Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Қориравот жомеъ масжиди
Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилсин!
Диний саволлар булса 78-150-33-44 тел. қилинг

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


САЛМОН ФОРСИЙНИНГ ОЗОД БЎЛИШИ

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Бани қурайзалик яҳудийнинг қули эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб мусулмон бўлди. Бундан хожаси қаттиқ ғазабланди ва унга ёмон муомала қила бошлади. Салмон розияллоҳу анҳу бу ҳақда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтган эди. Ҳазрат соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Эй Салмон мукотаба қил, – дедилар. (“Мукотаба” – шартнома асосида қулликдан озод бўлиш.)
– Унинг хожаси уч юз туп хурмони экиб бериш ва қирқ уқияга шартнома қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобига:
– Биродарингизга ёрдам қилинглар, – дедилар.
Саҳобалар ёрдам қила бошладилар. Кимдир ўттиз туп хурмо кўчати, яна кимдир йигирма, бошқаси имконига қараб ўн беш, ўн тупдан ёрдам қилиб уч юз туп хурмо тўпладилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Эй Салмон, кўчатга чуқур ковла, ўз қўлларим билан ўтқазай, – дедилар. Салмон дўстлар кўмагида кўчат учун чуқурларни ковлаб бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хабар берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқдилар. Салмон розияллоҳу анҳу кўчатларни олиб келиб берди, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак қўллари билан кўчатларни экдилар. Салмон розияллоҳу анҳу айтади:
“Салмоннинг жони тасарруфида бўлган Зотга қасамки, биронта кўчат ҳам нобуд бўлмади. Шундай қилиб шартномага кўра хурмо кўчатларини адо қилдим. Ўзим ҳам озроқ маблағга эга бўлдим. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тухумдек келадиган олтин кўтариб келдилар.
– Эй Салмон, буни ол, қолган қарзингни ҳам адо қил, – дедилар.
– Эй Аллоҳнинг Расули, менда бунча олтинни қайтариш имкони йўқ, – дедим.
– Олавер буни. Аллоҳ сендан буни соқит қилгай!
– Уни олдим. Кейин торттириб кўрсам, Аллоҳга қасамки, роппа-роса қирқ уқия чиқди! Мен хожамнинг ҳақини адо қилиб олдим”.
Шундай қилиб, Салмон розияллоҳу анҳу қулликдан озод бўлди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.


https://t.me/Qorirovotuz


Ҳаёт бир саёҳатдир. Бахтли бўлмаган бекатларингизда кўп қолиб кетманг...


https://t.me/Qorirovotuz


Пайғамбаримиз алайҳиссаломни невараси Имом Ҳасан розиялллоҳу анҳу қачон таваллуд топганлар?
So‘rovnoma
  •   Ҳижрий 3-йили
  •   Ҳижрий 6-йили
  •   Ҳижрий 10-йили
  •   Энди билиб оламан
400 ta ovoz


Набий соллалоҳу алайҳи васаллам нима сабабдан кулгини камайтириш кераклигини айтганлар?
So‘rovnoma
  •   Чунки кўп кулиш гуноҳга мойил қилиб қўяди
  •   Чунки кўп кулги қалбни ўлдиради
  •   Чунки кўп кулиш беҳуда ишдир.
  •   Энди билиб оламан
395 ta ovoz


Қўйлар сони нечта бўлганда нисобга етади ва ундан бир дона қўй закотга чиқарилади?
So‘rovnoma
  •   Ўттиз бештага етганда
  •   Ўттиз еттига етганда
  •   Қирқтага етганда
  •   Энди билиб оламан
387 ta ovoz


​​Бомдод намозини икки лаззати бор: бири ўқиган пайтимиздаги лаззат, бири Аллоҳнинг ҳимоя остида бўлганимиздаги лаззат.
Ҳадисларда «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади», дейилган.
Аммо ризқ учун тонгда уйғониб, Ризқ берувчи учун бомдодга уйғонмаслик ҳақиқий маҳрумликдир.


https://t.me/Qorirovotuz


#Бугун_намоз_вақти

Мелодий  2024 й.   18 Ноябрь
Хижрий  1446 й.  16 Жумодул аввал


Душанба


****
* ⏲ (сахарлик тугаши) * 05:57  *
* ⏲ (ифторлик вақти) * 17:21  *
****


Намоз вақти (Каттақўрғон):

⭐️ Тонг  -  06:02

⭐️ Бомдод  -  06:40

⭐️ Қуёш  -  07:21

⭐️ Пешин  -  13:00

⭐️ Аср  -  15:50

⭐️ Шом  -  17:25

⭐️ Хуфтон  -  19:00


"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир"
📖 (Нисо-103)


Дўстларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇
https://t.me/Qorirovotuz








🌛Тунингиз осуда ўтсин🌛

😀 Хайрли тун!



🌍 Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг👇


Telegram 👈


📹 Youtube 👈


📸 Instagram 👈


💬 Facebook 👈



https://t.me/Qorirovotuz


Сиз бугун Расулуллоҳ ﷺ га саловат айтдингизми?
So‘rovnoma
  •   Ха айтдим Алхамдулиллаҳ
  •   Йўқ энди айтаман Иншааллоҳ
274 ta ovoz


Сиз бугун истиғфор айтдингизми?
So‘rovnoma
  •   Ха айтдим Алҳамдулиллаҳ
  •   Йўқ энди айтаман Иншааллоҳ
280 ta ovoz


🗣 Саловат айтишни унутманг,  азизлар!

«Аллоҳумма солли ъала саййидина  Муҳаммад»


✅  https://t.me/Qorirovotuz


🗣 Истиғфор айтишни унутманг!!!

«Астағфируллоҳ ва атуубу илайҳ»


✅  https://t.me/Qorirovotuz


#Ҳикмат

ОНА МАДРАСАДИР

Имом Абул Ҳасан Надвий роҳимаҳуллоҳ айтади:

"Онам менга жуда меҳрибон, шафқатли эдилар. Аммо икки ишда қаттиқ турганлар:
1. Намозда. Қанчалар қаттиқ ухламай бомдодга уйғотар эдилар.
2. Ходимнинг ёки бирор фақирнинг боласига шафқатсизлик қилсам дарров ундан кечирим сўрашга буюрар, унинг олдида ўзимни хор тутишга амр қилар эдилар.
Шунинг натижасида мен улғайгач ужбдан ва зулмдан қўрқадиган бўлдим. Хатойимни эътироф қилишим осонлашди!".



https://t.me/Qorirovotuz


Донишманд Ҳасан Басрий айтадики, 3 кишига яхшилик қилсанг, қуйидагича акс-садо бўлади:

1. Биринчиси - яхшиликни билади ҳам, қайтаради ҳам.
2. Иккинчиси - яхшиликни билади-ю, лекин қайтара олмайди.
3. Учинчиси - яхшиликни билмайди ҳам, қайтармайди ҳам.


https://t.me/Qorirovotuz


Муаммосини Раббисидан бошқага шикоят қилмайдиган кишининг дунёда синишини кўраман деб ҳомтама бўлма.


https://t.me/Qorirovotuz


#ТАФАККУР

Туя шўр сувни хам ичаверади. Хатто ўлик денгизнинг сувини хам ичиши мумкин. Унинг босими кўтарилмайди. Чунки туянинг буйраги сувни филтрлаб туздан ажратади ва ичишга яроқли ширин сувга айлантиради.
Туя тиканларни хам еяверади. Ошқозон, ичакларига зарар етмайди. Чунки унинг сўлаги худди кислотадек тиканларни эритиб юборади.Агар сахрода яшовчиларнинг қўл ёки оёқларига тикан кирса, туянинг сўлагини суртишади. Сўлак тиканни эритиб юборади.
Туянинг кўзида иккита қовоқ бор. Бири юпқа - шаффоф, иккинчиси қалин, гўштдан иборат. Сахрода қум бўрони бошланса, шаффоф қовоғини ёпиб, юришда давом этаверади.
Туя тана хароратини хам ўзгартира олади. Агар совуқ ерда бўлса, хароратини кўтаради. Жазирама иссиқ сахрода бўлса, танасидаги хароратни пасайтиради.
"Улар туянинг қандай яралганига назар солмайдиларми?"
(Ғошия сураси, 17-оят).


https://t.me/Qorirovotuz


#оят

لَنْ تَنَالُوا الْبِرَّ حَتَّىٰ تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ ۚ وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ شَيْءٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ

"Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ билувчидир".
(Оли Имрон сураси, 92-оят).

Тафсир: Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қиладиларки, Ҳазрати Умар:»Эй Аллоҳнинг Расули, менинг Хайбардаги улушимдан кўра яхшироқ нарсам йўқ. Нима қилишга буюрасиз?» дедилар. У зоти бобаракот: «Аслини ушлаб тургинда, тушган фойдани садақа қилиб тур», дедилар. Мусулмонлар асрлар давомида Аллоҳнинг розилигини тилаб, яхши кўрган молу мулкларини нафақа қилиб келганлар.


https://t.me/Qorirovotuz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.