Риштон туманида жиноятчиликка қарши курашувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Унда Риштон тумани прокурори, ИИБ бошлиғи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарияти ва ИИБ ходимлари иштирок этди. Йиғилишда асосан, якунланган 2024 йил давомида туманда умумий жиноятчилик ҳолати, жиноятнинг сабаблари ва уни содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокама қилинди.
Туман жиноятчиликка қарши курашувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2025 йил 1-ярмига мўлжалланган иш режасига асосан 2024 йилнинг 12 ойи давомида туманда умумий жиноятчилик аҳволини ошган жиноят турларига эътибор берган ҳолда фош этилмаган жиноятлар юзасидан дастлабки тергов ва тезкор-излов, қидирув фаолиятини шунингдек, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласини олдини олишга қаратилган тадбирлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ўрганиш натижалари хусусида туман прокурори ўринбосари Б. Мелибоев маъруза қилди.
Жиноятчиликни жиловлаш юзасидан белгиланган муҳим вазифалар юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олинди.