган) бундай инсонлар психик носоғлом лекин туриши сопасоғ улар ўз ўлжасини психик зўрлаш орқали суицидга олиб боради. Шундай вақтда бирга яша сен чидасанг Аллоҳ ажр беради деб зўрлаш яхши бўлмаган оқибатларга олиб келади. Бундай вақтда кўпчилик аёллар молиявий эркин бўлолмаганликлари учун хам ўз жонларини хатарга қўйишга мажбур бўлишади.
Чидаб яшаганлар ўзини ҳам фарзандларини ҳам қийноқли ўлимга махкум қилганлардир.( буни ўзи катта мавзу бўлиб кетади кейинроқ ёритарман хафсалам бўлса)
Молиявий эркин аёл бу
эркак аёл эмас балки
ўз истедодини намоён қилаолган аёлдир. ( эзотерикада эркаклашасан дейишади, бу фикр ҳам 1000% асосиз бўлиб чиқди, ўзимни тажрибам)
Билими бор аёл молиявий эркин аёл бўлаолади.
Тўғри агар динини билмаса ва ўз ўрнини билмаса эркак билан олишади, эркакни қадрсизлантиради.( мавзу бу ҳақда эмас эди😅)
Хуллас аёллар қизлар ҳам ўз истедодларини намоён қилиш орқали ўз пулларига эга бўлиши керак демоқчиман.