Камолиддин Раббимов


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси
Реклама учун мурожаат: @KamoliddinRabbimovBot
Инстаграм: http://instagram.com/kamoliddin_m_rabbimov/

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈


🎉 ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЖОНЛИ УЧРАШУВ

«Фикрат» таҳлилий дастурининг кузатувчилари таклифига биноан Fikratonline Club экспертлари Сиёсатшунослар Ҳамид Содиқ, Камолиддин Раббимов ва тарихчи Ғайбулла Бобоёров билан 30-ноябр куни соат 14:00 да Тошкент шаҳрида жонли учрашув ташкил қилинмоқда.

💡Жойлар чекланган.  

Қўшимча маълумот учун: @nurbekgofurov +998909204978

Telegram | Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Исроилнинг шартлари асосидаги сулҳ” — экспертлар Ливандаги оташкесим ҳақида

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўт очишни тўхтатишга келишиб олди. Исроил яқин 60 кун ичида Ливан ҳудудидан қўшинларини олиб чиқиб кетиши керак. Хўш, 58 кун давом этган Исроил–“Ҳизбуллоҳ” уруши нега бошланган эди? Томонлар ўз мақсадларига қанчалик эришди? Kun.uz “Геосиёсат” дастурига сиёсий таҳлилчилар Шавкат Икромов ва Камолиддин Раббимовни таклиф этди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Telegram | Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Ёпиқ ҳужжат яна ёпиқ тарзда қабул қилинмаслиги керак” — ташқи сиёсат концепцияси ҳақида экспертлар билан суҳбат

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат концепцияси янги таҳрирда қабул қилиниши эълон қилинди. Хўш, бу ўзи қандай концепция, унинг амалдаги таҳририда қанақа асосий тамойиллар белгиланган? Ҳужжатни янгилашда нималарга эътибор қаратиш зарур? Kun.uz шу мухбири шу каби саволлар билан сиёсий таҳлилчилар Фарҳод Толипов, Камолиддин Рабимов ва Фарҳод Каримовга мурожаат қилди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Telegram | Instagram




Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?

Ҳаагадаги халқаро трибунал Исроил бош вазири ва собиқ мудофаа вазирини Фаластиндаги бемисл хунрезликлар учун қамоққа олишга буйруқ бергани – тарихий адолатнинг қарор топиши йўлидаги катта ҳуқуқий, маънавий марра, дейди сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz'даги колонкасида.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Telegram | Instagram


Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?

Жо Байден ATACMS ракеталари билан Россия ичкарисига (ҳозирча фақат Курск вилояти) ҳужум қилишга рухсат берди. Storm Shadow, SCALP ва Taurus ракеталари бўйича эса Британия, Франция ва Германиядан ҳозирча янгилик бўлмади. Хўш, асосий донорнинг “яшил чироқ”ни ёқиши қандай оқибатлар яратади, Москванинг жавоби қанақа бўлиши мумкин?

Kun.uz “Геосиёсат” дастурида мавзуни сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Шуҳрат Расул билан муҳокама қилади.

🔴📹 Жонли эфирни кузатинг


Ўзбекистондан «Янги Ўзбекистон»гача: ЙЎҚОТИЛГАН ҚАЛБНИ ИЗЛАБ…

Германиялик сиёсий шарҳловчи, «Berliner Zeitung» нашри Геосиёсат бўлими раҳбари Томас Фасбендернинг сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов билан суҳбати

«Германиянинг нуфузли «Berliner Zeitung» нашрида сиёсий шарҳловчи, нашр Геосиёсат бўлими раҳбари Томас Фасбендернинг сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов билан суҳбати эълон қилинди. «Ўзбекистондан «Янги Ўзбекистон»гача: Йўқотилган қалбни қидириб...» сарлавҳали ушбу мақолада мамлакатимизнинг яқин ўтмиши, бугуни, келажаги ва минтақадаги сиёсий эврилишлар ҳақида сўз боради».


📰 Мақолани тўлиқ ўқиш


🇺🇿 Ўзбекистондаги давлат хизматчилари Оксфордда малака ошириши мумкин

🔺 Бу ҳақда Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг собиқ раҳбари, Ўзбекистон Президентининг хорижлик маслаҳатчиси Сума Чакраборти маълум қилган.

Чакрабортига кўра, юқори салоҳиятли Ўзбекистон давлат хизматчилари учун Оксфорд университетидаги “Said business school” мактабида малака оширишни ташкил қилиш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича янги дастурини бошлаш масалаларини Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси Сардор Умрзоқов билан муҳокама қилишган.
Улар давлат хизматчиларини иш самарадорлигини ошириш бўйича ҳам фикр алмашишган. Умрзоқов давлат хизматчиларини тўлиқ иш соатига амал қилишлари тарафдори эканлигини айтиб ўтган.

Сума Чакраборти саҳифасида бу ҳақида шундай ёзади -
“Олий Мажлиснинг сўнгги сайловларидан кейин Тошкентга қайтдим ва азиз дўстим, ислоҳотчи Сардор Умрзоқов билан учрашдим. Қуйидаги масалалар юзасидан муҳокама юритдик: Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича ютуқлар, Said Business School томонидан юқори салоҳиятли ўзбек давлат хизматчилари учун амалга оширилаётган таълим дастури ва FDI дастурининг бошланиши каби ислоҳотларнинг кейинги босқичлари ҳақида яхши суҳбат қилдик.

Бундан ҳам муҳимроғи, Сардор Умрзоқов давлат хизматчилари ўз иш услубларини ўзгартириб, мамлакатни трансформация қилишда қандай ёрдам бера олиши ҳақида фикр юритди. У айтадики, агар вазирликлар ходимлари мунтазам иш соатлари бўйича ишлашса ва бугунги кундагидан кўра кўпроқ оилалари билан вақт ўтказиш имкониятига эга бўлишса, бу иш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади, деб ҳисобламоқда. Мен бу фикрни тўлиқ қўллаб-қувватлайман, чунки ўтмишда Буюк Британия давлат хизмати тизимида энг юқори даражаларда мослашувчан иш тартибини жорий қилиш тажрибасига эга бўлганман”, дея ёзмоқда Сума Чакраборти ўзининг LinkedIn тармоғидаги саҳифасида.


Туронда фитна назарияси: атеизм, радикализм ёки толерантлик?

Меҳмонлар:
1. Аброр Мухтор Алий — исломшунос
2. Камолиддин Раббимов — сиёсатшунос

Модераторлар:
1. Ғайбулла Бобоёров — тарихчи-турколог, тарих фанлари доктори, профессор ва «ТУРОН» лойиҳаси раҳбари
2. Суръат Кубаев — тарихчи-археолог, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.

🎚️ Видеони тўлиқ томоша қилиш

Telegram | Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?

Россия Донбассдаги муваффақиятлари ортидан Курскни ҳам қайтариб олишга бел боғлагани айтилмоқда. Трампнинг “тахт”га қайтиши Украина учун хавотирларни кучайтирди. Хўш, бугун фронт чизиғи ва унинг атрофидаги халқаро сиёсий вазият қандай? Россия-Украина урушидаги сўнгги ўзгаришларни муҳокама қилиш учун Kun.uz студиясига бир нечта таҳлилчилар жам бўлди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy


Трамп қайтди: бу дунё сиёсатида нималарни ўзгартиради?

Доналд Трамп АҚШда ҳокимиятга бир муддатдан сўнг қайтган иккинчи президент бўлди. У дунёдаги энг қудратли давлат, биринчи иқтисодиёт ва биринчи ҳарбий қудрат бўлган АҚШ тарихидаги зиддиятли президентлардан бири. Шу сабаб биз АҚШ ва Трампни таҳлил қилишда давом этамиз.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy


Трампнинг қайтиши фонида Яқин Шарқда қизиқ вазият шаклланаяпти. Энг катта ва энг муҳим янгилик – Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўлиқ узди. Трамп ўз кабинетини тузаяпти. Трамп командасидаги аксарият мулозимлар – ўта исроилпараст сиёсатчилар. Демак, Исроилга эътибор жиддий кучаяди.

Трамп Исроилга нисбатан жорий қилинган барча чекловларни олиб ташлаб, истаганча қурол бераман деди. Эрон билан уруш бўлиш хавфи жиддий ошди. Шу фонда Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўлиқ узди. Тарихда биринчи марта! Туркия – Исроилни энг биринчилардан тан олган мусулмон давлати эди.

Исроил билан алоқаларни узиб, Туркия, яқин йилларда Исроил билан ҳарбий тўқнашувга ҳам бориши мумкин. Минтақада Туркия ва Исроил – ҳарбий жиҳатдан энг кучли давлатлар. Трампни қайтиши фонида Эрон ва араб давлатлари муносабатлари ёмонлашмади. Аксинча, Саудия-Эрон алоқалари сақланиб қолди. Саудлар ҳам Трампнинг шулерлигини тушунишди. Яқин Шарқдаги барча давлатлар потенциал урушга оҳиста тайёрланиб бошлашди.

Келажакда, Марказий Осиё давлатлари ҳам Исроил билан алоқаларни аниқ узади. Бу – вақт масаласи. Лекин, бу ишни эртароқ қилган яхши. Исроил – 78 йил давомида инсониятга қарши жиноят қилган, геноцид қилган ва қилаётган давлат. Марказий Осиё давлатларининг барчаси, Исроилга муносабат борасида, бирлашган ҳолда, келишган холда бир тан бир жон бўлиб, алоқаларни бир кунда узиши керак. Туркияни ёнида туриши керак!

@Rabbimov_rasmiy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳамас корпуси Қатардан кетадими? Қайси давлатга?

Исроил мудофаа вазири “Ҳизбуллоҳ” мағлуб этилганини айтмоқда, лекин Ливанда ўт очишлар ҳали ҳам давом этяпти. Маҳмуд Аббос эса урушни тўхтатишга ваъда берган Трамп билан суҳбатлашди. “Геосиёсат”да Яқин Шарқдаги сўнгги ўзгаришлар юзасидан таҳлилчилар Камолиддин Раббимов, Шавкат Икромов ва Бектош Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy


Геосиёсий ҳафта таҳлили: Трампдан умид қилаётган Россия ва  Ҳамас атрофидаги миш-мишлар

Трампнинг қайтиши, Украина олдидаги чақирувлар ва Туркийлар қабул қилган хартия ҳафтанинг геосиёсий даражасини янада оширди. Европа Иттифоқи энди АҚШдан айро “кемада сузиш”га тайёрланмоқда. Kun.uz ҳафта давомида глобал майдонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлилчилар Шуҳрат Расул, Камолиддин Раббимов ва Анвар Йўлдошев билан жонли эфирдаги “Геосиёсат” таҳлилида муҳокама қилади.

🔴📹 Жонли эфирни кузатинг

@Rabbimov_rasmiy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Геосиёсий босим воситаси ва ҳимоясиз қатлам – сиёсатшунос Россиядаги меҳнат муҳожирлари ҳақида

Россиядаги меҳнат мигрантларига ортиб бораётган босимнинг сабаби – мигрантлар келадиган давлатларга геосиёсий босим ўтказишдир. Бундан ташқари, ичкарини «тозалаган» куч тузилмалари учун курашадиган бошқа «душман» қолмади, шунинг учун ҳимоясиз мигрантларга ўтилди, дейди сиёсатшунос Камолиддин Раббимов.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy


«Бу ўринда гап, энг аввало, Яқин Шарқда давом этаётган адолатсиз уруш ва кузатилаётган икки ёқлама стандартлар ҳақида бормоқда. Ғазо сектори ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани, тинч аҳолига қарши вайронкор ҳужумларни, айниқса, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар қурбон бўлаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни ҳам кескин қоралаймиз.

Мазкур кўп йиллик низонинг ягона ечими – халқаро меъёрий ҳужжатлар ва резолюцияларга мувофиқ, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишдир»,

деди Президент Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг Давлат раҳбарлари кенгашидаги навбатдаги мажлисида

@Rabbimov_rasmiy


Сайлов тугаш арафасида

@Rabbimov_rasmiy


«Нима учун Доналд Трампнинг вазияти америкаликлар нуқтаи назаридан қулайроқ десак, чунки Камала Ҳаррис бу — сўл сиёсатчи, инсонларни тенг кўриш кераклигини таъкидлайди. Демократларнинг асосий қадрияти тенглик — мусулмонлар билан америкаликлар, оқлар билан қоралар тенг.

Республикачиларнинг асосий қадрияти эса ўзлик. Доналд Трамп айтяптики, «мана, мигрантларга эшик очилди, сизларнинг иш ўринларингизни олиб қўйди, ойликларингиз тушиб бораверади, мен ҳокимиятга келсам, мигрантларга эшикни ёпаман», дейди.

Европада ҳам худди шу тенденция кузатилмоқда. Яъни «мен сизларни ҳимоя қиламан», дейиш ва бошқаларга қарши туришимиз керак, деган позиция кафолатланган ғалаба рецепти ҳисобланади».

Камолиддин Раббимов

@Rabbimov_rasmiy


«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов

Бугун АҚШ президенти ва унинг ўринбосарини аниқлаб берувчи 60-сайлов бўлиб ўтяпти. Сайлов якунида номзодлар натижалардан қониқмаслиги мумкин, лекин 2020 йилги каби ғалаёнлар такрорланиш эҳтимоли ҳам мавжуд, дейди баъзи таҳлилчилар.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.